язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2003 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2003 й. 467-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.10.2003 й.

N 467



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари билан савдо қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 28 июлдаги 330-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 27 октябрдаги

467-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат монополиясини кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотишдан бюджетга тушумни кўпайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 21 майдаги 221-сон қарори 8-бандининг иккинчи хат бошидаги "деҳқон бозорларида ва улгуржи бозорларда" сўзлари чиқариб ташлансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Бозорлар фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 12 августдаги 315-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 50-модда) 1-банди, 2-бандининг иккинчи хат боши ҳамда қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 34-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"34. Юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар буюм бозорларида чакана савдони фақат қуйидагилар бўйича амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар:

илгари фойдаланилган товарлар;

якка тартибдаги тадбиркорларнинг бевосита ўзлари томонидан келтирилган импорт товарлар;

ўзлари тайёрлаган (сотилиши тақиқланмаган) товарлар;

ушбу товарларни ишлаб чиқарган бошқа якка тартибдаги тадбиркорлардан сотиб олинган товарлар;

ватанимиз товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқарилган товарлар  уларнинг қонуний тарзда сотиб олинганлигини тасдиқловчи барча ҳужжатлар мавжуд бўлганда ҳамда улар назорат-касса машинлари билан жиҳозланган турғун савдо шохобчалари орқали сотилганда".



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 йил, 10-сон, 101-модда