язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2003 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.04.2003 й. 179-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.04.2003 й.

N 179



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ВА БАЪЗИЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Академик В.Воҳидов хотирасини абадийлаштириш тўғрисида" 1995 йил 6 июлдаги 257-сон қарорининг 1-бандидан "ва келгусида ушбу тиббиёт муассасаси "Академик В.Воҳидов номидаги республика жарроҳлик илмий маркази" деб номлансин" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон КП МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Кардиология илмий-текшириш  институтини Тошкент давлат медицина институтидан ажратиш ва уни Ўзбекистон ССР Соғлиқни сақлаш министрлигининг Ўзбекистон кардиология илмий-текшириш институти деб номлаш тўғрисида" 1978 йил 8 февралдаги 84-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ў. Султонов