язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2003 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.04.2003 й. 169-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.04.2003 й.

N 169



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисида" 2003 йил 31 январдаги ПФ-3204-сон Фармони 4-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 1 апрелдаги

169-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим  қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 7 февралдаги 61-сон қарорида:

18-банддаги "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш" сўзлари "Корхоналар банкротлиги ва санацияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

19-банддаги "санация бўйича" сўзлари "корхоналар банкротлиги ва  санацияси масалалари бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 26 декабрдаги 537-сон қарори 14-бандининг биринчи хат бошидаги "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш" сўзлари "Корхоналар банкротлиги ва  санацияси масалалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


4. Вазирлар Маҳкамасининг "1998-1999 йилларда қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш якунлари ва қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 25 декабрдаги 543-сон қарорида:

3-банднинг биринчи ва бешинчи хат бошидаги "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш" сўзлари "Корхоналар банкротлиги ва  санацияси масалалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

13-банднинг биринчи хат бошидаги "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш" сўзлари "Корхоналар банкротлиги ва  санацияси масалалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

15-банддаги "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси раиси Б.С.Ҳамидов" сўзлари "Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси раиси Р.С.Азимов" сўзлари  билан алмаштирилсин;