язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2003 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.10.2003 й. ПФ-3323-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш ва ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

01.10.2003 й.

N ПФ-3323



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ВА ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги Фармонларига ўзгартишлар киритилсин:

"Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 августдаги ПФ-1504-сон Фармони 5-бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

"Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг ички эркин алмаштирилишини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 27 июндаги ПФ-1193-сон Фармонининг 3-банди;

"Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этишни ва уларнинг фаолиятини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 31 майдаги ПФ-1467-сон Фармонига илованинг 32-банди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 1 июлдаги ПФ-2010-сон Фармони;

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 5 декабрдаги ПФ-2772-сон Фармонига илованинг 2-бандидаги "а" кичик банди, 3 ва 4-бандлари.


3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. С. Азимов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                       И. Каримов