язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2003 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.07.2003 й. ПФ-3276-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

16.07.2003 й.

N ПФ-3276



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигини ташқи иқтисодий фаолият ва ички валюта бозорини эркинлаштириш юзасидан қабул қилинган қарорларга мувофиқлаштириш, шунингдек миллий валютанинг жорий халқаро операциялар бўйича эркин алмаштирилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи Фармонларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                  И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2003 йил 16 июлдаги

ПФ-3276-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

баъзи Фармонларига киритиладиган

ўзгартиришлар


1. "Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сон Фармони иловасидаги 13-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


2. "Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг ички эркин алмаштирилишини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 27 июндаги ПФ-1193-сон Фармонининг 2-банди, 3-бандининг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари, 5-банди, 8-бандининг учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. "Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 19 июлдаги ПФ-1205-сон Фармонида 4-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


4. "Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этишни ва уларнинг фаолиятини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 31 майдаги ПФ-1467-сон Фармонининг 5-банди чиқариб ташлансин.


5. "Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 5 декабрдаги ПФ-2772-сон Фармони иловасида:

2-банднинг в) кичик банди чиқариб ташлансин;

2-банднинг г) кичик бандидаги "импорт контрактлари бўйича аванс тўловлари контрактда назарда тутилган қийматнинг 15 фоизидан ошмайдиган, аммо 100000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган сумма доирасида, фақат импорт қилувчи корхонага хизмат кўрсатадиган Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкининг алоқадор банкнинг муқобил банк кафолати мавжуд бўлган тақдирдагина йўл қўйилади. Мазкур суммадан ошадиган аванс тўловларини ўтказиш фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи иктисодий алоқалар вазирлигининг хулосаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан амалга оширилади" жумлалари чиқариб ташланснн.