язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2003 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.07.2003 й. ПФ-3274-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баьзи фармонларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.07.2003 й.

N ПФ-3274



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЬЗИ ФАРМОНЛАРИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги фармонларига қўшимчалар киритилсин:


1. "Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 12 майдаги ПФ-1154-сон Фармонида:

1-банднинг охиридаги "тақиқлансин" сўзидан кейин вергул қўйилиб, "қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно." деган сўзлар қўшилсин;

2-банднинг 1-хатбоши охиридаги "ҳисоблансин" сўзидан кейин вергул қўйилиб, "қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно." деган сўзлар қўшилсин.


2. "Тўлов интизомини ва ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 24 январдаги ПФ-1363-сон Фармони 2-бандининг иккинчи хатбоши охиридаги "жўнатсинлар" сўзидан кейин вергул қўйилиб, "қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно;" деган сўзлар қўшилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов