язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2003 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.01.2003 й. ПФ-3194-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

15.01.2003 й.

N ПФ-3194



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги Фармонларига ўзгартиришлар киритилсин:


1. "Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сон Фармонида:

2-бандидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги" деб ўзгартирилсин;

илованинг 3-бандидаги "(ишлар, хизматлар)" сўзлари олиб ташлансин, "Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида" сўзлари эса "Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида" деб ўзгартирилсин;

илованинг 4-бандидаги ва 13-бандининг иккинчи хатбошидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида" ва "Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг" сўзлари тегишли равишда "Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида" ва "Ташқи иқтисодий алоқалар агенглигининг" деб ўзгартирилсин.


2. "Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси "Ўзшартномасавдо"ни тугатиш ҳамда Ўзбекистон улгуржи ва биржа савдоси бўйича республика акционерлик уюшмаси - "Ўзулгуржибиржасавдо"ни таъсис зтиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 28 февралдаги ПФ-772-сон Фармонида:

4-бандидаги "Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси" сўзлари "Иқтисодиёт вазирлиги" деб ўзгартирилсин;

5-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги "Ташқи иктисодий алоқалар вазирлигининг" ва "Ўзистиқболстат" сўзлари тегишли равишда "Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг" ва "Иқтисодиёт вазирлиги" деб ўзгартирилсин.

4. "Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг ички эркин алмаштирилишини янада кенгайтиршп чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 27 июндаги ПФ-1193-сон Фармонида:

2-бандининг учинчи хатбошидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг марказлаштирилган экспорт рўйхатига киритилган" сўзлари "экспорт прогнозига киртилган" деб ўзгаргирилсин;

8-бандининг учинчи хатбошидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги" деб ўзгартирилсин.

6. "Хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 февралдаги ПФ-1924-сон Фармонида:

2, 3 ва 6-бандларидаги "Инвестиция дастурлари" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар" деб ўзгартирилсин.

7. "Импорт операцияларини тартибга солишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 18 февралдаги ПФ-1930-сон Фармони 1 ва 3-бандларидаги, 5-бандининг учинчи хатбошидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги", "Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида", "Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги" сўзлари тегишли равишда "Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги", "Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида", "Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги" деб ўзгартирилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 1-2-сон, 3-модда