язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2002 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2002 й. 317-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.09.2002 й.

N 317



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ҲАМДА АЙРИМЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Хўжалик ширкатлари тўғрисида" ва "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Объектларнинг хўжалик жамиятлари ва ширкатлари таркибидан чиқиши тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1994 йил 18 июлдаги 366-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 7-сон, 35-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 5 сентябрдаги

317-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 октябрдаги 398-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 10-сон 39-модда; 2000 й., 10-сон 69-модда; 2001 й., 8-сон 47-модда) билан тасдиқланган Холдинглар тўғрисидаги низомнинг муқаддимасида ва I бўлими 5-бандида "Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида" ва "Монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида" сўзлари тегишли равишда "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида" ва "Рақобат ва товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон қарорида:

а) 2-илованинг 2-бандидан (Инвестиция фондлари тўғрисидаги низом) "Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида", "Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида" сўзлари чиқариб ташлансин.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 9, 50-модда.