язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2002 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.2002 й. 267-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва айримларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.07.2002 й.

N 267



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ВА АЙРИМЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида" 1997 йил 23 октябрдаги 483-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 35-модда) 2-банди;


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Импортни тарифлар билан бошқариш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 24 февралдаги 80-сон қарори 1-бандининг охирги хатбоши;


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний шахслар томонидан товарлар импортини тарифлар билан бошқаришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 29 июндаги 284-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 35-модда);


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарлари билан савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 31 октябрдаги 433-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 10-сон, 61-модда) 3-бандининг учинчи ва тўртинчи хат бошлари ҳамда 4-бандининг иккинчи хатбоши.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 7, 43-модда.