язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2002 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.05.2002 й. 150-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.05.2002 й.

N 150



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 1 майдаги

150-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 2 ноябрдаги 278-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991й., 11-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисидаги Низомнинг II бўлими қуйидаги мазмундаги 13-банд билан тўлдирилсин:

"13. Хавфли юклар, қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек ҳарбий таркиблар транзити чоғида қонунчиликка мувофиқ хулосалар беради ва назоратни амалга оширади".

13 ва 14-бандлар тегишли равишда 14 ва 16-бандлар деб ҳисоблансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 16 мартдаги 140-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 16-модда; 1999 й., 3-сон, 12-модда; 2000 й., 10-сон, 68-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тўғрисидаги Низомнинг 4-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек ҳарбий таркиблар транзити чоғида қонунчиликка мувофиқ хулосалар беради ва назоратни амалга оширади".

6. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 11 апрелдаги 143-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисида Низомнинг 5-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"хавфли юклар, қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек ҳарбий таркиблар транзити чоғида қонунчиликка мувофиқ хулосалар беради ва назоратни амалга оширади".


7. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисида Низомнинг 8-банди йигирма бешинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"хавфли юклар, қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек ҳарбий таркиблар транзити чоғида қонунчиликка мувофиқ хулосалар беради ва назоратни амалга оширади".

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 11 июлдаги 296-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги тўғрисидаги Низомнинг 7-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"автомобиль транспортида хавфли юклар, қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек ҳарбий таркиблар транзити чоғида хулосалар бериш".


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., 5-сон, 23-модда