язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2002 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2002 й. 70-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.02.2002 й.

N 70



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Қимматли қоғозлар бозорида инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси  Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги қарорини бажариш, қимматли қоғозлар бозорида инвесторлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар  киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бир ой муддатда:

Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари бузилганлигига доир ишларни кўриб чиқиш ва санкциялар қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқласин;

ўзининг идоравий норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш  Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Қ.Исмоилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 27 февралдаги

70-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

баъзи қарорларига киритиладиган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом"да:


5-банддаги "битишувлардан ташқари" сўзларидан кейин "кўрсатувчига бериладиган қимматли қоғозлар билан" сўзлари қўшилсин;


9-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси (инвестиция институти) қийматли қоғозлар бозорида инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ахборотни ҳам очишга мажбурдир";


10-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


11-бандда:

бешинчи хатбошидаги "киритишлари мумкин" сўзлари чиқариб ташлансин ва  "шартига" сўзидан кейин "қонунчиликка зид бўлмаган бошқа исталган шартларни  киритишади" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиларининг инвесторлар билан қийматли қоғозлар бозорида инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида назарда тутилган инвесторлар ҳуқуқларини чеклайдиган шартномалар тузиши тақиқланади";


12-банддаги "қатнашчиси" сўзи "профессионал қатнашчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан" сўзлари "қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Эгасининг номи ёзилган қимматли қоғознинг янги эгаси ёки унинг вакили битишув рўйхатдан ўтказилганидан кейин эмитентни битишув тузилганлиги, шунингдек ўзининг қимматли қоғозга эгалик қилиш ҳуқуқлари тўғрисида хабардор қилиши шарт";


24-банднинг учинчи хатбошидаги "молия, солиқ", "Ўзбекистон Республикаси  Молия вазирлиги ҳамда маҳаллий молия органлари томонидан" сўзлари тегишли равишда "қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи", "қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


26-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қимматли қоғозлар бўйича битишувлар биржа, шунингдек биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорларида ҳам амалга оширилиши мумкин";

банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тошкент" республика фонд биржасининг ёки бошқа қимматли қоғозлар савдолари ташкилотчисининг расмий листинг рўйхатига киритилган қимматли қоғозларни иккиламчи бозорда сотиш-харид қилиш бўйича битишувлар фақат кўрсатилган қимматли қоғозлар савдолари ташкилотчиларининг савдо майдонларида амалга оширилади, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар   бундан мустасно".


31-банддаги "профессионал қатнашчилар", "Ўзбекистон Республикаси  Молия вазирлиги ёки бошқа аттестациядан ўтказувчи орган томонидан" сўзлари  тегишли равишда "профессионал қатнашчиларнинг мутахассислари ва шахслари", "қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисида Низом”да (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 3-сон, 11-модда):


5-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"унинг томонидан рўйхатдан ўтказилган бозорнинг қимматли қоғозлари чиқарилиши, қимматли қоғозлар бозори тузилмаси ва ривожланиши юзасидан қатнашчилар бўйича маълумотлар банкининг  ягона реестрларини юритиш, ҳисобга олиш ва ҳисоботни ташкил этиш, қимматли қоғозлар муомалада бўлишини, қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг касб фаолиятини бошқариш";

тўртинчи хатбошида "қимматли қоғозлар" сўзлари "қимматли қоғозлар бозори" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-бандда:

ўн биринчи хатбошида "қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларига нисбатан" сўзлари "қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари мутахассислари ва мансабдор шахсларига нисбатан"  сўзлари билан алмаштирилсин, "гувоҳномалар" сўзи "малака аттестатлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

банд қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"давлат рўйхати тартиботидан ўтган қимматли қоғозлар чиқарилишига идентификация тартиб рақамлари беради";


7-бандда:

бешинчи хатбоши "бухгалтерия ҳужжатларини" сўзларидан кейин "ва бошқа ҳужжатларини" сўзлари билан тўлдирилсин, "эълон қилинган" сўзларидан кейин "ва ҳисобот сифатида тақдим этилган" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"эмитентлардан қимматли қоғозлар чиқарилишини  рўйхатдан ўтказиш бўйича уларнинг ҳужжатлари кўриб чиқилганлиги учун белгиланган тартибда энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида йиғим ундириш;

ўн олтинчи хатбошидаги "тасдиқлаш" сўзи "рўйхатдан ўтказиш" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Марказ ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича, шу жумладан қимматли қоғозлар қатнашчиси томонидан ҳуқуққа зид ҳаракатлар содир этилгунгача қимматли қоғозлар билан битишувларни ҳақиқий деб ҳисоблаш ва /ёки олдинги қоидани тиклаш масалалари бўйича судга даъволар билан мурожаат қилиш, шунингдек эксперт сифатида сўзга чиқиш".


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 2, 11-модда.