язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2002 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.01.2002 й. 7-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига ўзгартириш ва тўлдиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.01.2002 й.

N 7



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ТЎЛДИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Халқаро валюта жамғармаси билан Иқтисодий ва молиявий сиёсат бўйича меморандум доирасида эришилган келишувларни рўёбга чиқариш ҳамда валюта бозоринининг самарали фаолият кўрсатиши ва кенгайтирилиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда ўз идоравий меъёрий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилиши назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов



*) 1-илова берилмайди.






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 5 январдаги

7-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

РЎЙХАТИ

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда):

3-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 10 июлдаги 294-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 38-модда):

1-илова 13-бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

2-илова 28-бандининг иккинчи хатбоши ва 32-бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонунлар ҳужжатлари тўплами", 2002 йил, 1-сон


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 йил, 1-сон, 1-модда