язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2001 й./ Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар (ЎзР ВМ 27.06.2001 й. 276-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 27 июндаги

276-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг айрим қарорларига

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1992 йил 26 февралдаги 85-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 2-сон, 3-модда; 1996 й., 4-сон, 12-модда; 1997 й., 2-сон, 5-модда; 1998 й., 7-сон, 28-модда):

а) 3-банд чиқариб ташлансин;

б) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 22 мартдаги 153-сон қарори билан тасдиқланган "Юридик шахслар бирлашмаларини, акциядорлик жамиятларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида"ги Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 18-модда; 1999 й., 9-сон, 53-модда):

а) 4-бандда:

"б" кичик банднинг иккинчи хат бошидаги "товар белгиси" сўзлари чиқариб ташлансин;

"г" кичик банди чиқариб ташлансин;

б) 9-банднинг биринчи хат бошидан "уставда назарда тутилмаган фаолият турлари билан шуғулланиш" сўзлари чиқариб ташлансин.

в) 10-банддаги "уларнинг тузилмасидаги ўзгаришлар, шунингдек" сўзлари чиқариб ташлансин, "асосий" сўзи билан тўлдирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Муомаладаги нақд пулларни камайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 1994 йил 11 июлдаги 356-сон қарори 2-бандининг учинчи хат боши чиқариб ташлансин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 сентябрдаги 454-сон қарори билан тасдиқланган Давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат товарларини импорт қилиш юзасидан контрактларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказиш тартиби I бўлимининг еттинчи хат боши чиқариб ташлансин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорига 1-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда):

а) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"2

Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун бирмунча ноқулайроқ шароитларни юзага келтирадиган ўзгартиришлар киритилган тақдирда, мазкур субъектлардан кейинги икки йил мобайнида бундай ўзгаришлар кучга киргунга қадар амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ ундирилади.


"Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (16-модда, 2-қисм)";


в) 4-бандда кафолатлар ва имтиёзлар мазмуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

- "Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси аъзолари бўлган корхоналар фаолиятини текшириш хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг давлат назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ Палата ва унинг ҳудудий тузилмалари вакиллари иштирокида амалга оширилиши мумкин";

г) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"11

Кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари фақат давлат статистика органлари ҳамда солиқ органларига белгиланган шаклда ҳисобот тақдим этадилар.


"Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (17-модда, 2-қисм)".


12. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 июлдаги 300-сон қарори билан тасдиқланган Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаларини фуқароларга узоқ муддатли ижарага бериш тартибида (3-илова):

а) IV бўлимнинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ер участкаси ижара шартномасини ўзгартириш ва уни бекор қилиш";

27-банд:

қуйидаги мазмундаги биринчи хат боши билан тўлдирилсин:

"Ер участкаси ижара шартномаси томонларнинг келишувига кўра, томонлар келишолмаган тақдирда эса суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин";

биринчи-ўн иккинчи хат бошилар тегишли равишда иккинчи-ўн учинчи хат бошилар деб ҳисоблансин;

в) 30-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

г) Тартибга иловада:

9-банднинг иккинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"мазкур Шартнома шартлари Ижарачи томонидан бузилган тақдирда белгиланган тартибда Шартномани ўзгартириш ёки бекор қилишни талаб қилиш";

V бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ер участкаси ижара шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш";

13-банд:

қуйидаги мазмундаги биринчи хат боши билан тўлдирилсин:

"Мазкур Шартнома томонларнинг келишувига кўра, томонлар келишолмаган тақдирда эса суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин";

биринчи-ўн иккинчи хат бошилар тегишли равишда иккинчи-ўн учинчи хат бошилар деб ҳисоблансин;

18-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 6 августдаги 338-сон қарори билан тасдиқланган хўл мева-сабзавот маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиш тартибининг 3-банди "а" кичик банди чиқариб ташлансин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 27 ноябрдаги 496-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 11-сон, 42-модда) 1-банди ва қарорга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Фермерларни, хусусий тадбиркорларни ҳамда кичик ва ўрта бизнес бошқа субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 4 мартдаги 75-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 3-сон, 11-модда) 4-бандида:

иккинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилиши улар томонидан ташқи иқтисодий фаолият амалга оширилиши ва кўрсатиб ўтилган субъектларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида қўшимча равишда рўйхатдан ўтказмасдан ваколатли банкларда валюта ҳисоб рақамлари очиш учун асос ҳисобланади";

учинчи хат боши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"валюта ҳисоб рақамлари очилган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги ахборот, ойнинг 5-кунидан кечикмай, ҳар ойда ваколатли банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига тақдим этилади".


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2001 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида" 2000 йил 26 декабрдаги 500-сон қарорида:

4-банднинг тўртинчи хат бошида "кичик корхоналар" сўзлари "микрофирмалар ва кичик корхоналар" сўзлари билан алмаштирилсин;

12-банднинг тўртинчи хат бошида "кичик корхоналар" сўзлари "микрофирмалар ва кичик корхоналар" сўзлари билан алмаштирилсин;

6-илованинг номланишида "кичик корхоналар" сўзлари "микрофирмалар ва кичик корхоналар" сўзлари билан алмаштирилсин.