язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2000-2001 й.й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.06.2001 й. ПФ-2886-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

19.06.2001 й.

N ПФ-2886



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида" ва "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ:


Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2001 йил 19 июндаги

ПФ-2886-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

баъзи фармонларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. "Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 8 августдаги ПФ-1503-сон Фармонида:


а) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мулкчилик шаклларидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини қонунчиликда белгиланган ҳуқуқларга мувофиқ амалга ошириладиган текширишларнинг ҳаммаси назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан келишилган ҳолдагина ўтказилади".

3. "Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон Фармонида:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилгин:

"1. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:

мулкчилик шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг барча текширишларини ўтказиш бир йўла комплекс текширишлар ўтказилишини назарда тутган ҳолда фақат назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарорига биноан режа асосидаги тартибда назорат органлари томонидан йилига кўпи билан бир марта амалга оширилади;

мазкур субъектларнинг фаолиятини муқобил тарзда текширишларни ўтказиш текширишни тайинлаш тўғрисидаги қарор асосида жиноий ишлар бўйича тергов давомида ёки фақат назорат органлари фаолиятини мувифиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарори билангина назорат органлари томонидан амалга оширилиши мумкин. Хўжалик субъектларида муқобил текширишлар ўтказилишига фақат уларнинг текширилаётган хўжалик юритувчи субъект билан ўзаро муносабатлари доирасидагина йўл қўйилади;

солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида ва тўла ҳажмда тўлаб турадиган, бошқа норма ва қоидаларга риоя этадиган, аудиторларнинг ҳар йиллик тегишли хулосаларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш назорат органлари томонидан ҳар икки йилда кўпи билан бир марта амалга оширилади:

хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти Прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан фақат қўзғатилган жиноий иш бўйича тергов тартибида текширилади. Бунда мазкур субъектларнинг фақат қўзғатилган жиноий иш билан боғлиқ бўлган фаолияти текширилиши мумкин, бу ҳақда текширишни тайинлаш тўғрисидаги қарорда кўрсатилиши лозим;

хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг ҳар қандай текширишларини ўтказиш чоғида назорат органларининг мансабдор шахслари текширишларни рўйхатга олиш китобига қонунчиликда белгиланган тартибда ёзиб қўядилар";


б) 3-банднинг иккинчи хатбошидаги "молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш ва" деган сўзлар олиб ташлансин;


в) 4-банддаги "Хўжалик юритувчи ҳамда тадбиркорлик тузилмаларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш, жумладан назорат тариқасидаги текширишлар ва тафтишларни ўтказиш" деган сўзлар ўрнига "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини назорат тариқасида текшириш ва муқобил текширишларни ўтказиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) Ўзбекистан Республикаси назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши тўғрисидаги Низомда (2-илова):


1.2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кенгаш хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасидаги марказий мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади. Кенгаш қарорлари хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш доирасида давлат назоратини амалга оширишга вакил қилинган барча органлар учун мажбурийдир";


2.2-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш масалалари бўйича назорат органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш";

учинчи хатбошидаги "молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш)" деган сўзлар ўрнига "хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш" деган сўзлар ёзилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"назорат органлари фаолиятининг такрорланишига йўл қўймайдиган текширишлар, шу жумладан комплекс текширишларнинг" мувофиқлаштирилган режаларини ишлаб чиқиш";

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"текширишлар ўтказишнинг мувофиқлаштирилган режаларига риоя этилиши доирасида ва Кенгаш билан келишилмаган ҳолда режадан ташқари текширишлар, муқобил текширишлар, назорат тариқасидаги текширишлар ўтказилишига йўл қўймаслик борасида назорат органлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш";


2.3-бандда;

иккинчи хатбошидаги "молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш)нинг" деган сўзлар "хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "(тафтишлар)" сўзи олиб ташлансин.


3.1-бандда:

иккинчи хатбошидаги "субъектларни текшириш ва тафтиш қилиш" сўзлари "субъектлар фаолиятини текшириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "(тафтишлар)" сўзи олиб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошидаги "молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишни" деган сўзлар ўрнига "текширишни" деган сўз ёзилсин;


4.2-банднинг иккинчи хатбошидаги "субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишни" деган сўзлар ўрнига "субъектлар фаолиятини текширишни" деган сўзлар ёзилсин;


5.1-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошидаги "(тафтишлар)" сўзи олиб ташлансин;

туртинчи хатбошидаги "молия-хўжалик фаолиятини текшираётган (тафтиш қилаётган)" деган сўзлар ўрнига "фаолиятини текшираётган" сўзлари ёзилсин;

бешинчи хатбошидаги "субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ҳамда тафтиш қилишни" деган cўзлар ўрнига "субъектлар фаолиятини текширишни" деган сўзлар ёзилсин;


5.2-банддаги "субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ҳамда тафтиш қилишни" деган сўзлар ўрнига "субъектлар фаолиятини текширишни" деган сўзлар ёзилсин;


5.6-банддаги "қўшимча ёки" деган сўзлар олиб ташлансин;


5.7-банддаги "(тафтиш)" деган сўз олиб ташлансин.