язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2000-2001 й.й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.05.2001 й. ПФ-2841-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

14.05.2001 й.

N ПФ-2841



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги фармонлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:


1) "Республика қишлоқ хўжалик корхоналарини қўшимча қийматдан бюлжетга солиқ тўлашдан озод қилиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 28 майдаги ПФ-412-сон Фармони;


2) "Экспортга махсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарни рағбатлантиришга оид кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 20 мартдаги ПФ-1411-сон Фармонининг 4-банди;


3) "Хорижий сармоялари бўлган корхоналар ишлаб чиқарадиган махсулот экспортини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 26 августдаги ПФ-1831-сон Фармонининг 2-банди;


4) "Хорижий сармоялари бўлган корхоналар ишлаб чиқарадиган махсулот экспортини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 26 августдаги ПФ-1831-сон Фармонга қисман ўзгартиш киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1870-сон Фармони;


5) "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармонининг 3-банди;


6) "Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 3 декабрдаги ПФ-2151-сон Фармонининг 3-банди;


7) "Жисмоний шахслар даромадларига солиқ солиш шкаласини такомиллаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 31 декабрдаги ПФ-2472-сон Фармони.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 2001 й.,5-сон