язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2000-2001 й.й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.12.2000 й. ПФ-2772-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.12.2000 й.

N ПФ-2772



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг валютани тартибга солиш борасидаги қонунчилигини ташқи иқтисодий фаолиятни ҳамда валюта сиёсатини эркинлаштириш ва биржадан ташқари валюта бозорини ривожлантириш юзасидан қабул қилинган қарорларга мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2000 йил 5 декабрдаги

ПФ-2772 Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

фармонларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сон Фармонининг иловаси билан тасдиқланган "Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати тўғрисида Низом"нинг:


а) 1-бандида иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

в) 10-бандида:

биринчи хатбошидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги" сўзлари олиб ташлансин;

иккинчи хатбоши олиб ташлансин;

Ушбу банд мазмуни қуйидагича хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Валютани сотиб олиш, сотиш ва ундан фойдаланиш тартибларини бузганлик учун вакил қилинган банкларга ва хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қонунчиликда белгиланган жазо чоралари, шу жумладан уларнинг ички валюта бозорида хорижий валютани сотиб олиш ҳуқуқидан вақтинча, 6ой муддатга қадар маҳрум этишгача бўлган жазо қўлланилади.

Белгиланган муддатлардан 30 банк кунидан кўпроқ вақт ўтгандан кейин чет элдан валюта тушуми келиб тушишининг кечикишига йўл қўйган юридик шахс  резидентлар келиб тушмаган валюта маблағларининг 100 фоизига тенг миқдордаги суммани жарима тариқасида республика бюджети даромадига тўлайдилар";


г) 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"экспорт-импорт операциялари бўйича тўловларнинг асосий шакллари ҳужжатли аккредитивлар, банк жўнатмаси ва инкассо ҳисобланади.

Импорт контрактлари бўйича аванс тўловлари контрактда назарда тутилган қийматнинг 15 фоизидан ошмайдиган, аммо 100000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган сумма доирасида, фақат импорт қилувчи корхонага хизмат кўрсатадиган Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкининг алоқадор банкнинг муқобил банк кафолати мавжуд бўлган тақдирдагина йўл қўйилади. Мазкур суммадан ошадиган аванс тўловларини ўтказиш фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг хулосаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан амалга оширилади."


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг ички эркин алмаштирилишини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1995 йил 27 июндаги ПФ-1193-сон Фармонида:

г) 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгилаб қўйилсинки:

мижозларнинг талабномалари бўйича ваколатли банклар томонидан сотиб олинган ва 7 иш куни мобайнида фойдаланилмаган хорижий валюта сўзсиз қайта сотилиши керак.


"Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами", 11-сон 2000 й.