язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 1999 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.1999 й. 356-сон "Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.07.1999 й.

N 356



ҲУКУМАТНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ВА  АЙРИМ  ҚАРОРЛАРИНИ  ЎЗ  КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Ўрмон тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳукуматнинг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ҳукуматнинг 2-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси:

- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва бошқа манфаатдор органлар билан биргаликда Ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини, Дарахт кесиш қоидаларини, Кесилмасдан сотиладиган дарахтлар нархларини уч ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

- ўрмонларни қўриқланиш тоифаларига киритиш бўйича олти ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2002 й. 19-сон


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., 7-сон, 41-модда.





Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 21 июлдаги

356-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўзгартириш

ва қўшимчалар киритилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1987 йил 9 мартдаги 104-сон қарори билан тасдиқланган Ўрмонларда ва давлат ўрмон фондининг ўрмон билан қопланмаган ерларида ёввойи мевалар, ёнғоқлар, резавор мевалар, доривор ўсимликлар ва техник хом ашёларни саноат асосида тайёрлаш тартибида:

а) 2-банд, 3-банднинг учинчи хат боши чиқариб ташлансин;

б) 6-банддаги:

биринчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўрмондан қўшимча тарзда фойдаланиш учун ўрмон чиптасини беришда ўрмон хўжалиги (ўрмон участкаси) ўрмондан фойдаланувчини ўрмондан қўшимча тарзда фойдаланиш тартиби билан, шунингдек уни бузганлиги учун жавобгарлик билан таништириши шарт, бу тўғрида ўрмондан фойдаланувчи ўрмон чиптасига имзо қўяди";

иккинчи хат бошидаги "СССР ўрмонларида ўрмондан қўшимча тарзда фойдаланиш бўйича инструкцияда, мазкур Саноат асосида тайёрлаш тартибида ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган" сўзлари "мазкур Саноат асосида тайёрлаш тартибида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 7, 18-бандлардаги "ЎзССР Ўрмон хўжалиги министрлиги томонидан" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 9-банддаги:

биринчи хат бошидаги "СССР ўрмонларида ўрмондан қўшимча тарзда фойдаланиш бўйича инструкцияда назарда тутилган" сўзлари "қонун ҳужжатларида назарда тутилган" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хат боши чиқариб ташлансин;

д) 12-банддаги "шартнома бўйича зиммасига қабул қилган" сўзлари ва охирги гап чиқариб ташлансин;

е) 15-банддаги "СССР Қизил китобига ва Ўзбекистон ССР" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 20-банд чиқариб ташлансин.





Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 21 июлдаги

356-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. “СССР Министрлар Советининг “Ўрмонларни ёнғинлардан сақлаш ва уларни зарарли ҳашаротлар ва касалликлардан ҳимоя қилишни яхшилаш тўғрисида” 1968 йил 31 майдаги 409-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1968 йил 30 июлдаги 349-сон қарори.


2. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг “Республика ўрмон хўжалигининг аҳволи ва уни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 1971 йил 28 сентябрдаги 473-сон қарори.


3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг “Республика ўрмонларини биринчи гуруҳ ўрмонларга ўтказиш ҳақида ва уларни қўриқланиш тоифалари бўйича тақсимлаш тўғрисида” 1980 йил 18 июндаги 429-сон қарорининг республика ўрмонларини биринчи гуруҳ ўрмонларга ўтказишга оид қисми.


4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг “Ўзбекистон ССР ўрмонларидан кесилмасдан сотиладиган дарахтлар учун 07-01-04 нарх прейскурантини ва 07-02-прейскурантида назарда тутилмаган ғўлали ёғоч материаллари ва ёғоч турлари учун 07-28-04 улгуржи нарх прейскурантини  тасдиқлаш ҳақида” 1980 йил 15 декабрдаги 835-сон қарори.


5. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг “Иккинчи даражали ўрмон материалларини тайёрлаш тартиби ва муддатлари тўғрисида 1985 йил 22 октябрдаги 533-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1985й, 10-сон, 50-модда).