язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 1999 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.1999 й. 108-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.03.1999 й.

N 108



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Маълумотлар узатиш миллий тармоғини ташкил этиш ва жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 5 февралдаги 52-сон қарорининг 13-бандини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 апрелдаги 202-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 4-сон, 12-модда) билан тасдиқланган "Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) тўғрисида Низом"нинг 4-банди тўртинчи хат бошидан сўнг қуйидаги мазмундаги янги хат боши билан тўлдирилсин:

"Давлат матбуот қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги ва "UzРАК" маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонаси билан биргаликда Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаёти тўғрисидаги ахборотнинг "Интернет" тармоғида тарқатилишини мувофиқлаштиради".


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 16 мартдаги 140-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 16-модда) билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тўғрисидаги Низом"нинг 4-банди ўн саккизинчи хат бошидан сўнг қуйидаги мазмундаги янги хат боши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА), Давлат матбуот қўмитаси ва "UzРАК" маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонаси билан биргаликда Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаёти тўғрисидаги ахборотнинг Интернет тармоғида тарқатилишини мувофиқлаштиради".


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И.Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 3, 12-модда.