язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 1998 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.12.1998 й. 526-сон "Ҳукуматнинг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.12.1998 й.

N 526



ҲУКУМАТНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА



"Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ҳукуматнинг иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 19 декабрдаги

526-сон қарорига

ИЛОВА


"Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг

шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул

қилиниши муносабати билан Ҳукуматнинг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Шартномалар бўйича олинган мажбуриятларни бажармаганликлари учун мансабдор кишиларнинг жавобгарлигини ошириш тўғрисида" 1962 йил 10 октябрдаги 471-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1962 й., 6-сон, 37-модда).


2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "1968 йилда қишлоқ хўжалик маҳсулотини контрактация қилиш шартномаларини тузиш тўғрисида" 1967 йил 25 октябрдаги 536-сон қарори  (ЎзССР ҚТ, 1967 й., 5-сон, 47-модда).


3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "1969 йилда қишлоқ хўжалик маҳсулотини контрактация қилиш шартномаларини тузиш тўғрисида" 1968 йил 30 июлдаги 354-сон қарори  (ЎзССР ҚТ, 1968 й., 5-сон, 39-модда).


4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "1970 йилда қишлоқ хўжалик маҳсулотини контрактация қилиш шартномаларини тузиш тўғрисида" 1969 йил 21 августдаги 405-сон қарори  (ЎзССР ҚТ, 1969 й., 7-сон, 73-модда).


5. "Хўжалик шартномалари бўйича корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар даъволарини тақдим этиш ва қараб чиқиш ҳамда келишмовчиликларни ҳал қилиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш тўғрисида" СССР Министрлар Советининг 1973 йил 17 октябрь № 758 қарори" ҳақида Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1973 йил  5 ноябрдаги 480-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1973 й., 11-сон, 79-модда).


6. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Республика министрликларида ва идораларида ҳуқуқий ишларни кучайтириш тўғрисида" 1973 йил 13 сентябрдаги 401-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1973 й., 9-сон, 63-модда).


7. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Республика қишлоқ хўжалигида ҳуқуқий ишларнинг аҳволи ва уларни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1974 йил 2 апрелдаги 142-сон қарори.


8. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Республика халқ хўжалигида хўжалик ва меҳнат қонунчилигига риоя қилинишини таъминлашда юридик хизматларнинг ролини ошириш тўғрисида" 1976 йил 8 декабрдаги 677-сон қарори.


9. "КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг "Маҳсулот етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларига риоя қилишдаги жиддий камчиликлар ва ушбу ишда вазирликлар, идоралар ва корхоналарнинг жавобгарлигини ошириш тўғрисида" 1983 йил 11 апрелдаги 316-сон қарори" ҳақида Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1983 йил 4 майдаги 281-сон қарори.


10. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "1984 йилда вазирликлар, идоралар, бирлашмалар ва корхоналар томонидан маҳсулот етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1984 йил 10 мартдаги 126-сон қарори.


11. "СССР Министрлар Советининг "Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларга нисбатан қўлланиладиган иқтисодий (мулкий) санкциялар тизимини тартибга солиш тўғрисида" 1988 йил 30 июлдаги 929-сон қарори" ҳақида Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1988 йил 4 октябрдаги 351-сон қарори.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1998 й., N 12, 46-модда.