язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 1998 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.1998 й. 349-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.1998 й.

N 349



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат инспекцияси ташкил этилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 14 августдаги

349-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг ўзгартириш ва

қўшимчалар киритиладиган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 4 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Устави 8-бандининг:

тўртинчи хатбошидаги "ва бошқа фойдаланувчилар" ва "давлат" сўзлари чиқариб ташлансин;

бешинчи ва еттинчи хатбошилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаро авиацияси" сўзлари "авиакомпания" сўзи билан алмаштирилсин.