язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 1991-1996 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.1994 й. 367-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.07.1994 й.

N 367



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА



Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида" 1994 йил 6 майдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг қуйидаги қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:


"Республикада меҳнаткашларнинг хатлари ва шикоятлари билан ишлашни янада яхшилаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1973 йил 28 декабрдаги 551-сон қарори;


"Меҳнаткашларнинг хатлари, шикоятлари ва аризаларини кўриб чиқиш ва келувчиларни қабул қилиш ишларини янада яхшилашга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 1975 йил 31 январдаги 37-сон қарори;


КПСС XXV съезди қарорлари асосида меҳнаткашларнинг хатлари билан ишлашни янада такомиллаштириш тўғрисида" КПСС Марказий Комитети қарори юзасидан 1976 йил 14 майдаги 286-сон қарори.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 20 апрелдаги Фармонини бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 25 мартдаги 163-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт-импорт қилишни квоталаш ва лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 9-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Муталов