язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Божхона назорати ва олиб чиқиш ва олиб киришдаги бошқа назорат/ Товар ва транспорт воситаларининг божхона кўздан кечируви ҳамда уларни божхона кўригидан ўтказиш бўйича Йўриқнома (АВ томонидан 11.09.2015 й. 2714-сон билан рўйхатга олинган Давлат божхона қўмитасининг 05.08.2015 й. 01-02/12-34-сон қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 11 сентябрда 2714-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитасининг

2015 йил 5 августдаги

01-02/12-34-сон қарорига

ИЛОВА



Товар ва транспорт воситаларининг божхона

кўздан кечируви ҳамда уларни божхона

кўригидан ўтказиш бўйича

ЙЎРИҚНОМА


Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ товар ва транспорт воситаларини божхона кўздан кечирувидан ҳамда божхона кўригидан ўтказиш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


божхона кўздан кечируви - божхона органининг мансабдор шахси томонидан транспорт воситаларининг бўлимларини, товарларнинг ўров-идишини очмаган, кўздан кечирилаётган объектларни ва уларнинг қисмларини бўлакларга ажратмаган ва бошқа йўллар билан уларнинг бутлигини бузмаган ҳолда товарларнинг ва (ёки) транспорт воситаларининг, халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларининг ҳамда жисмоний шахслар багажининг, шунингдек юк ортилган идишларни, контейнерларни, божхона идентификациялаш воситаларининг ташқи кўринишини кўздан кечириш орқали амалга ошириладиган божхона назоратининг шакли;

божхона кўриги - қўйилган пломбаларни, муҳрларни ёки божхона идентификациялашининг бошқа воситаларини бузган холда, текширилаётган объектларни ва уларнинг қисмларини бўлакларга ажратиб, демонтаж қилиб ёки бошқа йўллар билан уларнинг бутлигини бузиб, товарларнинг ўрамини ёки транспорт воситасининг юк жойланадиган бўлимини ёхуд идишларини, контейнерларни ва товарлар бўлган ёки бўлиши эҳтимоли бўлган бошқа жойларни очиш орқали амалга ошириладиган божхона назоратининг шакли;

"Божхона кўриги" ААТ - мазкур йўриқноманинг иловасида белгиланган шаклдаги божхона кўриги далолатномаларини расмийлаштириш ва улар тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлашга мўлжалланган Давлат божхона қўмитасининг автоматлаштирилган ахборот тизими;


ташқи иқтисодий фаолият божхона пости - божхона юк декларациялари асосида товар ва транспорт воситаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви амалга ошириладиган божхона пости;


чегара божхона пости - Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида ёки чегарадан ўтгандан кейинги транспорт воситалари тўхтайдиган биринчи (охирги) манзилда жойлашган, давлат чегараси орқали ҳаракатланаётган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви амалга ошириладиган божхона пости.


2. Божхона кўздан кечируви божхона назорати остидаги товарлар ва (ёки) транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни, товарларда, юк ортилган идишларда, транспорт воситаларида ва транспорт воситаларининг бўлимларида пломбалар, муҳрлар ва бошқа божхона идентификациялаш воситалари мавжудлигини тасдиқлаш мақсадида амалга оширилади.

Божхона кўриги товарлар, транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтишнинг қонунийлигини аниқлаш, уларни ҳисобга олиш, бож, солиқлар, йиғимлар ундириш, шунингдек олиб кириш, олиб чиқиш ҳамда транзит қилиш тақиқланган товарларни божхона чегараси орқали ўтишининг олдини олиш учун амалга оширилади.

2-1. Божхона кўздан кечируви ваколатли шахслар иштирокисиз ўтказилиши мумкин, бундан мазкур шахслар божхона кўздан кечирувида ҳозир бўлиш истагини билдирган ҳоллар мустасно.

Божхона органи ходимининг талабига кўра ваколатли шахслар товарларнинг ва транспорт воситаларининг божхона кўриги ўтказилаётганда ҳозир бўлиши ва уларга зарур кўмак кўрсатиши шарт. Ваколатли шахслар бўлмаганда кўрикдан ўтказилаётган транспорт воситасини бошқараётган жисмоний шахс ваколатли шахс ҳисобланади.

Божхона органи ходими божхона кўригини Божхона кодексининг 195-моддаси тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолатларда ваколатли шахслар иштирокисиз, икки нафар холис ҳозирлигида ўтказишга ҳақли.

3. Божхона кўздан кечируви ва божхона кўригини амалга оширишда инсон, ҳайвонот ва ўсимликлар ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсиз бўлган ҳамда товарлар ва транспорт воситаларига зиён етказмайдиган техникавий ва бошқа воситалар қўлланилиши мумкин.

4. Божхона кўздан кечируви ва божхона кўригини амалга оширишда божхона органи ходими Божхона кодексининг 202-моддасига мувофиқ ёрдам кўрсатиш учун мутахассислар ва экспертларни жалб этиши мумкин.

4-1. Божхона кўздан кечируви натижаларига кўра:

тўғри декларацияланган тақдирда - тегишли товарнинг кузатув ҳужжатлари расмийлаштирилади;

товарнинг нотўғри декларацияланганлиги факти аниқланган тақдирда - божхона кўриги амалга оширилади.

5. Божхона кўриги натижалари бўйича мазкур йўриқноманинг иловасига мувофиқ белгиланган шаклда божхона кўриги далолатномаси расмийлаштирилади.

7. Битта транспорт воситасидан бошқа транспорт воситасига товарлар юкланаётганда ёки ушбу транспорт воситасига товарлар қайта юкланаётганда божхона кўздан кечируви ва божхона кўриги қайта юклаш жараёнини назорат қилувчи ташқи иқтисодий фаолият ёки чегара божхона пости ходимлари томонидан амалга оширилади. Бундай ҳолларда божхона кўригини амалга ошириш учун божхона органи ходимининг билдиргиси ҳамда божхона пости бошлиғининг ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахснинг ёзма рухсати талаб этилмайди.


2-БОБ. ЧЕГАРА БОЖХОНА ПОСТЛАРИДА БОЖХОНА

КЎЗДАН КЕЧИРУВИ ВА БОЖХОНА КЎРИГИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ

8. Чегара божхона постларида божхона кўриги:

олиб кирилаётган (олиб чиқилаётган) товар ва транспорт воситаларида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш (олиб чиқиш) тақиқланган товарларнинг мавжудлигини;

олиб кирилаётган (олиб чиқилаётган) товар ва транспорт воситаларида олиб киришга (олиб чиқишга) рухсат берувчи ҳужжатга эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш (олиб чиқиш) чекланган товарларнинг мавжудлигини;

олиб кирилаётган (олиб чиқилаётган) товарларнинг тақдим қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар билан миқдорининг мослигини ҳамда олиб чиқилаётган товарларнинг ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга тур жиҳатдан мослигини;

транзит олиб ўтишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит олиб ўтиш тақиқланган ёки транзит олиб ўтишга рухсат берувчи ҳужжатга эга бўлмаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит олиб ўтиш чекланган товарларнинг мавжудлигини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.


9. Чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган барча товарлар ва транспорт воситалари божхона кўздан кечирувидан ўтказилиши лозим.

10. Божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товар ва транспорт воситалари қуйидаги ҳолларда:

товарга илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар ўзаро бир-бирига мувофиқ бўлмаган ёхуд ташилаётган товарларнинг тўлиқ номи ва кодлари Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизимига мувофиқ камида 6 та белги даражасида кўрсатилмаганда;

божхона назоратининг техник воситаларини қўллаш якунлари бўйича амалдаги маълумотларнинг товарга илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотларга номувофиқлиги аниқланганда;

транспорт воситасининг юк бўлмасига бевосита (эркин) кириш имконияти мавжуд бўлганда;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига республиканинг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ёки республика давлат бошқаруви бошқа органларидан тушган материаллар, шунингдек хорижий давлатларнинг божхона ва бошқа давлат органларидан ҳамда халқаро ташкилотлардан олинган божхона кўригини амалга ошириш зарурлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлганда;

божхона органи ходимларида божхона қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида асосли гумони мавжуд бўлганда мажбурий тартибда божхона кўриги амалга оширилади.

Бунда божхона кўриги давлат божхона хизмати органи ходимининг билдиргиси асосида ҳамда божхона пости бошлиғининг ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахснинг ёзма рухсати билан амалга оширилади.

Ташилаётган товарларнинг тўлиқ номи ва кодлари Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизимига мувофиқ камида 6 та белги даражасида кўрсатилмаган ҳолларда транспорт воситасига нисбатан ваколатли шахс ушбу маълумотларни ҳужжатлар тақдим қилинган пайтдан бошлаб йигирма тўрт соат ичида тақдим қилса чегара божхона постида божхона кўригини ўтказиш талаб қилинмайди.

Мазкур банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолларда техник воситалар қўллаш натижасини акс эттирувчи маълумотлар божхона органи ходимининг билдиргисига илова қилинади ва божхона постида сақланади.


11. Божхона кўздан кечируви ҳамда божхона кўриги товар ва транспорт воситаларига тегишли ҳужжатлар тақдим қилингандан сўнг бевосита чегара божхона постида амалга оширилади.

Чегара божхона постида товарларни божхона кўригидан ўтказиш учун етарли шароит бўлмаган ҳолларда божхона кўриги товарларни тушириш, ортиш, жойлаштириш, санаш, ўлчаш, тақдим қилинган ҳужжатлардаги маълумотларга амалда мос келишини аниқлаш имконияти мавжуд бўлган бошқа жойларда ўтказилиши мумкин.


12. Транспорт воситаларининг божхона чегараси орқали ҳаракатланишида божхона кўздан кечируви ҳамкорликдаги технологик схемаларда белгиланган вақтдан ошмаслиги лозим.

Фуқаролар қўл юклари ва багажларининг божхона кўздан кечируви уларга тегишли ҳужжатлар божхона органи ходимига тақдим қилинган вақтда ўтказилади.

13. Транспорт воситаларини божхона кўздан кечирувидан ўтказишда транспорт воситасининг ташқи томони ҳамда юк жойлаштирилиши мумкин бўлган бўлимлари ва қисмлари божхона кўздан кечирувидан ўтказилади.

15. Чегара божхона постларида битта транспорт воситасида олиб ўтилаётган товарлар бўйича битта божхона кўриги далолатномаси расмийлаштирилади.


16. Божхона кўриги натижалари бўйича мазкур Йўриқноманинг 8-бандида кўрсатилган ҳолатлар аниқланмаса транспорт воситасининг ҳаракатини давом эттириш учун товарни етказиб беришнинг назорат ҳужжати расмийлаштирилади (назоратдан чиқарилади).

17. Чегара божхона постида божхона кўздан кечируви ва божхона кўриги натижалари бўйича мазкур Йўриқноманинг 8-бандида кўрсатилган ҳолатлар билан боғлиқ божхона қоидабузарлиги аниқланган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган чоралар кўрилади. Бошқа ҳолатларда божхона кўздан кечирувидан ёки божхона кўригидан ўтказилган товарлар ва транспорт воситалари манзил божхона постига юборилади.

18. Давлат божхона қўмитасининг "Темир йўл" ёки "Авто" ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига товарни етказиб беришнинг назорат ҳужжатини расмийлаштирган божхона ходими томонидан транспорт воситасини божхона кўздан кечирувидан ўтказган божхона органи ходимининг фамилияси, исми ва отасининг исми тўғрисидаги маълумотлар киритилади.


3-БОБ. ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ БОЖХОНА

ПОСТЛАРИДА КЎЗДАН КЕЧИРИШ ВА БОЖХОНА

КЎРИГИНИ АМАЛГА ОШИРИШ


19. Ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида божхона органи ходими томонидан божхона кўриги қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

божхона кўригидан ўтказилаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнида тақдим қилинган ҳужжатларга амалда мослигини текшириш;

товарларни ҳисобга олиш;

ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг тариф ва нотариф бошқарув усулларини қўллаш;

божхона қонунчилиги бузилиши тўғрисида мавжуд бўлган ахборотни текшириш;

божхона назоратини танлаб ўтказиш принципига риоя этиб, хавфни бошқариш тизими асосида божхона назоратини ўтказиш.


20. Ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида божхона кўриги товарларга нисбатан божхона юк декларацияси рўйхатга олингандан сўнг амалга оширилади.


21. Божхона юк декларацияси божхона органига тақдим қилингунга қадар божхона органи ходими иштирокида декларант томонидан кўздан кечирилиши мумкин.

Декларант томонидан кўздан кечириш жараёнида божхона органи ходими:

қиёслаш воситаларининг бутлигини ва йўл юк ҳужжатлари билан мос келишини текширади;

қиёслаш воситаларини олиб ташланиши ва транспорт воситасининг юкхонасини очилишида иштирок этади;

ортиқча товарлар қўшиб қўйилиши ёки товарларни олиб қўйилмаслигини назорат қилади;

товар ва транспорт ҳужжатларига "декларант томонидан кўздан кечирилди" - деган ёзувларни ҳамда санани қайд қилади, имзо қўяди ва шахсий муҳри билан тасдиқлайди;

товар ва транспорт воситаларини божхона органининг рухсатисиз чиқиб кетмаслигини назорат қилади.

Декларант товарларни кўздан кечирганлиги тўғрисида товар ва транспорт ҳужжатларига исми, фамилиясини ёзиб, имзо қўяди.


22. Товарлар декларант томонидан кўздан кечиришдан ўтказилгандан сўнг, божхона кўриги амалга оширилгунга қадар божхона назорати остида сақланишини таъминлаш учун:

кўздан кечириш божхона омборида амалга оширилганда божхона омбори эгаси;

кўздан кечириш божхона омбори мақомига эга бўлмаган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларда амалга оширилганда декларант;

товарлар кўздан кечирилгандан сўнг транспорт воситасига юкланиб, божхона назоратининг қиёслаш воситаси ўрнатилганда, ташувчи жавобгар ҳисобланади.


23. Божхона кўриги божхона омборларида декларант ва божхона омборининг масъул ходими иштирокида ўтказилади.

Божхона омборларида товарларни тушириш, ортиш, жойлаштириш, санаш, ўлчаш, тақдим қилинган ҳужжатлардаги маълумотларга амалда мос келишини аниқлаш имконияти мавжуд бўлмаганда, божхона кўриги божхона омбори мақомига эга бўлмаган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларда ҳам ўтказилиши мумкин.


24. Ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида битта божхона юк декларацияси тақдим қилинган товарлар бўйича битта божхона кўриги далолатномаси расмийлаштирилади.


25. Божхона юк декларацияси божхона кўриги далолатномаси расмийлаштирилгандан сўнг расмийлаштирилади.



4-БОБ. БОЖХОНА КЎРИГИ ДАЛОЛАТНОМАСИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ


26. Божхона кўриги далолатномаси "Божхона кўриги" ААТда божхона кўригини амалга оширган божхона органи ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш йўли билан расмийлаштирилади.


27. Божхона кўриги натижасида божхона қоидалари бузилиши ҳолати аниқланган тақдирда ёки декларантнинг талабига кўра, божхона кўриги далолатномаси А4 форматдаги қоғозга чоп этилади ва божхона кўригини амалга оширган божхона органи ходимининг имзоси ва шахсий муҳри билан тасдиқланади.


28. Тақдим қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар билан божхона кўриги натижасида аниқланган маълумотлар ўртасида тафовут аниқланмаган тақдирда божхона кўриги далолатномасининг 10 ва 12-бандлари тўлдирилмайди.


29. Божхона кўриги далолатномаси қоғозга чоп этилган тақдирда, унга божхона кўригида иштирок этган шахслар томонидан имзо қўйилади.


30. Божхона кўриги далолатномаси уч йил мобайнида сақланади. Божхона кўриги далолатномасини сақлаш муддати расмийлаштирилган йилдан кейинги йилнинг 1 январь кунидан ҳисобланади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


31. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Йўриқномага

ИЛОВА


1. Божхона кўриги далолатномаси № ______/______/_________


2. "___" _______ 20__ йил соат ___:____да божхона кўриги бошланди,

      (сана,        ой,          йил)               (соат, дақиқа)


"__" _______ 20__ йил соат ___:____да божхона кўриги якунланди.

    (сана,   ой,           йил)                  (соат, дақиқа)

        


             


(божхона кўриги бир неча кун давом этган тақдирда, унинг вақти қўшимча қайд этилади)

3. Ушбу далолатнома


иштирокида тузилди.


(декларант, божхона омбори масъул ходими, транспорт воситасига ваколатли шахс ёки унинг вакилининг Ф.И.О.)


4. Тақдим қилинган


-сонли юк кузатув ҳужжати асосида


(БЮД, инвойс, СМР, юкхати)


5.


номига (номидан)


(олиб киришда юк қабул қилувчи номи, олиб чиқишда - юк жўнатувчи номи)


юборилган товарлар божхона кўригидан ўтказилди.

6. Божхона кўриги жойи



(божхона кўриги божхона постидан бошқа жойда ўтказилганда тўлдирилади)

7. Қиёслаш воситалари


-рақамли _____дона;


(пломба, муҳр ва х.к.)


  

а) қиёслаш воситалари


   - бузилмаган;


   - бузилган;

                           





б) қиёслаш воситаларисиз;





                 

8. Товарнинг ҳақиқатда миқдори қуйидаги усуллар орқали аниқланди:

       



   барча ўринларни тортиш усули билан;



               






   тортиш усули билан бир ўриннинг ўртача оғирлигини аниқлаш;



        






   бошқача усулларда;


   техник воситаларидан фойдаланган ҳолда




        

                   


                     


(тарози, рентген, металлодетектор, шуп, ойна, эндоскоп ва ҳ.к. воситалардан фойдаланилган ҳолда)

                


9. Божхона кўриги натижасида тафовутлар:


  аниқланмади,



                            





  аниқланди



                 

10. Товар бўйича маълумот:

                               

Т/р

Товарлар ҳақида

маълумотлар

(товар номи,

қадоғи, ҳажми,

ўраш тури,

ўрамлар сони,

товарлар

қутиларида ташқи

шикастларнинг

бор ёки йўқлиги,

мавжуд шикастлар-

нинг таърифи

ва ҳ. к.)


Ўрин-

лар

сони,

Божхона кўриги

натижасида

аниқланган

ҳар бир ўриннинг

алоҳида миқдори

(дона, литр, кг,

кв.м, куб м)


Божхона кўриги

натижасида

аниқланган

жами ўринларнинг

умумий миқдори

(дона, литр, кг,

кв.м, куб м)


вазни

(брутто/

нетто)

ТИФ ТН

бўйича

миқдори

аралаш

ставкада

ўлчов

бирли-

гининг

миқдори


вазни

(брутто/

нетто)

ТИФ ТН

бўйича

миқдори

аралаш

ставкада

ўлчов

бирли-

гининг

миқдори


1

2

3

4

5

6

7

8

9


     

         









     

         









     

         









     

         









     

         









     

         









     

         









     

         









     

         








              

11. Далолатномага илова қилинади:



(маркалар, этикеткалар, ёрлиқлар ва бошқалар)

12. Божхона кўриги натижасида



(тафовутга қисқача изоҳ берилади)


бўйича тафовутлар аниқланди.

13. _____________даги _______________-сонли далолатномага кўра товарлардан намуналар ва нусхалар олинди.

14. Қиёслаш воситалари


-рақамли ____ дона қўйилди.


(пломба ва х. к.)


15. а) Божхона кўригини ўтказган божхона ходими:


М.Ў.


(лавозими, Ф.И.О., имзо, шахсий муҳр)


б) Божхона кўригида иштирок этган божхона ходимлари:



                


(божхона кўригида иштирок этган бошқа ходимлар, Ф.И.О., имзоси)

в) транспорт воситасига ваколатли шахс:



(Ф.И.О.)

г) декларант:



(Ф.И.О.)

д) божхона омбори масъул ходими:



(Ф.И.О.)

е) Божхона кўриги иштирокчилари:



(божхона кўригига жалб этилган экспертлар Ф.И.О., имзо)


      

16. Далолатноманинг иккинчи нусхасини олдим:



(Ф.И.О., имзо)

17. Танишдим: (пост бошлиғи/ ўринбосари)



(Ф.И.О., имзо)

       

      

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 14 сентябрь, 36-сон, 482-модда