язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Марказий банк Бошқарувининг 07.06.2003 й. 12/5-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида"ги низомга 1-сон қўшимча ва ўзгартиришларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 03.07.2003 й. 1204-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.07.2003 й.

N 1204-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

07.06.2003 й.

N 12/5


ҚАРОРИ



“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

томонидан тижорат банклари ва уларнинг

филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари

лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга

нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби

тўғрисида”ги низомга 1- сон қўшимча ва

ўзгартиришларни тасдиқлаш ҳақида


(2003 й. 13 июлдан кучга киради)


“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга 1-сон қўшимча ва ўзгартиришлар лойиҳасини кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб,


БОШҚАРУВ ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга 1-сон қўшимча ва ўзгартиришлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу Қарор Адлия вазирлигида Давлат рўйхатига олингандан сўнг, 10 кундан кейин кучга киритилсин.



Марказий банк Раиси                                                   Ф.М. Муллажонов





Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2003 йил 7 июндаги

12/5-сонли қарори билан

“ТАСДИҚЛАНГАН”

521-1 сон



“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

томонидан тижорат банклари ва уларнинг

филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари

лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан

малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида” низомга

1-сон қўшимча ва ўзгартиришлар



5-банднинг 2-хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


“олий иқтисодий маълумотга эга бўлмаган шахслар;”


11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


“11. Тижорат банкларининг республика аппарати, уларнинг вилоят ва Тошкент шаҳар бошқармалари (филиаллари), шаҳар ва туман бўлимлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар банк тизимида етарли иш тажрибасига ҳамда охирги иш жойидан тавсияга эга бўлиши лозим.”


12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


“12. Тижорат банкларининг республика аппарати, уларнинг вилоят ва Тошкент шаҳар бошқармалари (филиаллари), шаҳар ва туман бўлимлари бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар банк тизимида ва бухгалтерия соҳасида етарли иш тажрибасига ҳамда охирги иш жойидан тавсияга эга бўлиши лозим.”


23-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


“23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида” 1998 йил 24 сентябрдаги Р-896-сонли Фармойишига мувофиқ ҳолда ўтказиладиган аттестация якунлари бўйича эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилган раҳбар ходимлар 1 йилдан сўнг Комиссияга қайта суҳбатга қўйилиши мумкин. Бунинг учун қўшимча равишда қуйидагилар тақдим этилиши лозим:

а) банк Бошқаруви раисининг тавсияномаси;

б) банк Кенгаши ёки Бошқарувининг камида иккита аъзосининг фикрномаси;

в) Марказий банк ҳудудий Бош бошқармасининг фикрномаси;

г) ходимнинг ўтган вақт мобайнида иш фаолияти натижалари, малакаси, назарий ва амалий билимларини оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (агар шундай тавсиялар берилган бўлса).”


Тавсия этилаётган номзод учун аттестацияда эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилган санадан 3 йил ўтгандан сўнг қўшимча равишдаги ҳужжатлар талаб қилинмайди.