ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 14.12.2007 й. 19-сон "Умумий юрисдикция судларида кадрлар билан ишлаш ҳолати ва судьялар томонидан судьялик қасамёдига риоя этилиши масалалари тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

14.12.2007 й.

N 19


УМУМИЙ ЮРИСДИКЦИЯ СУДЛАРИДА

КАДРЛАР БИЛАН ИШЛАШ ҲОЛАТИ ВА

СУДЬЯЛАР ТОМОНИДАН СУДЬЯЛИК

ҚАСАМЁДИГА РИОЯ ЭТИЛИШИ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Судлар тўғрисида"ги Қонун судьяларнинг ҳуқуқий мақомини белгилайди ва уларга нисбатан одил судловни амалга оширишда фуқаролар ва ташкилотлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, шунингдек давлат ва жамоат манфаатларини ҳимоя қилиш каби давлат ҳокимияти ваколатлари берилган юқори мартаба эгаси сифатида алоҳида талаблар қўяди.

Судьялар томонидан ўз профессионал вазифаларининг ҳалол ва виждонан бажарилиши, уларнинг қарор қабул қилиш чоғида мустақиллиги бузилган ҳуқуқлар самарали ҳимоя қилинишини кафолатлайди, жамиятда адолат тамойилларига, суднинг холис ва мустақиллигига нисбатан  бўлган ишончни мустаҳкамлайди.

Бу ўринда умумий юрисдикция судларида ташкилий-кадрлар ишини тўғри йўлга қўйиш, судьялар томонидан судьялик қасамёдига риоя қилинишини таъминлаш алоҳида аҳамият касб этади.

Судьялик лавозимига киришнинг мавжуд тизими судьялар томонидан Олий суд Пленуми мажлисида Давлат байроғи олдида судьялик қасамёдини қабул қилишни назарда тутади.

Бундан ташқари, суд ҳокимияти мустақиллигини янада кучайтириш, кадрлар билан ишлашда демократик асосларни мустаҳкамлаш, судьялар корпуси барқарорлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган судьяларнинг малака ҳайъатлари халқаро ҳуқуқнинг суд ҳокимияти мустақиллиги ҳақидаги умумэътироф этган норма ва принципларга мосдир.

Қонунга биноан ташкил этилган судьялар малака ҳайъатлари судьялар захирасини шакллантириш, улар билан назарий ва амалий машғулотлар ўтказиш, судьялик лавозимларига тавсия этиш учун энг яхши номзодларни танлаш, судьяларни малака ва даврий аттестациядан ўтказиш, судьяларнинг интизомий жавобгарлиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш юзасидан муайян фаолиятни амалга оширмоқда.

Статистик маълумотлар таҳлили шуни кўрсатадики, 2001 йилдан 2006 йилгача ва 2007 йилнинг 9 ойигача бўлган давр оралиғида судьялар малака ҳайъатлари томонидан судьяликка номзодлик захирасига киритиш тўғрисида, жами бўлиб, 3417 та ариза қабул қилинган ва кўриб чиқилган, улардан малака имтиҳони топширган. 3305 шахс захирага олинган, 112 шахсга нисбатан захирага олиш рад этилган.

Шу даврда судьялар малака ҳайъатларининг қарорига мувофиқ судьялик лавозимларидаги вакансияларни тўлдириш юзасидан ўтказилган танловда иштирок этишни хоҳлаган шахслар орасидан 2828 нафари мазкур лавозимларга лойиқ деб топилган ва уларга нисбатан ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юборилган. Судьяликка тавсия этилган шахслардан 1000 нафар номзод кейинчалик мазкур лавозимларга тайинланган.

Шу билан бир қаторда статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, умумий юрисдикция судларининг ташкилий-кадрлар соҳасидаги ишида одил судлов тизими самарадорлигига салбий таъсир этувчи  жиддий камчилик ва нуқсонлар мавжуд.

Чунончи, 2001 - 2007 йиллар мобайнида 210 нафар судья эгаллаб турган лавозимидан озод этилган бўлиб, бу судьялар корпуси умумий сонининг қарийб тўртдан бирини ташкил этади. Шу жумладан, 130 нафари ўз аризасига кўра, 28 нафари судьялик қасамёдини бузганлиги учун, 25 нафар судья жиноий жавобгарликка тортилганлиги учун.

Ишлаётган судьяларнинг уларга қўйилган шахсий, маънавий ва касбий жиҳатдан талабларга мувофиқлиги даражаси ўта пастлигича қолмоқда. Чунончи, қайд этилган даврда янги судьялик муддатига тавсия этилган 521 нафар номзоддан фақат 269 (51,6 %) нафари лавозимларга тайинланган. 214 (41,1 %) нафар номзодларнинг ҳужжатлари уларга берилган тавсифномалар салбийлиги сабабли қайтарилган, судьялик лавозимида ишлаётган 23 (4,4 %) нафар судья тавсия этилган судьялик лавозимига нолойиқ деб топилган ёки захирада қолдирилган.

Бунинг натижасида, ҳозирги вақтда амалдаги судьялар корпусининг 45,4 фоизини (320 нафар судья) иш стажи беш йилдан ортиқ бўлмаган, илк бор ушбу лавозимга тайинланган шахслардан ташкил топган бўлиб, бунда судьялик лавозимида 15 йилдан ортиқ ишлаган шахслар фақат 11,6 фоизни (82 нафар судья) ташкил этади.

2001 - 2007 йиллар давомида ўтган вақт ичида хизмат фаолиятида йўл қўйган хато ва камчиликлари учун 554 судьяга ёки судьялар корпусининг ярмидан кўпроғига нисбатан интизомий иш қўзғатилгани ташвишли ҳолдир.

Шунингдек, судьялар ҳатти-ҳаракати устидан берилган шикоятлар сони юқорилигича қолмоқда. Таҳлил этилаётган давр ичида судьялар малака ҳайъатларига судьялар ҳатти-ҳаракати устидан 4802 та шикоят келиб тушган бўлиб, улардан 3122 таси процессуал қонун талаблари, 233 таси суд этикаси бузилганлиги, 274 таси хизмат мавқеи суиистеъмол қилинганлиги тўғрисидадир.

Қайд этилган салбий ҳолатлар келиб чиқишига судьялар томонидан ўз юксак мақоми ва юклатилган масъулият етарли даражада ҳис этилмаётганлиги, ҳуқуқий савияси ҳамда ижтимоий-сиёсий хабардорлиги даражасини ошириш борасида олиб борилаётган иш сусайтириб юборилганлиги, ўз шахсий манфаатларининг одил судлов манфаатидан юқори қўйилиши сабаб бўлмоқда. Суд процесси иштирокчиларига нисбатан ҳурматсизликка, қонунда белгиланган муддатлар бузилишига, ишларни кўриш ва шикоятларни ҳал қилишда сансоларликка йўл қўйилаётганлиги ҳоллари кўплаб учраб турибди.

Шуни таъкидлаш лозимки, бундай ҳол, биринчи ўринда вилоят ва унга тенглаштирилган судлар раислари томонидан судларда ишлар етарли ташкил этилмаганлиги, судьялар малака ҳайъатлари ишининг қониқарсиз эканлиги, суд қасамёдига ва ижро интизомига риоя этилиши устидан назорат сусайтирилганлиги натижасида юзага келган.

Судьяларнинг касбий даражасини ошириш бўйича ишлар етарли олиб борилмаяпти, даврий малака аттестациялари расмиятчилик учун ўтказилмоқда, фуқаролар шикоятларини текшириш масаласига енгил-елпи ва юзаки ёндашилмоқда, юқори суд инстанциялари судьялар томонидан йўл қўйилаётган қонунсизликларга тегишли даражада таъсир чоралари қўллашмаяпти.

Юқорида қайд этилган ҳолатлар шуниси билан хавфлики, улар суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга салбий таъсир этиб, мамлакатнинг бутун суд тизимини обрўсизлантиради.

Кўрсатиб ўтилган салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Умумий юрисдикция судлари судьялари олий малака ҳайъати томонидан 2001 - 2007 йиллар мобайнида 25 нафар вилоят ва унга тенглаштирилган судлар раисларига нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Бироқ, кўрилган чораларга қарамай, бу соҳада олиб борилаётган ишларда жиддий яхшиланишга эришилмаган. Судьялар томонидан судьялик қасамёдини бузиш ҳоллари, фуқароларнинг судлар ҳаракатлари ва қарорлари устидан асосли шикоятлар бериши, шунингдек амалдаги судьялар ичида ўз шахсий, маънавий ва касбий сифатлари бўйича салбий хусусиятга эга бўлганлари сони барқарорлигича қолмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, умумий юрисдикция судларида кадрлар билан ишлашни янада яхшилаш ва судьялик қасамёдига риоя этилишини таминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ҚАРОР  ҚИЛАДИ:


1. Вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг умумий юрисдикция судларида кадрлар билан ишлаш соҳасида олиб борган ишлари қаноатлантирарли эмас деб топилсин.


2. Вилоят ва унга тенглаштирилган судлар раисларидан қуйидагилар устидан самарали назорат ўрнатиш талаб этилсин:

судьялар томонидан судьялик қасамёди, суд этикаси ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига риоя этилиши, шунингдек касбий вазифаларининг виждонан бажарилиши;

судьялар томонидан одил судлов обрўси, судьялик шаъни ва қадр-қимматини туширувчи ёки унинг холислигига шубҳа туғдирувчи ҳаракатлар содир этилиши;

ижро интизомига, жумладан ишларни ва фуқаролар шикоятларини кўриб чиқиш муддатларига қатъий риоя этилиши.


3. Вилоят ва унга тенглаштирилган судлар раислари амалдаги судья кадрларнинг ҳуқуқий билим даражаси, касбий тайёргарлиги ва ижтимоий сиёсий хабардорлиги юзасидан ишларни кучайтирсинлар.


4. Таъкидлансинки, фуқароларни қабул қилиш бўйича ишларнинг тўғри ташкил этилиши аҳолининг суд тизимига нисбатан ишончини мустаҳкамлайди, унинг обрўсини оширади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар раисларидан фуқароларни қабул қилиш бўйича ишларни яхшилаш, улар ариза ва шикоятларни белгиланган муддатларда қонуний ҳал этиш талаб этилсин.

Фуқароларни қабул қилиш графикларига қатъий амал қилинсин. Фуқаролар судларнинг техник ходимлари томонидан қабул қилиниши ва уларга тушунтиришлар берилиши ҳолларига йўл қўйилмасин.


5. Судьялар малака ҳайъатлари мажлисларида ишларни кўриш ва фуқаролар шикоятларини ҳал этиш муддатларини қўпол тарзда бузиш, сансоларликка йўл қўйиш, суд процесси иштирокчиларини асоссиз равишда судга чақириш, шунингдек суднинг обрўсига путур етказувчи бошқа ҳаракатлар содир этиш фактларини айбдор шахсларнинг интизомий жавобгарлиги масаласи билан боғлаган ҳолда албатта муҳокама этиш амалиётга жорий қилинсин.


6. Судьялар малака ҳайъатлари судьяларнинг касбий, маънавий ва шахсий сифатларига баҳо беришда принципиал ёндашсинлар, хизмат юзасидан нотўғри хатти-ҳаракат содир этганлиги тўғрисида келиб тушган ва ўз тасдиғини топган шикоятлар бўйича судьяларга нисбатан муросасизлик билан қаттиқ чоралар қўлласинлар.


7. Ишларни апелляция, кассация тартибида кўрувчи юқори суд инстанцияларига қуйи суд инстанциялари томонидан йўл қўйилаётган камчилик ва қонунбузарликларга нисбатан жиддий муносабат билдириш.

8. Вилоят ва унга тенглаштирилган судлар раисларига мазкур қарор талаблари бажарилмаслиги ёки етарли бажарилмаслиги учун уларга нисбатан эгаллаб турган лавозимларидан озод этилиши масаласи қўйилишига қадар қаттиқ интизомий жазо чоралари қўлланилиши кўрсатилсин.


9. Судьялар малака ҳайъатлари тегишли судларда кадрлар билан ишлаш ҳолатини тубдан яхшилашга ва судьялар томонидан судьялик қасамёдига риоя этилишини таъминлашга йўналтирилган комплекс чоралар қабул қилсинлар.



Ўзбекистон Республикаси

Олий суди раиси                                                      Б. Мустафаев


Пленум котиби,

Олий суд судьяси                                                     М. Ҳасанов



















































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск