ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 28.04.2000 й. 6-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг иккинчи чақириқ Олий Мажлисининг биринчи сессиясидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

28.04.2000 й.

N 6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

И.А. КАРИМОВНИНГ ИККИНЧИ ЧАҚИРИҚ ОЛИЙ

МАЖЛИСИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИДАГИ

МАЪРУЗАСИДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН

ВАЗИФАЛАР ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг суд-ҳуқуқ қурилишининг бош мақсад ва вазифалари белгилаб берилган маърузасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми



ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан таклиф этилган суд-ҳуқуқ ислоҳотини амалга оширишга қаратилган йўл судлар учун фаолият дастури деб ҳисоблансин.


2. Маърузанинг дастурий хулосаларини амалга ошириш, қонунларни либераллаштириш мақсадида Олий суднинг қонунчилик ташаббусидан келиб чиқиб, амалдаги кодекслар ва қонунларга тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар таклиф қилиш фаолияти доимий равишда амалга оширилсин.


3. Олий суд Пленумида қабул қилинган қарорларнинг ижросини таъминлаш мақсадида уларнинг судлар томонидан бажарилишининг бориши ҳақида Пленум йиғилишида мунтазам равишда ахборотлар эшитиб борилсин.


4. Суд жараёнида айблов ва ҳимоянинг амалда тенглигини таъминлаш мақсадида Олий суд Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги "Ҳимоя ҳуқуқини таъминловчи қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги қарори талабларини бажариш қуйи судларда ва Олий суд фаолиятида доимий равишда олиб борилсин.


5. Аҳолининг, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг "Қонун номи билан" ахборотномаси ва "Куч адолатда" газетаси саҳифаларида, республика ва жойлардаги матбуот органларида, телевидение ва радио орқали чиқишлар ташкил этилсин ва ҳар бир фуқарога ўз ҳақ-ҳуқуқини билиш ва уни ҳимоя қила олишда амалиётдан келиб чиқиб тушунтиришлар бериб борилсин.


6. Ушбу қарорнинг бажарилишини. таъминлаш Олий суд раисининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, Республика ҳарбий суди, вилоят судлари ва Тошкент шаҳар суди раислари зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий суди Раиси                                                   У.Қ.Мингбоев



Пленум котиби,

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди судьяси                                                 А.А.Муҳаммадиев









Время: 0.0075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск