ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Жиноий ишлари бўйича / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 31.05.2013 й. 09-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

31.05.2013 й.

N 9


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ

ПЛЕНУМИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, шунингдек, суд амалиётида масалалар келиб чиққанлиги муносабати билан, "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. "Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида"ги 1995 йил 27 октябрдаги 21-сонли қарори:


а) 7-банди иккинчи хатбошисидаги "1998 йил 22 майдаги" сўзлари "2010 йил 6 апрелдаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


2. "Қонунга хилоф равишда қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида"ги 1996 йил 27 февралдаги 3-сонли қарори:


а) рус тилидаги матни 5-бандининг иккинчи хатбошисидаги "самостоятельными боевыми припасами" сўзлари "самостоятельным боевым припасом" сўзлари билан алмаштирилсин;


3. "Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида"ги 1996 йил 20 декабрдаги 36-сонли қарори:


а) 2-бандидан "Ўрмон кодекси" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


б) 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин: "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларни бузиш билан боғлиқ ишларни кўришда судлар жиноий йўл билан топилганини била туриб (балиқларни, ёввойи ҳайвонларни, паррандаларни, дарахтларни ва ҳоказоларни) олган ёки ўтказган шахсларни аниқлаш чораларини кўришлари ва муайян ҳолатлардан келиб чиқиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 171-моддаси аломатлари билан жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда прокурорга хабар қилишлари лозим".


4. "Республика судлари томонидан оммавий тартибсизликлар учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунларни қўллаш амалиёти билан боғлиқ айрим масалалар тўғрисида"ги 1996 йил 20 декабрдаги 38-сонли қарори:


а) 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин: "...Судлар жиноий ва маъмурий ишларни кўриш вақтида, амалдаги давлат тузумини конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга, ҳокимиятни босиб олишга ёхуд қонуний равишда сайлаб қўйилган ёки тайинланган ҳокимият вакилларини ҳокимиятдан четлатишга ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудий яхлитлигини конституцияга хилоф тарзда бузишга очиқдан-очиқ даъват қилиш, шунингдек, бундай мазмундаги материалларни тарқатиш фактлари аниқланса, жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда прокурорга хабар қилишлари лозим".


5. "Фуқароларнинг суд ишларига доир мурожаатларини кўриб чиқиш амалиёти ҳақида"ги 1998 йил 28 декабрдаги 31-сонли қарори:


а) 9-бандининг иккинчи хатбошиси чиқарилсин.


6. "Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 2004 йил 21 майдаги 4-сонли қарори:


а) 2-бандининг биринчи хатбошисидаги "беш бараваригача" сўзлари "ўттиз бараваригача" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-бандининг иккинчи хатбошисидаги "беш бараваридан" сўзлари "ўттиз бараваридан" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-бандининг иккинчи хатбошисидаги "беш бараваридан" сўзлари "ўттиз бараваридан" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. "Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги 2009 йил 24 июлдаги 8-сонли қарори:


а) 14-бандининг иккинчи хатбошисидаги "беш бараваридан" сўзлари "ўттиз бараваридан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 15-бандидаги "беш бараваридан" сўзлари "ўттиз бараваридан" сўзлари билан алмаштирилсин.

          

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди раиси

       

Б.Мустафаев

Пленум котиби,

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди судьяси

    

    

А.Усманов

                  
















Время: 0.0107
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск