ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Жиноий ишлари бўйича / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 13.12.2012 й. 19-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг жиноят ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

13.12.2012 й.

N 19


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ ЖИНОЯТ

ИШЛАРИ БЎЙИЧА АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, шунингдек, суд амалиётида масалалар келиб чиққанлиги муносабати билан, "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг жиноят ишлари бўйича қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. "Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида"ги 1995 йил 27 октябрдаги 21-сонли қарори:


а) ўзбек тилидаги матни 3-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ҳукмда жиноий гуруҳ айнан қайси мезонлар бўйича уюшган гуруҳ деб топилганлиги акс эттирилиши лозим";


б) 8-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонун мазмунига кўра (ЖК 273-моддасининг тўртинчи қисми), гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилиш ёки тарқатиш учун бангихона ташкил қилиш ёки сақлаш деганда, айбдор томонидан хоналарни мазкур модда ёки воситаларни истеъмол қилиш мақсадида бир ёки бир неча маротаба бериб турилиши тушунилиши лозим (бунда хонанинг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилиш учун махсус мосланган-мосланмаганлиги ва айбдор ғараз мақсадни кўзда тутган-тутмаганлиги юридик ахамият касб этмайди). Агар гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмолчилар томонидан хона бериб турган шахсга билдирмасдан олиб келиб, истеъмол қилинганлиги аниқланса, уни (хона бериб турган шахсни) бангихона ташкил қилиш ёки сақлашда айбдор деб топиш мумкин эмас".


2. "Контрабанда ва божхона қонунларини бузиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида"ги 1996 йил 27 февралдаги 2-сонли қарори:


а) ўзбек тилидаги матни 3-банди "д" кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 209 ёки 228-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилади" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182 ёки 246 ва 209 ёки 228-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилади" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жиноят процессуал кодекси 211-моддасига мувофиқ контрабанда ашёлари (ЖК 246-моддаси) ёхуд товар ёки бошқа қимматликлар (ЖК 182-моддаси) далилий ашё тариқасида мусодара қилиниши лозим.

Транспорт воситаларини жиноят қуроли деб топиш масаласини ҳал қилишда, судлар Олий суд Пленумининг 2012 йил 13 декабрдаги "Жиноят ишлари бўйича ашёвий далилларга оид қонунчиликни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги қарорида баён этилган тушунтиришларга риоя қилишлари лозим.

Контрабанда ашёлари айбдор томонидан сотилган бўлса, суд уларнинг қийматини маҳкумдан давлат фойдасига ундириш масаласини муҳокама қилиши керак (ФК 199-моддаси)".


3. "Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида"ги 1996 йил 20 декабрдаги 36-сонли қарори:


а) 2-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар жумласига давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари, давлат табиат ёдгорликлари, айрим табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудлар, муҳофаза этиладиган ландшафтлар, айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудлар, давлат биосфера резерватлари, давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар киради";


б) 6-бандининг биринчи хатбошисидаги "24-26-моддалари билан" сўзлари "24, 25-моддалари билан" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. "Ижтимоий хавфли тажовузлардан зарурий мудофаа ҳуқуқини таъминловчи қонунларни судлар томонидан қўлланиши ҳақида"ги 1996 йил 20 декабрдаги 39-сонли қарори:


а) рус тилидаги матни 9-бандидаги "а, б, д, р, с" ч. 2 ст. 97 Уголовного кодекса" сўзлари "а, б, д, ж, р, с" ч. 2 ст. 97 Уголовного кодекса" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. "Судлар томонидан жиноят ишларини биринчи босқич судида муҳокама этиш жараёнида процессуал қонунчиликка риоя қилиниши тўғрисида"ги 1997 йил 22 августдаги 12-сонли қарори:


а) рус тилидаги матни 2-бандининг иккинчи жумласидаги "о наличии непогашенной или неснятой судимости" сўзлари "о наличии непогашенной или неснятой судимости в соответствии со статьей 77 Уголовного кодекса" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) рус тилидаги матни 3-бандидаги "что должно быть отражено в протоколе судебного заседания" сўзлари, "что должно быть отражено в протоколе судебного заседания (статьи 435-437 УПК)" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) рус тилидаги матни 13-банди учинчи хатбошисининг иккинчи жумласи қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Представление суду такой формулировки для государственного обвинителя и защитника является обязательным (статья 450 УПК)";


г) 18-бандининг иккинчи жумласидаги: "ёки адвокатлар ҳайъати раёсатига" сўзлари "ёки Ўзбекистон Республикаси адвокатлар Палатаси худудий бошқармаси қошидаги малака комиссиясига" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. "Жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш масаласига доир суд амалиёти тўғрисида"ги 1998 йил 11 сентябрдаги 21-сонли қарори:


а) рус тилидаги матни муқаддимаси учинчи хатбошиси биринчи жумласи "не принимают мер к обеспечению гражданского иска" сўзларидан сўнг "не всегда проявляют соответствующее реагирование на случаи несвоевременного наложения ареста на имущество органом предварительного следствия" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


б) 3-банди иккинчи хатбошисининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаган шахслар етказилган зарар учун умумий асосларда мустақил жавобгар бўладилар";


в) 3-бандининг иккинчи хатбошисининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаган шахсда зарарни қоплаш учун етарли мол-мулки ёки бошқа даромад манбалари бўлмаган тақдирда, зарар тўлиғича ёки унинг етишмаган қисми вояга етмаганнинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари томонидан тўланиши лозим".


7. "Ўзгалар мулкини ўғирлик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги 1999 йил 30 апрелдаги 6-сонли қарори:


а) муқаддимаси учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мавжуд камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, мазкур тоифадаги ишлар бўйича қонунни тўғри ва аниқ қўлланилишини таъминлаш мақсадида, "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми".


8. "Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги 1999 йил 24 сентябрдаги 19-сонли қарори:


а) рус тилидаги матни муқаддимаси биринчи хатбошисидаги биринчи жумла қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Пленум, заслушав информации председателей Ташкентского городского и Ташкентского областного судов и, обсудив судебную практику по рассмотрению дел о взяточничестве, отмечает, что в основном эта категория дел разрешается правильно в строгом соответствии с законом";


б) рус тилидаги матни 13-бандининг биринчи жумласидаги "ст.23 УК" сўзлари "ст. 33 УК" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. "Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги 2000 йил 15 сентябрдаги 21-сонли қарори:


а) ўзбек тилидаги матни муқаддимаси иккинчи хатбошисидаги "айрим процессуал ва моддий қонун талабларини бузиш ҳолларига ҳам йўл қўйилмокда" сўзлари "жиноят ва жиноят-процессуал конун нормаларига ҳар доим ҳам риоя этмаяптилар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) ўзбек тилидаги матни муқаддимаси учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин;

"Жиноят содир этилишига имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни лозим даражада аниқлашга ҳар доим тегишли эътибор берилмаяпти ва уларни бартараф этиш юзасидан қонунда назарда тутилган чоралар кўрилмаяпти";


в) ўзбек тилидаги матни 2-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Қамоққа олиш" сўзлари "Вояга етмаганнинг қамоққа олиниши" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) ўзбек тилидаги матни 3-банди биринчи хатбошисининг иккинчи жумласидаги "содир этган" сўзлари "содир этганликда айбланган" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. "Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги 2000 йил 15 сентябрдаги 22-сонли қарори:


а) 8-банднинг биринчи хатбошсидаги "МЖтК 21-моддаси ва 310-моддаси иккинчи қисми" сўзлари "МЖтК 21, 308-1-моддаси ва 310-моддасининг иккинчи қисми" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) ўзбек тилидаги матни 20-бандининг учинчи хатбошисидаги "вақтдан" сўзи "вақтдан (санаси ва соати)" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) ўзбек тилидаги матни 21-бандидаги "Низом ёки Қоидалар" сўзларидан кейин "(бланкет диспозициясида)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


11. "Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли қарори:


а) 11-банди биринчи хатбошисидаги "ЖПК 49-моддасининг иккинчи қисмида" сўзлари "ЖПК 49-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 11-банди иккинчи хатбошисидаги "гумон қилинувчининг, айбланувчининг яқин қариндошлари ёки қонуний вакиллари ва бошқа шахслар" сўзлари "гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошларидан бири ёки қонуний вакиллари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 11-банди олтинчи хатбошиси чиқарилсин.


12. "Судлар томонидан жиноят ишларини апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида"ги 2006 йил 3 февралдаги 2-сонли қарори:


а) ўзбек тилидаги матни 15-банди биринчи хатбошисидаги "ЖПК 490-моддаси" сўзлари "ЖПК 490-моддасининг учинчи қисми" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. "Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги 2007 йил 27 июндаги 6-сонли қарори:


а) рус тилидаги матни 7-банди учинчи хатбошисидаги "потерпевшей телесного повреждения" сўзлари "потерпевшей тяжкого телесного повреждения" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. "Умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 2007 йил 14 ноябрдаги 15-сонли қарори:


а) 12-бандидаги "ЖК 50-моддаси бешинчи қисми "б, в, г" бандларига мувофиқ" сўзлари "ЖК 50-моддаси еттинчи қисми "б, в, г" бандларига мувофиқ" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. "Судлар томонидан жиноят ишларини назорат тартибида кўриш амалиёти тўғрисида"ги 2008 йил 15 майдаги 12-сонли қарори:


а) ўзбек тилидаги матни 19-бандининг учинчи хатбошисидаги "(фақат ЖПК 490-моддаси бешинчи қисмида кўрсатилган масалалар бўйича)" сўзлари чиқарилсин.


16. "Бир неча жиноят содир этилганда қилмишни квалификация қилишга доир масалалар тўғрисида"ги 2008 йил 15 майдаги 13-сонли қарори:


а) рус тилидаги матни 28-бандининг иккинчи хатбошисидаги "в порядке, установленном статьей 78 УК" сўзлари "в порядке, установленном статьей 79 УК" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. "Руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги 2008 йил 12 декабрь 23-сонли қарори:


а) рус тилидаги матни 13-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"В случае если будет установлено, что лицо заболевшее психической болезнью не причастно к совершенному преступлению, суд, прекратив производство по делу о применении принудительных мер медицинского характера, возвращает дело органу предварительного следствия для установления лица, совершившего преступление".


18. "Суд ҳужжатларини бажаришдан бўйин товлаш ва уларнинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш учун жиноий жавобгарликка доир қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 2009 йил 10 апрель 7-сонли қарори:


а) ўзбек тилидаги матни 1-банди учинчи хатбошисидаги: "ЖК 148-моддаси" сўзлари "ЖК 148-моддаси биринчи қисми" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. "Жиноят ишлари бўйича процессуал чиқимларни ундириш амалиёти тўғрисида"ги 2009 йил 24 ноябрь 13-сонли қарори:


а) рус тилидаги матни муқаддимаси иккинчи хатбошисининг биринчи жумласидаги "Суды нередко в нарушение закона не принимают необходимых мер к взысканию с осужденных процессуальных издержек, понесенных органами дознания, следствия и судами" сўзлари "Суды нередко в нарушение закона не принимают необходимых мер к взысканию с осужденных понесенных по делу процессуальных издержек" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) ўзбек тилидаги матни 4-банди иккинчи хатбошисидаги "иш жойида сақланиб қолувчи ўртача иш ҳақи" сўзлари "иш жойида қонунга кўра сақланиб қолувчи ўртача иш ҳақи" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) рус тилидаги матни 6-банди биринчи хатбошисидаги "Разъяснить, что по закону" сўзлари "Разъяснить, что в соответствии с пунктом 3 статьи 471 УПК" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) ўзбек тилидаги матни 7-бандининг биринчи хатбошиси қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ЖПК 320-моддаси биринчи қисмига мувофиқ жиноят ишини тергов қилиш ва судда кўришда сарф қилинган чиқимлар давлат фойдасига маҳкумлардан (шу жумладан, жазодан озод қилинган ёки жазо тайинланмаган ҳолда айблов ҳукми чиқарилганда ҳам) ундирилади, таржимонга тўланган суммалар, шунингдек ЖПК 320-моддаси олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно".


20. "Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларга оид ишларни кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида "ги 2000 йил 15 сентябрдаги 23-сонли қарори:


а) 1.2-бандидаги "Давлат чегарасини ҳимоя қилиш қўмитаси" сўзлари чиқарилсин.

Олий суд раиси

Б. Мустафаев

Пленум котиби, Олий суд судьяси

А. Усманов

             








































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск