ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 23.05.2014 й. 08-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

23.05.2014 й.

N 08


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ

СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА



Мамлакатда ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари шунингдек, суд амалиётида келиб чиқаётган масалаларни тўғри ҳал этиш бўйича тушунтиришлар бериш зарурияти туфайли, "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли "Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида"ги қарорининг


а) 20-банди қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ЖК 60-моддасининг бешинчи қисмига кўра, бир неча ҳукмлар юзасидан ахлоқ тузатиш ишларига ёки хизмат бўйича чеклашга ҳукм қилиниб, иш ҳақи ёки пул таъминотидан ушлаб қолишнинг ҳар хил миқдори белгиланган ҳолларда бу жазоларнинг фақат муддатлари қўшилади. Шунга кўра, бундай ҳолларда узил-кесил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганида, иш ҳақи ёки пул таъминотидан ушлаб қолишнинг энг кўп бўлган миқдори белгиланиши лозим. Бир неча жиноят содир этганлик учун ЖК 59-моддаси тартибида жазо тайинлашда ҳам шу қоидаларга амал қилиниши лозим".


б) 30-банди қуйидаги таҳрирда иккинчи ва учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Муқаддам озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтамаган шахсга жазони ўташ колония турини белгилашда, фақат қайси жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганлигини инобатга олиш лозим. Масалан, агар шахс қасддан оғир ёки ўта оғир жиноят содир этганлик учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун эса озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланаётган бўлса, унга узил-кесил тайинланган жазони манзил колонияларда ўташи белгиланиши лозим.

Бироқ, агар оғир ёки ўта оғир жиноят содир этганлиги учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога судланган, жазони ўташдан бўйин товлаган шахсга, суд томонидан тайинланган жазо озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштирилса, жазони ўташ колония тури Жиноят-ижроия кодексининг 47 ва 116-моддаларида назарда тутилган тартибда тайинланади".


в) 36-бандининг учинчи хатбоши чиқарилсин;


г) қуйидаги таҳрирдаги 36-1-банд билан тўлдирилсин:

“36-1. Шартли ҳукм юридик табиатига кўра, жиноий жазодан озод қилинишининг бир тури ҳисобланади. Шу сабабли судлар ЖК 72-моддасида шартли ҳукмни бекор қилиш учун асос бўладиган ҳолатлар доираси қатъий белгиланганлигини назарда тутишлари лозим.

Шу билан бирга, шартли ҳукм қилинган шахснинг шу иш бўйича ҳукм чиқарилгунга қадар содир этилган бошқа жиноятда ҳам айбдорлиги аниқланган холларда, биринчи ҳукм бўйича жазо тайинлашда айбдорнинг шахсига доир барча ҳолатлар судга маълум бўлмаганлиги сабабли уни хулқини назорат қилиш шароитида жазони ўтамасдан туриб ҳам тузатиш мумкинлиги ҳақида барвақт хулосага келганлигидан келиб чиқиш лозим.

Шуларни эътиборга олиб, суд биринчи ҳукм бўйича шартли судланганликни бекор қилиб, ЖК 59-моддасининг саккизинчи қисми тартибида узил-кесил жазо тайинлайди.

Судлар шуни ҳам назарда тутишлари лозимки, биринчи ҳукм бўйича шартли судланганлик бекор қилинганида, ЖКнинг 72-моддасида кўрсатилган асосларга кўра, суд ЖК 59-моддасининг саккизинчи қисми тартибида узил-кесил тайинланган жазони яна шартли деб топиш масаласини муҳокама қилиши мумкин.

Бир неча жиноят содир этганлик учун ЖК 59-моддасининг саккизинчи қисми тартибида узил-кесил жазо тайинланганлиги шахснинг битта судланганлигини назарда тутади, шартли деб эса ЖК 72-моддасига асосан фақат узил-кесил тайинланган жазо топилиши мумкин. Шунга кўра, бундай ҳолларда дастлабки суд ҳукмлари қонуний кучга кирганидан сўнг бир йилдан кўп бўлган муддат ўтган ҳолатларда ҳам суд ЖК 72-моддасига асосан шартли жазо асосли тайинланганлигини муҳокама қилиши мумкин.”;


д) 53-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, жиноятлар мажмуи учун ЖК 59-моддасининг саккизинчи қисми бўйича жазо тайинланганда, узил-кесил жазо, қоида тариқасида, Жиноят кодексининг Умумий қисмида белгиланган тартиб ва миқдорда тайинланиб, биринчи ҳукм бўйича тайинланган жазодан кам бўлиши мумкин эмас. Бундай ҳолларда биринчи ҳукм бўйича тайинланган жазонинг ўталмаган қисмидан эмас, балки унинг тўлиқ миқдоридан келиб чиқиш шартлигига эътибор қаратилсин".


е) 54-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Айблов ҳукми эълон қилинган шахс тайинланган асосий ва қушимча жазони тўлиқ ўтагунига қадар янги жиноят содир этса ва ушбу жиноят учун жазо тайинлаш пайтига келиб, аввалги ҳукм бўйича тайинланган жазони тўлиқ ўтаб бўлса, узил-кесил жазо Жиноят кодексининг 60-моддаси тартибида тайинланмайди.

Бундай ҳолда, суд илгари қасддан жиноят содир этганлиги учун судлангандан кейин Жиноят кодексининг 56-моддасининг "н" бандига асосан содир этилган жиноятни такроран ёки қасддан янги жиноят содир этиши деб, жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида инобатга олиши лозим".


ж) қуйидаги таҳрирдаги 56-1-банд билан тўлдирилсин:

"56-1. Агар жиноятлар мажмуи ёки бир нечта ҳукм билан жазо тайинлашда муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси жиноятларнинг бири ёки ҳукмларнинг бири билан асосий жазо сифатида, бошқа жиноят ёки ҳукм билан қўшимча жазо сифатида тайинланган бўлса, улар асосий жазо учун белгиланган муддат доирасида тўлиқ ёки қисман қўшилиши лозим. Бунда узил-кесил тайинланган жазо асосий жазо деб ҳисобланади ва айбловнинг ҳар бир моддаси ёки ҳукмларнинг ҳар бири билан маҳрум қилинган ҳуқуқларнинг барча турлари назарда тутилиши лозим";


з) 57-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Жазони ўтаётган шахс томонидан янги жиноят содир этилганда, жазонинг ўталмаган қисми сифатида янги жиноят учун у ушлангандан ёки қамоқда сақлаб туриш сифатида эҳтиёт чораси танланганидан сўнг қолган муддатни ҳисоблаш лозим. Агар бундай эҳтиёт чораси танланмаган ёки бошқа турдаги эҳтиёт чораси танланган бўлса, жазонинг ўталмаган қисми муддати охирги ҳукм чиқарилган вақтдан бошлаб ҳисобланади";


и) 58-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ЖК 59-моддасининг саккизинчи қисмига мувофиқ, жиноятлар мажмуи билан тайинланган қамоқ ёки озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўташ муддатининг бошланиши биринчи ҳукмга кўра қамоққа олинган кундан, ЖК 60-моддаси қоидаларига мувофиқ бир неча ҳукм юзасидан тайинланган узил- кесил жазо муддати эса охирги ҳукм бўйича қамоққа олинган кундан бошлаб ҳисобланади";


2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2012 йил 25 майдаги "Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция суди ажримлари тўғрисида"ги қарорининг


а) 6-банддаги "суд буйруғини бекор қилиш тўғрисида"ги сўзлари 7-бандига ўтказилсин.


б) 7-банддаги "ижро варақасини ижрога топширишнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклашни рад этиш тўғрисидаги" сўзлари 6-бандга ўтказилсин.

          

         

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди раиси

       

Б. Мустафаев

Пленум котиби в.б.,

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди судьяси

    

    

О. Хайитов

      

      

































Время: 0.0273
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск