ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 13.12.2012 й. 18-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг фуқаролик ишларига оид айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

13.12.2012 й.

N 18


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ ФУҚАРОЛИК

ИШЛАРИГА ОИД АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги ҳамда судлар амалиётида қонунчиликни тўғри ва бир хил қўлланилишини таъминлаш мақсадида, "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан қабул қилинган қуйидаги қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. 1993 йил 16 апрелдаги "Судлар томонидан мулкни рўйхат (арест)дан чиқариш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланиши тўғрисида"ги 13-сонли қарорининг:


а) 11-банди қуйидаги учинчи ва тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Судлар мулкни рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги даъвони кўришда суд ҳукми ёки ажрими билан мол-мулк жиноий йўл билан қўлга киритилган маблағ эвазига олинган ёки жиноят қуроли деб топилган-топилмаганлигига эътибор қаратишлари лозим. Суд ҳукми ёки ажрими билан мулк жиноий йўл билан орттирилган маблағ эвазига олинган (ЖК 243-моддаси) ёки жиноят қуроли деб (ЖПК 211-моддаси 1-банди) топилганлиги етказилган зарар қопланган-қопланмаганлигидан қатъи назар, даъвони рад этиш учун асос бўлади.

Бунда суд ушбу мол-мулкларни рўйхатдан чиқариш ҳақидаги даъвони рад этиш билан бирга, манфаатдор шахсларга жиноят натижасида етказилган зарарни айбдор шахслардан ундириш масаласида умумий тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиради".


2. 2000 йил 28 апрелдаги "Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 7-сонли қарорининг:


а) 1-бандига "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 115-моддаси" деган сўзлардан кейин "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунининг 35-моддаси" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


б) мазкур қарорнинг 12-банди қуйидаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тадбиркорлик фаолияти субъекти ўз ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотлар тарқатилганда, бундай маълумотларга раддия берилиши билан бир қаторда уларнинг тарқатилиши оқибатида етказилган зарарнинг ўрни қопланиши ва маънавий зарар компенсация қилинишини талаб этишга ҳақли".


3. 2008 йил 12 декабрдаги "Фуқаролик ишлари бўйича экспертиза тайинлаш, ўтказиш ва эксперт хулосасига баҳо беришда суд амалиётида келиб чиқадиган айрим масалалар ҳақида"ги 24-сонли қарорининг:


а) 4-бандидаги "ФПК 84-моддасининг бешинчи ва олтинчи қисмлари" сўзлари "ФПК 84-1-моддаси" сўзларига алмаштирилсин;


б) 5-банддаги "ФПК 84-моддаси" сўзлари "ФПК 84-1-моддаси" сўзларига алмаштирилсин;


в) мазкур қарорнинг 14-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Шу билан бирга ФПКнинг 87-моддаси 2-қисми мазмунидан келиб чиққан ҳолда, эксперт қўйилган саволларни унинг махсус билимлари асосида ҳал қилиш мумкин бўлмаслигига ёки унга тақдим этилган текшириш объектларининг ёхуд материалларнинг яроқсизлигига ёки хулоса бериш учун етарли эмаслигига ва уларни тўлдириб бўлмаслигига ёхуд фан ва суд-экспертлик амалиётининг ҳолати қўйилган саволларга жавоб топиш имкониятини бермаслигига ишонч ҳосил қилса, у хулоса беришнинг иложи йўқлиги тўғрисида асослантирилган ҳужжат тузади ҳамда уни экспертизани тайинлаган судга юборади".


4. 1991 йил 20 декабрдаги "Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги 5-сонли Пленум қарорининг:


а) 2-банди қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"иш стажи тўғрисидаги ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, меҳнат фаолияти даврларини";


б) 3-бандида:

"а" - кичик банди чиқарилсин;

"б, в, г, д" кичик бандлари тегишлича "а, б, в, г" кичик бандлар деб ҳисоблансин;


в) 10-бандидаги "Олий суд Пленумининг 2000 йил 22 декабрдаги "Мерос ҳуқуқига оид қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги қарорининг 4-5-бандлари" жумласи "Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги "Судлар томонидан мерос ҳуқуқига оид қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида"ги қарорининг 16-17-бандлари" жумласига ўзгартирилсин;


г) 17-банди тўртинчи хатбошисидаги "маъмурий тартибда" сўзлари "бошқача тартибда" сўзлари билан алмаштирилсин.



Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси                             Б. Мустафаев




















Время: 0.0317
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск