ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 14.05.2010 й. 07-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

14.05.2010 й.

N 07


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ

СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА



Республикада ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларига биноан қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек одил судловни амалга ошириш амалиётида келиб чиқаётган масалаларни тўғри ҳал этиш бўйича тушунтиришлар бериш зарурияти туфайли, "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


I. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан фуқаролик ишлари бўйича қабул қилинган қуйидаги қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Олий суд Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги "Фуқаролик ишларини судда кўришга тайёрлаш ва уларни кўриш муддатлари тўғрисида"ги 18-сонли қарорининг:


а) ўзбек тилидаги матни преамбуласида:

бешинчи сўзбошисидаги "миқдорда" сўзи "даражада" сўзи билан алмаштирилсин;

олтинчи сўзбошисининг биринчи жумласидаги "амал қилмоқда" сўзи "мавжуд" сўзи билан алмаштирилсин;


б) рус тилидаги матни преамбуласида:

олтинчи сўзбошисининг охирги жумласи чиқарилсин;


в) рус тилидаги матни 5-бандининг биринчи сўзбошисидаги "назначаться" сўзи "предоставляться" сўзи билан алмаштирилсин;


г) ўзбек тилидаги матни 9-бандининг иккинчи сўзбошисидаги "159-моддаси" сўзлари "157-моддаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Олий суд Пленумининг 2001 йил 1 июндаги "Оталикни белгилаш ҳақидаги ишларни кўришда судлар томонидан қонунларнинг татбиқ этилиши тўғрисида"ги 6-сонли қарорининг:


а) ўзбек тилидаги матни 12-бандининг:

биринчи сўзбошисидаги "ва шу кабилар" сўзлари чиқарилсин;

иккинчи сўзбошисидаги "тўхтатилишининг ўзигина" сўзлари "тугатилиши" сўзи билан алмаштирилсин;


б) ўзбек тилидаги матни 16-бандининг:

биринчи сўзбошисидаги "каби" сўзи чиқарилсин;

"б" кичик бандидаги "мазкур" сўзи "кўрсатилган" сўзи билан алмаштирилсин;


в) рус тилидаги матни 16-банди биринчи сўзбошисининг "в" кичик бандидаги "физической" сўзи "половой" сўзи билан алмаштирилсин.


II. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан жиноят ишлари бўйича қабул қилинган қуйидаги қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги "Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида"ги 1-сонли қарори:


а) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Жиноят кодекси 58-моддасига мувофиқ, жиноятга тайёргарлик кўрганлик ҳамда жиноят содир этишга суиқасд қилганлик учун мазкур жиноят учун қонунда назарда тутилган энг кўп жазонинг тўртдан уч қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Бунда энг кўп жазо деганда, Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида (модданинг қисмида) назарда тутилган энг оғир жазо муддати ёки миқдори тушунилиши лозим.

Шуни назарда тутиш лозимки, иштирокчиликда содир этилган жиноят ишлари бўйича суд ишдаги муайян ҳолатларни, ҳар бир иштирокчининг шахси ҳақидаги маълумотлар ва жиноятни содир этишдаги иштироки даражасини эътиборга олиб, жазони индивидуаллаштириши ҳамда биринчи марта жиноят содир этган шахсга қонун санкцияси доирасида енгилроқ жазо тайинлаш масаласини муҳокама қилиши лозим";


б) 17-банд биринчи сўзбошиси биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунга мувофиқ жазо тариқасида тайинланган жаримани маҳкум ҳукм қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир ой, ҳукм чиқарилган кунда ўн саккиз ёшга тўлмаган маҳкум эса - олти ой мобайнида ихтиёрий равишда тўлаши лозим";


в) 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Озодликдан маҳрум қилиш жазоси:

олти ойдан йигирма йилгача бўлган муддатга, ЖК 60-моддасида назарда тутилган ҳолларда эса, йигирма беш йилгача бўлган муддатга;

вояга етмаганларга нисбатан - олти ойдан ўн йилгача бўлган муддатга, ЖК 86-моддасида назарда тутилган ҳолларда эса, - ўн беш йилгача бўлган муддатга;

ЖК 44-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда жарима тариқасидаги жазосини алмаштириш тартибида, - уч йилдан кўп бўлмаган муддатга;

ЖК 46-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазосини алмаштириш тартибида, - олти ойдан кам бўлган муддатга тайинланиши мумкин.

Йигирма йилдан ортиқ, лекин йигирма беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш (узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш) жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (ЖК 97-модданинг иккинчи қисми) ва терроризм (ЖК 155-модданинг учинчи қисми) учун тайинланиши мумкин. Бунда узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси аёлга, ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсга ва олтмиш ёшдан ошган эркакка нисбатан тайинланиши истисно этилади";


г) 28-бандидаги "ЖК 59-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ" сўзлари "ЖК 59-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ" сўзларига алмаштирилсин";


д) қуйидаги мазмундаги 30-1-банд билан тўлдирилсин:

"Умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони қўллаш бўйича

30-1. Жиноят кодекси 51-моддасига мувофиқ, умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо фақат жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (ЖК 97-моддасининг иккинчи қисми) ва терроризм (ЖК 155-моддасининг учинчи қисми) учун тайинланади.

Умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўллаш масаласини ҳал этишда, судлар бу турдаги жазо фавқулодда жазо бўлиб, фақат ишда жавобгарликни оғирлаштирадиган алоҳида ҳолатлар мавжуд бўлгандагина тайинланиши мумкинлигини ва маҳкумни жамиятдан муддатсиз ажратиб қўйишдан иборат бўлишини ҳисобга олишлари лозим.

Умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қуйидагиларга тайинланиши мумкин эмас:

аёлга, ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсга ва олтмиш ёшдан ошган эркакка нисбатан;

тамом бўлмаган жиноятлар учун";


е) қуйидаги мазмундаги 30-2-банд билан тўлдирилсин:

"30-2. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ЖК 50-моддаси тўртинчи қисмида, 51-моддаси учинчи қисмида белгиланган қоидалар ҳукм чиқарилган ёки иш апелляция инстанциясида кўрилган кунда 60 ёшга тўлган эркакларга нисбатан татбиқ этилади";


ж) 53-банддаги "ЖК 59-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ" сўзлари "ЖК 59-моддасининг саккизинчи қисмига мувофиқ" сўзларига алмаштирилсин";


з) 55-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судлар шуни ҳисобга олишлари керакки, ҳукмлар мажмуи бўйича белгиланган жазо янги жиноят учун белгиланган жазо муддатидан ҳам илгариги ҳукм бўйича белгиланган жазонинг ўталмаган қисмидан ҳам кўпроқ бўлиши керак.

Бунда озодликдан маҳрум этиш (узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш) тариқасидаги узил-кесил жазо муддати йигирма беш йилдан, вояга етмаганлар, олтмиш ёшдан ошган эркаклар ҳамда аёлларга нисбатан эса - ўн беш йилдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Жиноят кодекси 60-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, агар ҳукмлардан бири бўйича умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланган бўлса, узил-кесил жазо енгилроқ жазо турини умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан қоплаш йўли билан тайинланади";


и) 58-бандидаги "ЖК 59-моддасининг олтинчи қисми" сўзлари "ЖК 59-моддасининг саккизинчи қисми" сўзларига алмаштирилсин".


2. Олий суди Пленумининг 2001 йил 2 ноябрдаги "Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини суд амалиётида қўллаш ҳақида"ги 25-сонли қарори:


а) 4-банд чиқарилсин;


б) 7-банд чиқарилсин.


3. Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги "Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида"ги 11-сонли қарори:


а) 11-банд иккинчи сўзбошиси иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бу зарарнинг кўп ёки жуда кўп миқдорда эканлиги ҳар бир муайян иш бўйича тергов органи ва суд томонидан асослантирилган бўлиши зарур";


б) 18-банд биринчи сўзбошиси биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш (ЖК 184-моддаси) иқтисодиёт соҳасида содир этилаётган энг хавфли жиноятлардан ҳисобланади ва бу ҳар бир фуқаро томонидан қонун билан белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдек конституциявий бурчларини қасддан бажармасликда ифодаланади";


в) 19-банд биринчи ва иккинчи сўзбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жиноят кодексининг 184-моддаси диспозицияси бланкет (ҳавола қилувчи) диспозиция бўлиб, "даромадлар", "фойда", "солиқ тўланадиган объектлар", "солиқлар", "мажбурий тўловлар" каби тушунчаларнинг мазмунини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мурожаат қилиш лозим. Жумладан, Солиқ кодексининг 12 ва 23-моддалари солиқ ва мажбурий тўловлар тушунчасини, 22-моддаси фойда тушунчасини ёритиб беради ва ҳ.к.";


г) 24-бандидаги "6-боби" сўзлари "йигирма биринчи боби" сўзларига алмаштирилсин.

Олий суд раиси

Б. Мустафаев

Пленум котиби, Олий суд судьяси

В. Назаров

           


“Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ахборотномаси”,

2010 й., 3-сон







































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск