ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 12.12.2008 й. 25-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

12.12.2008 й.

N 25


ЎЗБЕКИСГОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ

ПЛЕНУМИНИНГ "БУЙРУҚ ТАРТИБИДА ИШ

ЮРИТИШНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ ҚОНУН

НОРМАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши муносабати билан, хусусан, буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллашда келиб чиққан масалаларни тўғри ҳал этиш бўйича тушунтиришлар бериш зарурияти туғилганлиги туфайли "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 17 ва 47-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 4-сонли "Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги қарорининг 10-банди қуйидаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Агар коммунал хизматлар тўлови бўйича қарзни ундириш ҳақидаги талаб билан арз қилинган бўлса, унга қарздорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, аниқ яшаш манзили, қарз миқдори кўрсатилган, қарздор ва коммунал хизмат идорасининг ваколатли ходими томонидан имзоланиб, коммунал идоранинг муҳри билан тасдиқланган маълумотнома илова қилиниши шарт.

Қарздорликни ундириш тўғрисида суд буйруғи чиқариш ҳақидаги талаб албатта коммунал хизмат идораси раҳбари томонидан имзоланиши лозим.

Ҳисобланган, лекин ходимга тўланмаган иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақидаги талаб арз қилинганда иш ҳақидан қарздорлик миқдори аниқ кўрсатилган ва иш берувчи томонидан тасдиқланган маълумот илова қилиниши шарт.

Судларнинг эътибори, коммунал хизматлар тўлови бўйича қарз ундириш ҳамда ходимга тўланмаган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақидаги талаблар юзасидан суд буйруғи чиқариш орқали ортиқча харажат, иш вақти ҳамда турли сансалорликларнинг олдини олишга қаратилсин”.



Ўзбекистон Республикаси

Олий суди раиси                                                               Б. Мустафаев


Пленум котиби,

Олий суд судьяси                                                              М. Ҳасанов



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 1-сон
















Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск