ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.09.2004 й. 15-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан қабул қилинган айрим қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

24.09.2004 й.

N 15


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ

ПЛЕНУМИ ТОМОНИДАН ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН

АЙРИМ ҚАРОРЛАРГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Мамлакатда ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларига биноан қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар муносабати билан "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан қабул қилинган қуйидаги қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Олий суд Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги "Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида"ги 12-сон қарори


3-банди қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:


"ФПКнинг 8-моддаси ҳамда ФКнинг 153-моддасининг 2-қисми мазмунига кўра, фуқаролик суд ишларини юритиш тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги асосида амалга оширилиши туфайли даъвогарнинг судга мурожаат этиш муддатини ўтказиб юборганлиги масаласи суд томонидан фақат низодаги тарафнинг берган аризасига мувофиқ қўлланилади".


2. Олий суд Пленумининг 1997 йил 22 августдаги "Судлар томонидан жиноят ишларини биринчи босқич судида муҳокама этиш жараёнида процессуал қонунчиликка риоя қилиниши тўғрисида" ги 12-сон қарори


14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судларнинг эътибори Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги "Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги 17-сон қарорининг 23, 24-бандларига биноан, раислик қилувчи ҳукм эълон қилингандан сўнг судланувчига ва бошқа тарафларга ҳукмнинг мазмунини, унинг устидан апелляция ёки кассация шикояти бериш тартиби ва муддатларини, шунингдек суд мажлиси баённомаси билан танишиш ва унга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқини тушунтиришга қаратилсин. Тегишли ҳолларда ҳукм судланувчи билмайдиган ёки етарли даражада билмайдиган тилда баён қилинган бўлса, эълон қилинганидан сўнг, ҳукм таржимон томонидан судланувчининг она тилида ёки судланувчи учун тушунарли бўлган бошқа тилда ўқиб эшиттирилади. Агар судланувчи ўлим жазосига ҳукм қилинган бўлса, унга афв сўраб илтимос қилиш ҳуқуқи ва тартиби ҳам тушунтирилади.

Шунингдек, судларнинг эътибори Жиноят-процессуал кодекси 449-моддасининг адвокат қатнашишидан қатъи назар судланувчига музокара учун сўз берилиши тўғрисидаги талабларига риоя этилиши лозимлигига қаратилсин".


3. Олий суд Пленумининг 2001 йил 1 июндаги "Жиноят ишларини апелляция, кассация ва назорат тартибида кўриш амалиёти ҳақида"ги 5-сон қарори

30-банди чиқарилсин.


4. Олий суд Пленумининг 2002 йил 25 октябрдаги "Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида"ги 27-сон қарори

10-банди чиқарилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий суди раиси                                                   Ф.Ф.Муҳитдинова


Пленум котиби,

Олий суд судьяси                                                  Х.М.Ҳасанов
































































Время: 0.0039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск