ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди қўшма Пленумининг 25.10.2002 й. 21/108-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди қўшма Пленуми томонидан қабул қилинган айрим қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ВА ОЛИЙ ХЎЖАЛИК

СУДИ ҚЎШМА ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

25.10.2002 й.

N 21/108


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ

СУДИ ВА ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ҚЎШМА

ПЛЕНУМИ ТОМОНИДАН ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН

АЙРИМ ҚАРОРЛАРГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Республикада ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва унинг натижалари бўйича қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 17 ва 47-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумлари


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


I. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумлари томонидан қабул қилинган қуйидаги қўшма қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги "Суд ҳокимияти тўғрисида"ги 1/60-сонли қарори:


а) 2-бандининг учинчи хатбошиси чиқарилсин;


б) 6-бандидаги "9-моддасига" сўзлари "10-моддасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ умумий юрисдикция судларини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш ҳамда уларнинг фаолияти учун зарур шароитлар яратиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги низоми белгиланган тартибда тасдиқланадиган махсус ваколатли орган томонидан, хўжалик судларига нисбатан эса бундай фаолият Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди томонидан амалга оширилади".


2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги "Тадбиркорлик фаолияги билан боғлиқ қонунчиликни қўллаш суд амалиёти тўғрисида"ги 2/84-сонли қарори:


а) кириш қисмининг бешинчи хатбошисидаги "16" рақами "17" рақамига, "46" рақами "47" рақамига ўзгартирилсин;


б) 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судларга тушунтирилсинки, қонунларга зид булган идоравий меъёрий ҳужжатлар, низом ва кўрсатмалар низоларни ҳал қилишда тадбиқ этилиши ва айбловнинг асосига қўйилиши мумкин эмас;


в) 4-бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судлар назарда тутишлари лозимки, "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги 2000 йил 25 майдаги қонуннинг 39-моддасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш чекланган, яъни, ушбу қонун талабига кўра, тадбиркорлик, субъектларининг фаолиятини текшириш назорат қилувчи органлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ режали тартибда, назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарорига биноан йилига кўпи билан бир марта амалга оширилиши мумкин",


г) 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тадбиркорлик фаолияти эркинлиганинг кафолатлари тўғрисида"ги 2000 йил 25 майдаги Қонуннинг 18-моддасида тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг конституциявий кафолатлари белгиланган. Чунончи, тадбиркорлар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилишлари, давлат органлари, жамоат бирлашмаларининг гайриқонуний қарорлари, мансабдор шахсларнинг ҳаракат (ҳаракатсизлик)лари устидан судга шикоят қилишлари мумкин. Бундай шикоятларни кўришда, судлар, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 19 июлдаги "Фуқароларнинг ҳуқуқларини ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан келтирилган шикоятларни судларда кўриш амалиёти тўғрисида"ги 18-сонли қарорига амал қилмоқлари зарур,


д) 18-бандидаги "Ўзбекистон Республикасининг" сўзларидан сўнг "Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги сўзлар билан тўлдирилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий суди раиси

вазифасини бажарувчи                                               А. Ишметов



Ўзбекистон Республикаси

Олий хўжалик суди раиси                                           М. Абдусаломов



Пленум котиби,

Олий суд судьяси                                                        Х. Ҳасанов



Пленум котиби,

Олий хўжалик суди судьяси                                        Т. Юсупов














Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск