ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қўшма мажлисининг Регламенти (ЎзР Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 14.09.2012 й. 13/240-сонли Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди Пленуми ва

Ўзбекистон Республикаси

Олий хўжалик суди Пленумининг

2012 йил 14 сентябрдаги

13/240-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми

ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик

суди Пленуми қўшма мажлисининг

РЕГЛАМЕНТИ


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қўшма мажлисига (кейинги ўринларда - пленумлар қўшма мажлиси) тайёргарлик кўриш, уни чақириш ва ўтказиш, шунингдек қўшма мажлис қарорини қабул қилиш тартибини белгилайди.


2. Пленумлар қўшма мажлиси қуйидаги мақсадларда ўтказилади:

умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судлари томонидан алоҳида тоифадаги ишлар бўйича фуқаролик ва процессуал қонунчилик нормалари тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш;

умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судларига ишларнинг тааллуқлилиги масалалари бўйича қўшма тушунтиришлар бериш;

судловлилигига кўра умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судлари томонидан кўриладиган алоҳида тоифадаги ишлар бўйича суд амалиётининг бир хиллигини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди томонидан амалдаги қонунчиликни такомиллаштариш масалалари бўйича қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан биргаликда фойдаланиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди томонидан қонунларни шарҳлаш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига биргаликда мурожаат этиш;

умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судларининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида эътиборга молик бошқа масалаларни муҳокама қилиш.



ПЛЕНУМЛАР ҚЎШМА МАЖЛИСИГА

МАТЕРИАЛЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


3. Пленумлар қўшма мажлисини ўтказиш зарурати Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раислари томонидан ўзаро келишувдан сўнг ҳал этилади.


4. Пленумлар қўшма мажлисига материалларни тайёрлаш судларнинг раҳбарияти томонидан белгиланган иккала судлар ишчи гуруҳлари аъзоларидан иборат умумий ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.


5. Судлар ишчи гуруҳлари ўртасида пленумлар қўшма мажлисига киритилаётган масалани ўрганиш, қарор лойиҳаси ва бошқа иш материалларини тайёрлаш бўйича муайян вазифаларни тақсимлаш умумий ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.


6. Агар пленумлар қўшма мажлиси қарори лойиҳаси судларнинг бири томонидан тайёрланиб, умумий ишчи гуруҳга тақдим этилган бўлса, у бошқа суднинг эътирозлари ва таклифлари инобатга олинган ҳолда қайта ишлаб чиқилади.


7. Умумий ишчи гуруҳнинг фаолияти муҳокама қилинаётган муаммоларнинг мақбул ечимини топиш ва унга эришиш асосида ташкил этилади.

Умумий ишчи гуруҳ йиғилишлари қабул қилувчи суд биносида ўтказилади.

Муҳокама қилинаётган масала юзасидан қарор очиқ овоз бериш йўли билан ва уни қувватлаб йиғилишда иштирок этган умумий ишчи гуруҳ аъзоларининг барчаси овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади.

Иккала ишчи гуруҳ ўртасида принципиал масалалар бўйича турли фикрлар мавжуд бўлганда, пленумлар қўшма мажлиси қарори лойиҳасига ҳар бир ишчи гуруҳи томонидан таклиф этилтан вариантлар киритилади.


8. Пленумлар қўшма мажлиси қарори лойиҳаси умумий ишчи гуруҳ аъзолари томонидан имзоланади ва белгиланган тартибда ишни давом эттириш учун ҳар бир судга юборилади.



ПЛЕНУМЛАР ҚЎШМА МАЖЛИСИНИ ЧАҚИРИШ,

ЎТКАЗИШ ВА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


9. Пленумлар қўшма мажлиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси томонидан муҳокамага киритилаётган масала ва қарор лойиҳаси, уни ўтказиш куни, вақти ва жойи ўзаро келишилганидан сўнг чақирилади. Пленумлар қўшма мажлисини чақириш Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг қўшма фармойиши билан расмийлаштирилади. Бир вақтнинг ўзида қўшма мажлис кун тартиби лойиҳаси, муҳокама қилинадиган масалалар юзасидан ҳар бир суддан маърузачилар ва қўшимча маърузачилар тасдиқланади.


10. Пленумлар қўшма мажлиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди биноларида навбатма-навбат ўтказилади. Қўшма мажлиснинг ташкилий-техникавий таъминоти қабул қилувчи судга юклатилади.


11. Пленумлар қўшма мажлиси, башарти унда тегишлича Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади.


12. Пленумлар қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси навбатма-навбат раислик қилади. Мажлисни қабул қилувчи суд раиси очади.

Пленумлар қўшма мажлиси Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги Қонунида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми мажлисини, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми мажлисини ўтказиш учун белгиланган тартибга мувофиқ ўтказилади.


13. Қўшма мажлис бошлангунга қадар ва мажлис давомида сўзга чиқиш истагини билдирган тегишли суд пленуми аъзолари сўзга чиқувчилар рўйхатига таклиф тушиши тартибига қараб ёзиладилар. Чиқиш учун сўз навбат бўйича, тенглик тамойилига асосланмаган ҳолда берилади.


14. Пленумлар қўшма мажлиси қарори лойиҳаси матнига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги барча таклифлар сўзга чиқувчилар томонидан аниқ ифода қилинган таъриф (формулировка) тарзида ёзма тайёрланади ва сўзга чиқиш тугаганидан сўнг қабул қилувчи суд котибиятига тақдим этилади, у эса, ўз навбатида, уларни жадвалга киритиб, умумий ишчи гуруҳга беради. Пленумлар қўшма мажлиси иштирокчилари ўз таклифларини умумий ишчи гуруҳга қўшма мажлис бошлангунга қадар ҳам тақдим этишлари мумкин.


15. Пленумлар қўшма мажлиси кун тартибига киритилган масалалар муҳокамасининг натижалари бўйича қарор қабул қилинади.

Қарор Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги Қонунида белгиланган тартибда ҳар бир суд Пленуми томонидан алоҳида овоз бериш йўли билан қабул қилинади.


16. Пленумлар қўшма мажлисидан сўнг умумий ишчи гуруҳ қарор лойиҳаси бўйича берилган таклифлар ва эътирозларни таҳлил қилади ва улар юзасидан ушбу Регламентда белгиланган тартибда қарор қабул қилади.


17. Пленумлар қўшма мажлиси қарорининг матни икки нусхада тузилади (ҳар бир суд учун алоҳида), унга ҳар бир суд ишчи гуруҳи раҳбарлари томонидан виза қўйилади ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси, шунингдек ушбу судларнинг пленуми котиблари томонидан белгиланган тартибда имзоланади.


18. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қарори ҳар бир суд томонидан алоҳида тартибда чоп этилади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”, 2012 й., 11-сон




























Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск