ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Хўжалик суди фаолиятининг якунлари ҳақида /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 01.03.1996 й. 41-сон "Республика хўжалик судларининг 1995 йил иш якунлари ва 1996 йилда иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлашда одил судловни амалга ошириш ва қонунчиликни такомиллаштириш вазифалари тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.1996 й.

N 41


РЕСПУБЛИКА ХЎЖАЛИК СУДЛАРИНИНГ 1995 ЙИЛ

ИШ ЯКУНЛАРИ ВА 1996 ЙИЛДА ИҚТИСОДИЙ

МУНОСАБАТЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАШДА

ОДИЛ СУДЛОВНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВА

ҚОНУНЧИЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВАЗИФАЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Пленум қайд қиладики, мамлакатимизда бозор ислоҳотини тезлатиш ва чуқурлаштиришга, хусусийлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва такомиллаштиришга қаратилган иқтисодий сиёсатнинг босқичма-босқич ўтказилаётган шароитида хўжалик судлари томонидан бир қатор натижаларга эришилди.

Республикада иқтисодий ислоҳотларнинг жадал олиб борилиши, мулкдорлар синфининг шакллантирилиши, ўз манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаатларининг кўпайишига олиб келди, бу эса хўжалик судига тааллуқли бўлган низолар сонининг ошишига сабаб бўлди. Хўжалик судлари томонидан кўриб чиқилаётган ишларнинг сони бир ярим баробардан ошиб кетди.

Олий хўжалик судининг таркибий тизими қайта тузилди. Хўжалик судларининг моддий-техника ва ташкилий таъминоти кенгайтирилди (аксарият хўжалик судлари ўз биноси ва автотранспортига, компьютер ва бошқа ташкилий техникаларига эга).

Шу билан бир қаторда йил якунлари таҳлили суд фаолиятида бир қатор камчиликлар мавжудлигини кўрсатди. Айрим судлар фаолияти бозор ислоҳотини чуқурлаштириш ва такомиллаштиришга қаратилган иқтисодий сиёсат талабларга тўла жавоб бермаяпти. Хоразм, Самарқанд, Навоий, Андижон вилоят хўжалик судларининг фаолиятига кўрилаётган умумий ишлар сонининг ўсиши ўз таъсирини кўрсата олмади. Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоят хўжалик судларида низоли ишларни қўзғатиш, кўриш, қабул қилинган қарорларнинг қонунийлиги ва асослилигини текширишда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқларини бузиш ҳолатлари учрамоқда. Қорақолпоғистон Республикаси, Навоий, Самарқанд вилоят хўжалик судларида суд қарорлари ва буйруқларининг бажарилишини таъминлашда зарур бўлган принципиаллик ва изчиллик сезилмаяпти. Сурхондарё, Бухоро, Жиззах, Фарғона вилоят хўжалик судлари раислари кадрларни танлаш ва тайёрлаш масалаларига масъулиятсизлик билан қарамоқдалар, хўжалик низоларини ҳал этишда йўл қўйилган хатоларни таҳлил қилиш йўлга қўйилмаган.

Судьялар ва мутахассислар томонидан суд этикасига риоя этмаслик ҳолатлари ҳам учраб турибди.

Давлат божидан хўжалик судларини ривожлантириш фондига тегишли қисмини ундириш билан боғлиқ ишлар аниқ йўлга қўйилмаган.

Мавжуд бўлган моддий-техника воситаларидан тўла-тўкис фойдаланилмаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Судларнинг эътибори, улар фаолияти тадбиркорлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг кафолати эканлигига қаратилсин.


2. Хўжалик судларига қуйидаги вазифалар юклатилсин:

- хўжалик субъектлари томонидан тушаётган ҳар бир аризаларга диққат ва эътибор билан муносабатда бўлишини таъминлаш;

- хўжалик низоларининг тўғри ҳал этилиши учун зарур бўлган барча ҳужжатларни ҳар томонлама синчиклаб тайёрлашни таъминлаш;

- томонларнинг процессуал ҳуқуқларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, процессуал муддатларга қаттиқ риоя қилиш;

- тушган аризалар бўйича суд томонидан чиқарилган қарорларнинг қонунийлиги ва асослилигини текширишда, ҳал қилув қарорларини синчиклаб ўрганиб чиқиш;

- суднинг ҳал қилув қарори, қарори ва буйруқларининг бажарилишини таъминлашда принципиаллик ва изчанликни намоён этиш.


3. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят хўжалик судлари томонидан муҳим туркумдаги (банкротлик, хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш, кредит муассасалари иштирокидаги низолар) ва бошқа низолар бўйича суд амалиёти мунтазам равишда таҳлил қилиб борилсин. Қонунни бир хилда ва аниқ татбиқ этишни таъминлаш учун таҳлил натижаларидан фойланилсин. Суд ишларини ўрганиш ва умумлаштириш материаллари бўйича, тегишли давлат идораларига, суд фаолиятида учраб турадиган қонунбузарчиликларни бартараф этиш, қонунчилик ва ҳуқуқий тартиботни мустаҳкамлаш мақсадида фикр-мулоҳазалар баён этилган тавсияномалар тақдим этиб борилсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди қабул қилинаётган янги ҳуқуқий норматив ҳужжатлар ва ҳалқаро ҳуқуқий битимлар матнларини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят хўжалик судларига мунтазам равишда жўнатилишини таъминласин.


4. Хўжалик судлари раислари ходимларнинг малакаларини доимий ошириб бориш, хўжалик низоларини кўришда йўл қўйилган хатоларни ўрганишга алоҳида эътибор берсинлар. Суд ходими йўл қўйган ҳар бир хато муҳокама этилиши лозим бўлса жиддий чоралар кўрилиши керак.


5. Хўжалик судлари биноларини таъмирлаш, хўжалик суди ходимларини моддий-техникавий, тиббий ва ижтимоий таъминлаш масалалари бўйича қатъий чоралар кўрилсин.

Хўжалик судларини замонавий ташкилий техника билан жиҳозлаш ва самарали усуллар орқали маълумотларга оператив эга бўлиш, уларни қайта ишлаш ва етказиб беришга ўргатиш ишлари фаоллаштирилсин.






















Время: 0.0220
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск