язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд ҳужжатлари/ Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.07.2000 й. 86-сон "Республика хўжалик судлари томонидан олий хўжалик судининг 1998 йил 9 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 мартдаги" хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтиосдий ночорлиги ва шартнома мажбуриятларинг бажарилиши учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш тўғрисида"ги Фармонини татбиқ этиш билан боғлиқ масалалар тўғрисида"ги 72-сонли қарорини бажарилиши ҳақида"ги қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

28.07.2000 й.

N 86



РЕСПУБЛИКА ХЎЖАЛИК СУДЛАРИ

ТОМОНИДАН ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ 1998

ЙИЛ 9 АПРЕЛДАГИ "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 1998 ЙИЛ 4 МАРТДАГИ

"ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ

ИҚТИСОДИЙ НОЧОРЛИГИ ВА ШАРТНОМА

МАЖБУРИЯТЛАРИНГ БАЖАРИЛИШИ УЧУН

МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИНИ

КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ФАРМОНИНИ

ТАТБИҚ ЭТИШ БИЛАН БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР

ТЎҒРИСИДА"ГИ 72-СОН ҚАРОРИНИНГ

БАЖАРИЛИШИ ҲАҚИДА


Олий хўжалик суди Пленуми, хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1998 йил 9 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 мартдаги "Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ночорлиги ва шартнома мажбуриятларининг бажарилиши учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш тўғрисида"ги Фармонини татбиқ этиш билан боғлиқ масалалар тўғрисида"ги 72-сон Қарорининг бажарилиш аҳволи ҳақидаги масалани муҳокама қилиб қайд этадики, Республика хўжалик судлари иқтисодиёт соҳасидаги қонунчиликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш борасида муайян ишлар бажарилиши билан бир қаторда хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахсларига нисбатан жиноий ишлар қўзғатиш, ҳуқуқбузарларни маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортиш, мулкий зарарларни ундириш бўйича ушбу Фармон ва Пленум қарорлари талабларидан келиб чиқиб, бир қанча ишларни амалга оширганлар.

Аммо шу билан биргаликда хўжалик судлари томонидан жиноят ишларини қўзғатишда амалдаги қонунлар, Олий хўжалик суди Пленумининг раҳбарий курсатмалари талабларини етарли даражада бажармаслик ҳолатлари ҳам мавжуд.

Жумладан, айрим ишлар бўйича судлар жиноий ишларни қўзғатишда алоҳида хусусий ажрим чиқармасдан, жиноят иши қўзғатиш масаласини хўжалик низосини ҳал қилиш натижасига кўра қабул қилинаётган ҳал қилув қарорларида кўрсатиб келганлар ёки жиноят ишлари Жиноят Кодексининг айнан қайси моддаси билан қўзғатилганлиги, жиноий иш кимга нисбатан қўзғатилганлиги, гумон қилинаётган шахсларнинг ҳаракатида қандай жиноий хатти-ҳаракатлар борлиги аниқ кўрсатилмасдан, умумий асосларни ифода этиш ҳолатлари ҳали ҳам учрамоқда.

Шунингдек, хўжалик судларининг фаолиятларида жиноят ишларини асоссиз қўзғатиш ёки Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1998 йил 9 апрелдаги 72-сон қарори талабларига риоя қилмасдан, ваколатли органлар томонидан қўшимча текширишлар ўтказилиши талаб этиладиган айрим ҳолатлар бўлишига қарамасдан жиноят ишларини қўзғатиш ҳақидаги хулосаларни лозим дарвжада асослашга эътибор бермаслик ҳолатлари рўй бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 мартдаги Фармони ва Олий хўжалик суди Пленумининг 72-сон Қарори талабларини хўжалик судлари амалиётида қўллаш таҳлили шуни кўрсатмокдаки, Фармони ва Қарорнинг етказилган моддий зарарни айбдор шахслардан ундириш ва маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қоидалар ҳам ҳар доим бир хилда қўлланилмаяпти.

Хўжалик судларининг эътибори уларнинг иқтисодиёт соҳасида қонунчиликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишдаги ролини ошириш зарурлигига, бу соҳадаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонунларни бузиш, фуқаролар ва жамият учун жиддий зарар етказишини, бозор тузилмаларининг, хусусан кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг, деҳқон, фермер хўжаликлари ҳамда хусусий тадбиркорликнинг ривожланишига тўсқинлик қилишини, шунингдек улар ҳуқуқий ҳимоясининг самарадорлигини оширишни эътиборга олган ҳолда, қонун ҳужжатлари, Фармони ва Олий хўжалик суди Пленумининг 72-сон Қарори бажарилишини тўғри таъминлашга қатъий риоя қилишга қаратилиши лозим.

Судларнинг бу соҳасидаги амалиётини эътиборга олиб айрим раҳбарий кўрсатмаларни беришга зарурат туғилганлиги муносабати билан Фармони ва Олий хўжалик суди Пленуми Қарорини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, Олий хўжалик суди Пленуми Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 46-моддасига асосан, 72-сон Пленум қарорига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш.


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қарорнинг 3.3-банди қуйидаги таҳрирда ўзгартирилсин.

"Жиноий иш қўзғатиш ҳақидаги хусусий ажрим қонуний кучга киргандан сўнг жиноий иш қўзғатиш учун асос бўлган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда прокуратура органларига юборилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари жиноят иши қўзғатиш ҳақидаги хусусий ажримлар ва унга илова қилинган ҳужжатларни тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорларига юборадилар. Олий хўжалик судининг хусусий ажрим Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига юборилади.

Хусусий ажримга жиноят аломатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асли, ахборот ва танишув тусига эга бўлган ҳужжатларнинг эса нусхалари илова қилинади".


2. 4-бандига "Меҳнат Кодексининг" деган сўзларидан кейин, "201", рақами киритилсин.


3. 4-банднинг иккинчи хатбошиси чиқарилсин.


4. Қарорнинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Хўжалик судларининг мансабдор шахсларни эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида тақдимнома келтириш ваколати ХПКнинг 152-моддаси тартибида амалга оширилади.

5.1 Юридик шахс билан меҳнат муносабатларида бўлган мансабдор шахс ўзининг ножўя хатти-ҳаракати билан юридик шахсга зарар етказган тақдирда, агар ушбу ножўя хатти-ҳаракат маъмурий ёки жиноий жавобгарликни келтириб чиқармаса, бундай мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин.

5.2 Интизомий жавобгарликка тортиш ҳақидаги хусусий ажримда жавобгарликка тортилаётган шахснинг фамилияси, исми, шарифи, унинг лавозими, содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг моҳияти кўрсатилиши лозим.

Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, интизомий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 182-моддасида белгиланган муддатда қўлланилиши мумкин. "


6. Қарорнинг 6.2-банди 2-қисмидаги "ўттиз баробардан" деган сўз "юз баробардан" деган сўз билан алмаштирилсин.

Қарорнинг 6.3-банди қуйидаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

Судлар бир неча ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга маъмурий жазо чорасини қўллашда МЖТКнинг 34-моддаси талабларига қатъий риоя қилишлари лозим.

Қарорга қуйидаги мазмунда янги бандлар киритилсин:


7. МЖТКнинг 176-моддасига кўра шартнома интизомини бузиш оқибатида хўжалик юритувчи субъектга зарар етказганда юзага келадиган жавобгарлик мансабдор шахслар томонидан ўз корхоналарига мулкий зарар етказилганда қўлланилиши судларга кўрсатиб ўтилсин:


8. Хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 мартдаги Фармонида назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўллаш зарурати туғилган ҳолларда бундай шахслар суд мажлиси ўтказиладиган вақт ва жой ҳақидаги ХПКнинг 124-моддаси тадбирида хабардор қилинадилар.

Қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган мансабдор шахс суд мажлисига келмаганлиги ва у томонидан ишни кейинга қолдириш ҳақида илтимоснома берилмаса ушбу шахсни жавобгарликка тортиш масаласи унинг иштирокисиз ҳал қилиниши мумкин.


9. Мансабдор шахсни жавобгарликка тортиш масаласи кўрилаётганда суд мажлисида баённома олиб борилади. Агар жавобгарликка тортиш ҳақидаги ва хўжалик низоси хусусидаги иш суд мажлисида алоҳида кўриб чиқилса, бундай ишлар юзасидан суд мажлиси баённомаси алоҳида олиб борилади. Баённомада кўриб чиқилаётган хўжалик низоси натижасида хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахсларига нисбатан жавобгарликка тортиш асослари аниқлаганлигига ва бу асосларни тасдиқловчи далилий ҳужжатлар ҳақидаги маълумот ҳамда суд томонидан мансабдор шахсга нисбатан жавобгарлик қўлланилаётган ҳолатлар қайд этилади.


10. Хўжалик судлари Республика Президенти Фармони асосида хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахсларига нисбатан тегишли жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақида қабул қилинган суд ҳужжатларининг ижроси бўйича назоратни кучайтирсинлар.

Хўжалик судларининг эътибори хўжалик юритувчи субъектларнинг масабдор шахслари томонидан хусусий ажримларни бажармаслик, ёхуд уларда қайд этилган камчиликларни бартараф этишга расмиятчилик билан қараш ҳоллари аниқланганида, уларга нисбатан МЖТКнинг 181-моддасида назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланиши, зарур ҳолларда прокуратура органларига бундай раҳбарларнинг жиноий жавобгарлик масаласини қўйишлари лозимлигига қаратилсин.