Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.01.2000 й. 83-сон "Назорат тартибида иш юритишда шикоятларни ўрганиш, қарорлар, ажримлар устида протест келтириш ва раёсатда кўриш амалиёти тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

28.01.2000 й.

N 83



НАЗОРАТ ТАРТИБИДА ИШ ЮРИТИШДА

ШИКОЯТЛАРНИ ЎРГАНИШ, ҚАРОРЛАР,

АЖРИМЛАР УСТИДАН ПРОТЕСТ КЕЛТИРИШ

ВА РАЁСАТДА КЎРИШ АМАЛИЁТИ

ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда Олий хўжалик судига хўжалик судлари ҳал қилув қарорлари, қарорлар устидан келиб тушаётган аризаларнинг сони бир мунча кўпайиб бораётганлиги сабабли ушбу шикоятларни кўриб чиқиб ҳал қилишнинг самарадорлигини ошириш мақсадида назорат тартибида иш юритишда шикоятларни кўриш, хўжалик судлари қарорлари устидан протест келтириш ва Раёсатда кўриш амалиётини умумлаштириш натижаларини кўриб чиқиш зарурати туғилади.

Пленум қайд қиладики, ишни назорат тартибида кўриб чиқиш амалиётидан кўринишича хўжалик судлари одил судловни амалга ошириш ва низоларни тўғри ҳал этишда қонунларни асосан тўғри қўллаб, низоларни одилона ҳал этмоқдалар.

Шу билан бирга келиб тушаётган ариза ва шикоятларни апелляция ва кассация инстанцияларида кўриб чиқишдан ташқари назорат тартибида ҳам кўриш, шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолатидир. Баъзи ҳолларда тарафлар ҳал қилув қарорлари устидан апелляция ва кассация шикоятлари бермаган ҳолда тўғридан-тўғри назорат инстанциясига шикоят билан мурожаат қилмоқдалар. Бир неча йиллар илгари кўрилган ишларни ҳам назорат тартибида кўриб чиқиш давом этмоқда.

Келаётган аризаларнинг ҳисоботини олиб боришда хато ва камчиликларга йўл қўйилмоқда, ишлар бўйича Раёсат қарорларининг ижроси етарли даражада назорат қилинмаётдир, қуйи хўжалик судларининг фаолиятини текшириш жараёнида бу қарорларни судларда қай даражада бажарилаётганлиги доим ҳам ўрганилмаётир.

Хўжалик судларининг ҳал қилув қарорлари ва қарорларини назорат тартибида қайта кўришдан мақсад суднинг қонуний кучга кирган қарорларининг қонунийлиги ва асослантирилганлигини текшириш билан чегараланиб қолмасдан, балки суднинг йўл қўйган хатоларини бартараф этиш ва тегишли мажбурий кўрсатмалар беришдан ҳам иборат.

Хўжалик судларининг бу соҳадаги камчиликларини бартараф этиш, шу соҳани тартибга солувчи қонунларни хўжалик судлари томонидан тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш, ишларни назорат босқичида кўриш тартибини такомиллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 42 ва 46-моддаларига биноан Олий хўжалик суди Пленуми


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Назорат тартибида иш юритишда шикоятларни кўриш, хўжалик судлари қарорлари устидан протест келтириш ва Раёсатда кўриш амалиёти тўғрисидаги умумлаштириш маълумот учун қабул қилинсин.


2. Олий хўжалик суди томонидан хўжалик ишларини ўрганадиган назорат гуруҳини тузиш Олий хўжалик суди Раиси томонидан белгиланади.


3. "Олий хўжалик судига назорат тартибида иш юритиш учун белгиланган ариза ва шикоятларни қабул қилиш, ҳисобга олиш ва ҳал этишни тартибга солиш ҳақида" Низом ишлаб чиқиш назорат гуруҳига топширилсин ва уни тасдиқлаш учун Раёсат муҳокамасига киритилсин.


4. Ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 12-моддаси 3-қисми моҳиятидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 350-моддаси 5-қисмининг нормалари татбиқ этилиб, хўжалик судларининг ҳал қилув қарорлари, қарорлари ва ажримлари устида улар қонуний кучга кирган кундан бошлаб уч йил муддат ўтгандан кейин берилган ариза ва шикоятлар Олий хўжалик суди томонидан кўрмасдан қолдирилиши кўрсатиб ўтилсин.


5. Суд томонидан қабул қилинган бир нечта қарорлар ва ажримларга битта протест киритиш Хўжалик процессуал кодексида назарда тутилмаган. Шу сабабли, ХПКнинг 197-моддаси мазмунидан келиб чиқиб, ёки бир нечта ишлар юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарорлари, қарорлари ва ажримлари устидан гарчи улар ўртасида боғликлик бўлсада, битта протест киритишга йўл қўйилмайди.


6. ХПКнинг 193-моддасида кўрсатилган мансабдор шахслар нафақат қарорнинг ҳамма қисмига, балки унинг алоҳида бир қисмига ҳам протест келтиришга ҳақлидирлар.

Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Олий хўжалик суди раисининг биринчи ўринбосари Н.Р.Ахмоновга топширилсин.






























Время: 0.0203
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск