язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд ҳужжатлари/ Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 01.03.1996 й. 50-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг иш тартиби (Регламенти) тўғрисида"ги қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.1996 й.

N 50



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК

СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ ИШ ТАРТИБИ

(РЕГЛАМЕНТИ) ТЎҒРИСИДА


Пленум кенгашларини вактида тайёрлаш ва ташкил килиш, кенгаш ўтказиш тартибини хамда Пленум карорларини бажарилишини назорат килиш максадида. Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўгрисида"ги конунининг 46-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг Иш тартиби (Регламенти) тасдиклансин.


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўгрисида"ги конунига ва Хўжалик процессуал кодексига биноан Олий хўжалик судининг ташкилий ва хукукни кўллаш фаолияти билан боглик мухим масалаларини хал килади.


1.2. Пленум таркибига Олий хўжалик судининг судьялари, Қоракалпогистон Республикаси хўжалик суди ва вилоятлар хўжалик судларининг раислари киради.


1.3. Пленум йигилишида Бош Прокурор катнашади.


1.4. Олий хўжалик суди раисининг таклифига биноан Пленум мажлисида Конституциявий ва Олий суд раислари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири, Олий хўжалик суди кошидаги Илмий-маслахат кенгаши аъзолари, вазирликлар, доралар, илмий муассасалар, бошка давлат ва хўжалик бошкарув идоралари хамда жамоат бирлашмалари вакиллари иштирок этишлари мумкин.


1.5. Пленум ўз таркибининг камида учдан икки кисми хозир бўлганда ваколатли хисобланади.


1.6. Пленум Олий хўжалик суди Раёсат томонидан 1 йилда камида 2 марта чакирилади.


1.7. Олий хўжалик суди Пленуми:

а)  ишларни назорат тартибида кўради;

б) суд амалиётини умумлаштириш натижаларини кўради ва хужжатларни кўллаш масалалари юзасидан кўрсатмалар беради;

в) Олий хўжалик суди раисининг тавсиясига кўра Раёсат таркибини, судлов хайъатларининг раисларини, шунингдек Пленум котибини тасдиклайди;

г) Олий хўжалик суди раисининг тавсиясига биноан Олий хўжалик суди хузуридаги Илмий-маслахат кенгаш таркибини тасдиклайди;

д) Раёсат иши тўгрисидаги ахборотларининг хайъат фаолияти тўгрисидаги маърузаларини тиглайди;

е) Қоракалпогистон Республикаси ва вилоятлар хўжалик судларининг раисларини конун хужжатларини амалда тадбик килишга доир, шунингдек Олий хўжалик суди Пленумининг дастурий кўрсатмалариини бажариш бўйича маърузаларини тинглайди;

ж) судьялар малака хайъатини саклайди ва унинг фаолияти тўгрисидаги ахборотни тинглайди;

з) Олий хўжалик судининг матбуот органи тахрир хайъати таркибини тасдиклайди;

и) конун хужжатларида ўзига юклатилган бошка ваколатларни амалга оширади.



2. МАЖЛИСГА ТАЙЁРГАРЛИК ТАРТИБИ


2.1. Пленум Мажлиси Олий хўжалик суди иш режасига биноан ўтказилади. Хар бир мажлис кун тартиби иш режаси асосида белгиланади. Пленум мажлиси кун тартибига Пленум аъзоларининг таклифларига биноан режадан ташкари бошка масалалар хам киритилиши мумкин.


2.2. Навбатдаги Пленум мажлисида кўриб чикилиши учун такдим килинаётган масалалар Пленум котиби томонидан аввл тузиб чикилади ва Олий хўжалик суди раисига ёхуд нинг тартибига киритилаётган масалалр юзасидан карор килиши учун топширади.


2.3. Пленумни чикариш вакти ва унинг мухокамаси учун киритилаётган масалалар тўгрисида Пленум аъзолари ва Пленумга таклиф килинадиганлар камида 20 кун олдин хабардор килинадилар.


2.4. Пленум кўриб чикиши учун киритилган масалалар юзасидан хужжатлар ижрочилар томонидан куйидаги тартибда такдим килинади: Олий хўжалик суди Раёсатининг муайян суднинг иш бўйича карорига протест; хўжалик судлари амалиётини умумлаштириш ва конун хужжатларини кўллаш бўйича тушунтиришлар беришга тешили карор лойихаси; Раёсат таркиби, судлов хайъатлари раислари, Пленум котиби, Олий хўжалик суди хузуридаги Илмий-маслахат кенгаши таркиби, Олий хўжалик суди матбуот орагнининг тахрир хайъати таркибининг тасдиклаш тўгрисидаги Пленум карорлари лойихалари; раёсат иши тўгрисидаги хисобот, хайъатииннг фаолияти тўгрисида тегишли масалалар бўйича Пленум карорлари ва хайъатларнинг раисларининг хисоботлари, амалдаги конун хужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар лойихалари; Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судиниинг тегишли карорлари юзасидан ёзма кўшимчалар ва лойихалар.


2.5. Пленум кун тартибига киритилаётган масалаларни судлов хайъатларининг раислари, Олий хўжалик судининг бошкарма, бўлим бошликлари ва бошка ходимлар, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судьялари - Пленум аъзолари, Қоракалпогистон Республикаси ва вилоятлар хўжалик судлари раислари тайёрлайдилар. Кун тартибига киритилаётган масалалар тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кошидаги Илмий-маслахат кенгаши аъзолари, мутахассислар, илмий ходимлари улар ишлаётган муассаса ва ташкилот рахбарларининг розиликлари билан жалб килиниши мумкин. Кун тартибига киритилаётган масалалнинг ўз вактида ва сифатли тайёрланиши учун бевосита ижрочилар масъулдирлар ва тайёрланган масалаларга ўз имзоларини кўйишлари керак.


2.6. Пленум кўриб чикиши учун мўлжалланган масалалар Пленум мажлиси бошланишидан камида 30 кун олдин Пленум Котибига топширилади.


2.7. Мухокама килинадиган умумий масалалар бўйича хужжатлар лойихалари Пленум аъзоларига ва Бош Прокурорга Пленум котиби томонидан мажлис бошланишидан 20 кун илгари юборилади. Юкорида назарда тутилган хужжатлар лойихалари Пленум ишида иштирок этиш учун таклиф килинадиган бошка шахсларга Олий хўжалик судининг раиси, у бўлмаган холларда унинг бошланишидан камида 10 кун илгари Пленум котиби томонидан юборилади.


2.8. Пленум мухокамасига киритилаётган масалалр белгиланган муддатда юборилмаган холларда Пленум котиби мазкур масалани Пленум тартибидан чикариш масалани Пленум мухокамасига тайёрлаётган ижрочиларнинг тушушнтириш хатлари билан биргаликда Олий хўжалик суди раисига ахборот беради.


2.9. Пленум котиби Олий хўжалик суди раиси кўрсатмаси бўйича Олий хўжалик суди раисининг протестини протест келтириётган карорлар билан бирга ўрганиб чикиш учун Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси юборилади. Бош прокурорнинг протестлари билан келган суд ишларини Олий хўжалик суди раиси томонидан тайинланган маърузачилар ўрганиб чикиш учун топширди.


2.10. Суд ишлари бўйича протесталрнинг нусхалари тарафларга ва мазкур ишда иштирок этувчи бошка шахсларга юборилади. Иш бўйича Пленум Мажлисига тарафлар вакилларини хўжалик суди раиси томонидан хал килинади. Ишни кўриш мобайнида Пленумнинг ўзи хам тарафларни таклиф килишни зарур деб топиши мумкин. Тарафларнинг вакилларини Пленумда иштирок этишлари учун таклифнома уларга Протест бўйича тушуштиришлар билан судга чикишлари учун тайёргарлик кўришлари ва етиб келишлари учун етарли вактни хисобланган холда олдинрок юборилади (Пленум мажлиси боланишидан камида 10 кун олдин).



3. МАЖЛИС ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


3.1. Пленум Мажлсига Олий хўжалик суди раиси, у бўлмаган холда биринчи ўринбосари раислик килади (биринчи ўринбосари бўлмаган холда-ўринбосарларидан бири).


3.2.Пленум мажлиси, одатда очик ва ошкора олиб борилади. Мажлисда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишлари мумкин.


3.3. Пленум карорига мувофик унинг мажлиси ёпик тартибда ўтиши мумкин. Ёпик мажлисга факат Пленум аъзолари ва махсус таклиф этилганлар катнашишлари мумкин.


3.4. Кўриладиган масалалар ва ишларнинг кетма-кетлиги кун тартиби бўйича белгиланади. Зарур холларда Пленум кўзда тутилган кетма-кетликдан чекиниши хам мумкин.


3.5. Муайян суд ишини кўриб чикиш билан бо`лик бўлмаган умумий масалалар хал килиш кун тартибида кўрсатилган шахсларнинг маърузаларини тиглаш билан бошланади. Бундай масалаларни мухокама килишда Олий хўжалик суди Пленуми мажлисига таклиф килинган шахслар хам иштирок этишлари мумкин.


3.6. Муайян суд ишини кўриб чикиш судьянинг маърузаси билан бошланади. Маърузачи ишнинг холатини, иш бўйича кабул килинган барча карорлар мазмунини баён килади, шунингдек ушбу иш бўйича чикарилган карорларнинг тўгрилигини текшириш учун Пленумда кўрилиши зарур бўлган бошка хил маълумотларни маълум килади.


3.7. Агар Пленум йи`илишида таклиф килинган томонларнинг вакиллари катнашаётган бўлса, судьянинг маърузасидан сўнг тушунтириш бериш учун сўз уларга берилади.


3.8. Кейин Бош Прокурор ўзи келтирган протестини кувватлаб сўзга чикади ёки иш бўйича ва Олий хўжалик суди раисининг протести бўйича хулоса беради.


3.9. Бош Покурорнинг чикишидан сўнг Пленум протестни мухокама килишга ўтади.


3.10. Мухокамадан сўнг Пленум овоз беришга ўтади.

Протест юзасидан карор, агар унга судьяларнинг кўпчилик кисми овоз берган бўлса, кабул килинган хисобланади. Ишни кўришда илгари катнашган судья овоз беришда иштирок этиши мумкин эмас. Етарлича кўп овоз ололмаган протест рад килинган хисобланади. Кейин келиб тушиш тартибига кўра бошка таклифлар овозга кўйилади. кабул килинган карорга рози бўлмаган Пленум аъзоси ўз фикрини ёзма равишда баён килишга хакли ва бу пленум йигилиш баённомасиги кўшиб кўйилади.


3.11.Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг карори овоз беришда катнашаётган Пленум аъзоларининг кўпчилик овози билан очик овоз бериш йўли билан кабул килинади. Пленум аъзолари овоз беришда бетараф бўла олмайдилар. Овоз бериш пайтидан кечиккан Пленум аъзоси кейинчалик овоз беришга хакли эмас.


3.12. Пленум, зарур холларда, ўз аъзолари орасидан конунларни тадбик этиш масалалари бўйича тушунтириш берилган карор лойихасини ёки конунларни такомиллаштириш бўйича таклифлар лойихасини кайта ишлаш учун тахрир хайъатини тузиши мумкин. Комиссия ишига олимлар, манфаатдор идораларнинг вакиллари жалб килиниши мумкин.


3.13. Пленум мухокамаси учун киритилган масалалар хар бир Пленум аъзоси томонидан йигилиб, Пленум иши тугагач котибга топширилади.



4. БАЁННОМА ЮРИТИШ ВА ҚАРОРЛАРНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ


4.1. Пленумнинг хар йигилишида албатта баённома юритилиши шарт. Пленум баённомасини юритишни Пленум котиби сифатли тайёрланишини техник котиб таъминлайди ва бунниг учун шахсан жавобгардир. Баённомада куйидагилар акс этиши керак:

- йигилиш вакти ва жойи, Пленум аъзоларининг иштирок этши тўгрисидаги маълумот, Пленум аъзоларнинг иштироки жихатидан хукукий ваколати мавжудлигини тасдикловчи маълумотлар, шунингдек йигилишга таклиф килинган бошка шахслар хакидаги маълумотлар;

- маърузачилари кўрсатилган холда кун тартибига киритилган масалалар рўйхати;

- кун тартибидаги масалалрни мухокама килишда иштирок этган шахсларнинг чикишлари ва таклифларининг кискача мазмуни;

- хар бир масала мухокамасининг натижаси бўйича таклиф килинган карорнинг кабул килинганлиги ёки килинмаганлиги тўғрисидаги хулоса билан бирга овоз бериш натижаси;


4.2. Пленум йиғилиши баённомаси, шунингдек хал килинган барча масалалар бўйича Пленум карорлари Пленум йиғилишида раислик килувчи ва Пленум котиби томонидан Пленум йиғилиши тугачач, 5 кундан кечиктирмай имзоланиши керак.


4.3. Пленум кун тартибидаги масалалар бўйича сўзга чиккан маърузачилар ўз маъруза тезисларини Пленум котибига топширади.


4.4. Пленумдаги кабул килинган карорни кайта ишлаш (зарур бўлганда), шунингдек тахририй ўзгартиришлар киритиш тегишли ижрочилар ва Пленум котиби томонидан 7 кун муддатда ёки Пленумда белгиланган муддатда амалга оширилади.


4.5. Пленум карорларидан нусхалар олиш (кўпайтириш) ва таркатиш умумий бўлим томонидан амалга оширилади. Нусхаларнинг сони ва манзилгохларини Пленум котиби белгилайди.


4.6. Оммавий ахборот воситаларига Пленум иши тўгрисидаги ахборот тайёрлашни Пленум котиби масъул ижрочилар билан биргаликда Пленум йигилиши тугагандан сўнг бир кун мобайнида амалга оширилади. Пленум иши тўгрисидаги маълумотни тайёрлашга Олий хўжалик суди матбуот органинниг бош мухаррири хам жалб килиниши мумкин.


4.7. Умумий хусусиятдаги ва унчалик мухим ахамиятга эга бўлмаган Пленум масалалари бўйича зарур холда матбуот эълон килинмасдан хўжалик судлари, бошка идоралар, шунингдек мансабдор шахсларга хизматда фойдаланиш учун баённома услубида ёзиладиган карор тартибида хабар килинади. Баённома услубида ёзиладиган карорга навбатдаги тартиб раками кўйилмасдан сана кўйилади.



5. ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ҚАРОРЛАРНИНГ БАЖАРИЛИШИ

ЮЗАСИДАН НАЗОРАТ


5.1. Умумий масалалар ва муаяй ишлар бўйича Пленум карорларини бажариш судьялар, Олий хўжалик суди таркибий бўлинмаларининг бошликлари, ижро этиш юклатилган бошка шахслар томонидан амалга оширилади. Улар томонидан Пленум карорларини ижро этиш юзасидан назоратни Пленум котиби амалга оширади.


5.2. Пленумнинг баённома услубидаги топшириклари шунингдек Пленум ишида раислик килувчи томонидан кабул килинган карорлар ва топширикларининг бажарилиши юзасидан назоратни хам Пленум котиби амалга оширади.


5.3. Топширикларни (кўрсатмаларни, карорларни) бажариш муддатини узайтириш зарурияти бўлганда уни бажаришга масъул шахс Пленум котибини хабардор килади ва Олий хўжалик суди раисига ўрнатилган муддат тугашига 3 кун колгунга кадар ёзма равишда хабар беради.