язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд ҳужжатлари/ Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 01.03.1996 й. 51-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раёсатининг иш тартиби (Регламенти) тўғрисида"ги қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.1996 й.

N 51



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК

СУДИ РАЁСАТИНИНГ ИШ ТАРТИБИ

(РЕГЛАМЕНТИ) ТЎҒРИСИДА


Раёсат йиғилишларини вақтида тайёрлаш ва ташкил қилиш, йиғилиш ўтказиш тартибини ҳамда Раёсат қарорларини ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 46-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми


ҚАРОР ҚИЛАДИ :


Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг иш тартиби (Регламенти) тасдиклансин.

Ўзбекистон Республикаси Олий хужалик суди Раёсатининг иш тартиби (Регламенти)


1.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР.


1.1. Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги Қонуни ва хўжалик процессуал Кодексига биноан Олий хўжалик судида Олий хўжалик судининг раёсати харакатда бўлади.


1.2. Олий хўжалик судининг Раёсати Олий хўжалик суди судьяларидан Олий хўжалик суди Пленуми белгиланган миқдорда тузилади.


1.3. Раёсатнинг йиғилиши ойида камида бир марта ўтказилади ва Раёсат аъзоларининг кўпчилиги иштирок этган тақдирда ваколатли хисобланади.


1.4. Олий хўжалик судининг Раёсати ишларни назорат тартибида кўради, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар хўжалик судлари раисларининг хўжалик судлари ташкил қилиш ҳақидаги маърузаларини эшитади. Хўжалик судлари, Олий хўжалик суди судлов хайъатлари ва аппарати ишини ташкил қилишга оид масалаларни кўради. Қонун ҳужжатларида ўзига берилган бошқа ваколатларни амалга оширади.


1.5. Раёсатни Олий хўжалик суди раиси Пленуми котиби орқали чақиради.


1.6. Раёсат мажлисига судьялар, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, шушингдек муҳокама қилинадиган масалаларни тайёрлаган аппаратнинг бошқа ходимлари иштирок этишлари мумкин.



2. МАЖЛИСНИ ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ:


2.1. Раёсат мажлиси Олий хўжалик судининг иш режасига мувофик ўтказилади. Зарурият туфайли Раёсат режадан ташкари хам чикарилиши мумкин. Раёсатнинг навбатдаги мажлисида кўриб чикилишига такдим килинадиган масалалар баёни аввал Пленум котиби томонидан тузиб чикилади ва Олий хўжалик суди раиси ёхуд унинг вазифасини бажарувчига Раёсатда кўриб чикишга киритиш тўғрисида карор чикариш учун такдим этилади.


2.2. Навбатдан ташкари чикариладиган Раёсатнинг вакти тўғрисида ва унинг мухокамасига киритиладиган масалалар раёсат аъзоларига камида 7 кун илгари хабар килинади.


2.3. Раёсат кўриб чикиш учун киритиладиган масалалар ижрочилар томонидан назорат тартибидаги протест; Олий хўжалик суди аппарати, судлов хайъатлари, хўжалик судлари ишларини ташкил килиш масалалари бўйича маълумотнома ва маърузалар матни шаклида такдим килинади.


2.4. Раёсат мажлисига Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди хайъат раислари, бошкарма, бўлим бошликлари, Қоракалпоғистон Республикаси хўжалик суди ва вилоят хўжалик судларининг раислари, Олий хўжалик суди раиси, биринчи ўринбосари оркали материаллари такдим киладилар.

Материалларни тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Илмий-маслахат кенгаши аъзолари, мутахассислар ва муассаса, ташкилотларнинг илмий ходимлари ўз рахбарларининг розилиги билан жалб килинишлари мумкин. Раёсат кўриб чикиши учун такдим килинган карорларнинг лойихалари асослантирилган бўлиши кайд этилган топширикларнинг бажарилиши учун муддатлар реал, максадга мувофик бўлиши керак.

Раёсат мажлисида кўриб чикиши учун такдим этилган материалларга таклиф килинадиган манфаатдор шахсларнинг рўйхати илова килинади. Материалларнинг сифатли ва ўз вактида тайёргарлиги учун бевосита бажарувчилар жавобгардирлар. Материаллар улар томонидан имзоланган бўиши лозим.


2.5. Раёсатда кўриб чикилиши учун мўлжалланган материаллар Раёсат мажлисидан 10 кун олдин Пленум котибига етказилади.


2.6. Белгиланган муддатда етказиб берилмаган материаллар бўйича Пленум котиби Раёсат мажлиси кун тартибидан ушбу масалани олиш тўғрисида карор кабул килиш учун жавобгар бажарувчиларнинг тушунтиришлари билан Олий хўжалик суди раисига хабар килинади.



3. МАЖЛИС ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


3.1. Раёсат мажлисига Олий хўжалик судининг раиси, у бўлмаганда биринчи ўринбосарлар рахбарлик килади.


3.2. Масалалар ва ишларни кўриб чикиш кетма-кетлиги кун тартиби билан белгиланади. Раёсат белгиланган кетма-кетликдан зарурат бўлганда чекиниши мумкин.


3.3. Муаяйн суд ишларини хал килиш билан боғлик бўлмаган умумий масалалрни кўриб чикиши кун тартибида кўрсатилган шахсларнинг маърузаларини эшитишдан бошланади.


3.4. Муаяйн суд ишлари кўриб чикиш судьянинг маърузаси билан бошланади. Маърузачи иш бўйича холатларни , назорат протести якунларини, шунингдек иш бўйича чикарган карорларнинг тўғрилигини текшириш учун зарур бошка маълумотларни таърифлаб беради. Агар Раёсат мажлисида тарафларнинг таклиф килинган вакиллари катнашаётган бўлса, судьянинг маърузасидан сўнг, Раёсат протестни мухокама килишга ўтади.


3.5. Судьянинг маърузасидан сунг Раёсат протестни мухокама килишга ўтади.


3.6. Мухокама тугаганидан сўнг Раёсат овоз беришга ўтади. Раёсат аъоларининг кўпчилик овози билан протест бўйича карор кабул килинган хисобланади.



4. БАЁННОМА ЮРИТИШ ВА ҚАРОРНИ ТЎЛҒАЗИШ


4.1. Раёсатнинг хар йиғилишида албатта баённома юритилиши керак. Раёсат баённомасини юритишни Пленум котиби таъминлайди. Баённоманинг расмийлаштирилиши, унинг сифатли тайёрланиши учун шахсан тахник котиб жавоб беради. Баённомада куйидагилар акс этиши керак:

- йиғилиш вакти ва жойи, Раёсат аъзоларининг иштирок этиши тўғрисидаги, Раёсатнинг хукукдорлиги ва кворумнинг мавжудлигини тасдикловчи маълумотлар, шунингдек йиғилишга таклиф килинган бошка шахслар хакидаги маълумотлар;

- маърузачилар кўрсатилган холда кун тартибига киритилган масалалр рўйхати;

- кун тартибидаги масалалрни мухокама килишда иштирок этган шахсларнинг сўзга чикишлари ва таклифларнинг кискача мазмуни;

- хар бир масала мухокамасининг натижаси бўйича таклиф килинган карорнинг кабул килинганлиги ёки килинмаганлиги тўғрисидаги хулоса билан бирга овоз бериш натижаси.


4.2. Раёсат йиғилишининг байённомаси, шунингдек хал килинган барча масалалр бўйича Раёсат карорлари, Раёсат йиғилишида раислик килувчи ва Пленум котиби томонидан Раёсат йиғилиш тугагач, 5 кундан кечиктирмай имзоланиши керак.


4.3. Раёсат кун тартибидаги масалалар бўйича маърузачилар сўзга чиккандан сўнг, ўз маърузаларининг тезисларини Пленум котибига топширади.


4.5. Раёсат карорларидан нусхалар олиш (кўпайтириш) ва таркатиш Умумий бўлим томонидан амалга оширилади. Нусхаларнинг сони ва манзилгохларини Пленум котиби белгилайди.


4.6. Раёсатнинг иши тўғрисида оммавий ахборот воситаларига маълумотни Пленум котиби билан биргаликда тайёрлаб беради.



5. ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ҚАРОРЛАРИНИНГ

БАЖАРИЛИШ ЮЗАСИДАН НАЗОРАТ


5.1. Умумий масалалар ва муаяйн ишлар бўйича Раёсат карорларини бажариш судьялар, Олий хўжалик суди таркибий бўлинмаларининг бошликлари, ижро этиш юклатилган бошка шахслар томонидан амалга оширилади. Улар томонидан Раёсат карорларини ижро этиш юзасидан назоратни пленум котиби амалга оширади.


5.2. Раёасатнинг баённома услубидаги топширикларини, шунингдек, Раёсат мажлислари раислик килувчи томонидан кабул килинган карорлар ва топширикларнинг бажарилиши юзасидан назоратни хам Пленум котиби амалга оширади.


5.3. Топширикни (кўрсатмани, карорни) бажариш муддатини узайтириш зарурияти бўлганда уни бажаришга маъсул шахс Пленум котибини хабардор килади ва Олий хўжалик суди раисига муддатнинг тугашига 3 кун колгунга кадар ёзма хабар беради.