язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд ҳужжатлари/ Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 01.03.1996 й. 53-сон "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш билан боғлиқ низоларни кўришда республика хўжалик судлари томонидан қонунчиликни татбиқ этиш амалиётининг айрим масалалари тўғрисида"ги қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.1996 й.

N 53



ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ БИЛАН БОҒЛИК

НИЗОЛАРНИ КЎРИШДА РЕСПУБЛИКА

ХЎЖАЛИК СУДЛАРИ ТОМОНИДАН

ҚОНУНЧИЛИКНИ ТАДБИҚ ЭТИШ

АМАЛИЁТИНИНГ АЙРИМ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасида таъкидланишича, бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларининг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги 1991 йил 19 ноябрдаги қабул қилинган Қонунига биноан, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш турли шаклларда амалга оширилади.

Хусусийлаштириш жараёни ўсишининг таҳлили шуни кўрсатадики, савдо, умумий овқатланиш, маҳаллий саноат, маиший хизмат кўрсатиш ва бошқа корхона, ташкилотларнинг бўш бинолари асосан хусусийлаштирилмоқда. Кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага берилмоқда. Аммо бу ишлар ҳар доим ҳам қонун талабларига тўла амал қилинган ҳолда олиб борилмаяпти.

Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни амалга оширишда давлат тасарруфидан чиқарилиши лозим бўлган кўчмас мулк билан шу бино, иншоот жойлашган ер майдонининг инфратизими ўрталаридаги ўзаро боғлиқлик масаласи ер тузиш идораси томонидан мувофиқлаштирилмаяпти.

Ҳали ҳам баъзи бир жойларда савдода танхо ҳокимлик ўрнатишга уринишлар мавжуд бўлиб, кичик бизнесни ривожлантиришга тўсқинлик қилинмоқда, айрим вилоятларда Республика Президентининг 1995 йил 5 январдаги "Хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони талаб даражасида бажарилмаяпти.

Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш учун ариза берилган пайтдан бошлаб ва ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, бу мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини бошқа мулкдорга ўтказилган пайтга қадар маъмурий бошқариш органлари корхонани қайта тузиши, тугатиши, штат жадвали тузилишини ўзгартириши ва ходимларни ишдан бўшатиши мумкин эмаслиги ҳақидаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш учун ариза бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида"ги Вақтинчалик низомнинг талаблари бўзилаётганлиги ҳоллари учраб турибди.


Изоҳ: Ушбу қарорда 1993 йил (эски таҳрирда) Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг моддалари қўлланилган.

Мулкни Давлат тасарруфидан чиқарилишида Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан қонунлар, Республика Президентининг Фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 сентябрдаги 443-сонли Қарори талабларининг жиддий бузилишига йўл қўйилмоқда.

Хусусийлаштириш жараёнида баъзан низоли бинолар хусусида келишмовчиликлар ва тизим бўлинмаларининг хиссадорлик жамиятлари таркибидан чиқаришлари билан боғлиқ бўлган низолар келиб чиқмоқда.

Суд амалиётини ўрганиш ушбу низолар судлар томонидан асосан тўғри ҳал қилинаётганлигини кўрсатади.

Шу билан бирга бу тоифадаги ишларни кўришда судлар фаолиятида бир қатор камчиликлар ҳам мавжуд.

Республика хўжалик судлари томонидан давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ишлари бўйича низоларни кўришда қонунчиликни тадбиқ этиш амалиёти тўғрисидаги тафсилотни муҳокама қилиб, суд амалиётини бир маромда олиб боришни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 43- моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Пленуми


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш масалалари билан боғлик бўлган хўжалик низоларини ҳал қилишда судларнинг эътибори "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг шу масалага оид қарорлари талабларига қатъий риоя қилиш зарурлигига қаратилсин.


2. Низоларни ҳал қилишнинг ҳар бир холатида:

а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 сентябр 443-сонли Қарорининг 6-иловасига мувофиқ, белгиланган намунадаги давлат далолатномасининг мавжудлиги;

б) далолатномада майдони кўрсатилиши шарт бўлган, хусусийлаштирилаётган қисми кўрсатилган бинонинг чизмаси (викопировка) мавжудлиги;

в) давлат тасарруфидан чиқарилишига тақдим қилинаётган объектлар ҳақида муҳим маълумотлар, яъни корхона, ташкилотнинг фаолият йўналиши, чиқарадиган маҳсулот (меҳнат ва хизмат) турлари, баланс қиймати, ишчиларнинг ўртача сони, самарадорлиги, кредит ва дебит бўйича қарздорлиги ҳақида маълумотларнинг мавжудлиги;

г) мулкнинг қиймати сотиб олинаётган пайтда шаклланган реал нархга мувофиқ бўлишлиги ва баҳо бўйича имтиёзлар берилиши ўрнатилган тартибда расмийлаштирилиши лозимлиги масалалари аниқланиши зарур.

6. Зарур ҳолларда, судлар ана шу мазмундаги ишларни кўриб ҳал қилаётганда ижроия идораларининг бундай ишларга тўғридан-тўғри аралашиш ҳолатларига чек қўйишлари шарт.


7. Судлар давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, ташкилотлар, корхоналар раҳбарлари томонидан давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга оид қонунчиликни бузилишига йўл қўйганлик ҳолатлари аниқланган ҳолларда хусусий ажримлар чиқаришни амалиётга тадбиқ этсинлар.