язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд ҳужжатлари/ Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 18.10.1994 й. 28-сон "Низоларнинг хўжалик судлари судловига тегишлилиги (тааллуқлиги)га доир айрим масалалар ҳақида"ги қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

18.10.1994 й.

N 28



НИЗОЛАРНИНГ ХЎЖАЛИК

СУДЛАРИ СУДЛОВИГА ТЕГИШЛИЛИГИ

(ТААЛЛУҚЛИГИ)ГА ДОИР АЙРИМ

МАСАЛАЛАР


Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 2- моддасига мувофиқ, мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шу жумладан колхозлар, якка тартибдаги корхоналар, Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар ташкилотларнинг қўшма корхоналари ҳамда ҳалқаро бирлашмалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган ҳолларда давлат органлари ва ўзга органлар, бошқа шахслар ўзларининг бузилган ёки бахсга сабаб бўлган ёхуд қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун хўжалик судларига мурожаат этишга ҳақлидирлар. Хўжалик судига шунингдек тадбиркор фуқаролар мурожаат этишга ҳақлидирлар. Бунда шуни назарда тутиш керакки, мулкчилик субъектларининг товар ишлаб-чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳамда фойда ёки даромад олишга қаратилган, амалдаги қонун ҳужжатлари доирасига ташаббускор фаолияти тадбиркорлик фаолияти деб эътироф этилади. Фуқаро давлат рўйхатидан ўтиш орқали тадбиркор мақомига эга бўлади. Давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома бундай мақомга эгаликни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Хўжалик суди хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш, ижро этиш ва тугатиш чоғида юзага келадиган низоларни, шунингдек Хўжалик процессуал кодексининг 12- моддаси 2 ва 3- бандларида кўрсатилган, бошқарув соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни ҳал этади. Хўжалик суди, башарти қонунларда белгиланган бўлса, бошқа низоларни ҳам кўришга ҳақлидир.

"Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш билан боғлик масалаларга доир низоларни ҳал этиш суд тартибида амалга оширилади.

Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи давлат мулки объектларини бошқарувчиларга берилган. Корхонани давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришни ўтказиш ташаббуси билан шунингдек, фуқаролар давлатга қарашли бўлмаган юридик шахслар, меҳнат жамоаси чиқиши мумкин. Бу ҳолда улар тегишли талабнома беришга ҳақлидирлар. Давлат мулки объектларини бошқарувчи Давлат мулкини бошқариш қўмитасининг давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш тўғрисидаги талабномани қаноатлантириш ёки рад этиш ҳақидаги қарори давлат бошқарув органининг норматив хусусиятига эга бўлмаган ҳужжати деб ҳисобланади, бинобарин уни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низо манфаатдор ташкилотнинг даъвоси бўйича хўжалик судларида кўрилиши лозим бўлади.

Башарти Давлат мулкини бошқариш қўмитасининг органи томонидан талабнома бўйича қарор қабул қилиш учун қонунда белгиланган 2 ойлик муддатга риоя этилмаётган бўлса ёхуд қарор мол-мулкини бошқага мулк қилиб бериш тўғрисида қабул қилинган бўлсаю, берилган талабноманинг моҳияти бўйича жавоб йўқ бўлса, арз қилувчи хўжалик судига ҳимоя қилишни сўраб мурожаат этишга ҳақлидир. Хўжалик суди бундай мурожаатни кўриб чиқиб Давлат мулки бошқариш қўмитасининг тегишли органи зиммасига берилган талабноманинг моҳияти бўйича қарор қабул қилиш мажбуриятини юклаши, қабул қилинган қарорни эса ҳақиқий эмас деб топиши мумкин.

Хўжалик судининг қарорини ижро этмаганлик учун, ушбу қарорни ижро этиши шарт бўлган мансабдор шахс умумий суд қарорини ижро этмаганлик учун қонунда белгиланган тарзда жавобгар бўлади.