язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд ҳужжатлари/ Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 03.06.1993 й. 18-сон "Сифати лозим даражада бўлмаган маҳсулотлар (товарлар) етказиб бериш билан боғлиқ низоларни хал қилиш тартиби тўғрисида"ги қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

03.06.1993 й.

N 18



СИФАТИ ЛОЗИМ ДАРАЖАДА БЎЛМАГАН

МАХСУЛОТЛАР (ТОВАРЛАР) ЕТКАЗИБ БЕРИШ

БИЛАН БОҒЛИК НИЗОЛАРНИ ХАЛ ҚИЛИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Пленум суд амалиётининг бир тахлитда бўлишини таъминлаш мақсадида, "Хакамлик (хўжалик) суди ва хўжалик низоларини хал этиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига амал қилган холда,


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Суд шархи тартибида тушунтириш берилсинки, тўлиқ ёки жиддий қайта ишловсиз вазифасига мувофиқ фойдаланилиши мумкин бўлмаган махсулотлар (товарлар) сифатсиз деб тан олиниши лозим.

Белгиланган тартибда тасдиқланган стандартлар ва метрология қоидалари, техник шартлар ва намуналар (эталонлар)га хилоф равишда чиқарилган махсулотлар (товарлар) бундай махсулот ўз вазифасига мувофиқ фойдаланилиши мумкинлиги ёки йўқлигидан қатъий назар ностандарт хисобланади.

Эхтиёт қисмларнинг айрим деталларисиз хамда стандартлар, техник шартлар, намуналар (эталонлар)да назарда тутилган бошқа элементларсиз чиқарилган махсулотлар (товарлар) бутланмаган махсулотлар (товарлар) хисобланади. Корхоналар ўртасидаги шартномада махсулотлар (товарлар)ни харидорга зарур бўлмаган комплектга кирувчи буюмлар (қисмлар)сиз етказиб бериш назарда тутилган холлар бундан мустаснодир.


2. Саноат корхонаси томонидан сифатсиз, ностандарт ёки бутланмаган махсулот ишлаб чиқарилиши деганда бундай махсулот (товар) ни истеъмолчи (олувчи)га бериш ёки жунатиш тушунилиши керак. Техника назорати бўлими ёки хизмат юзасидан корхона томонидан ана шунга вакил қилинган бошқа бўлинма томонидан махсулотлар (товарлар)нинг сифатини тасдиқловчи хужжатларни расмийлаштирган холда қабул қилиб олиниши шунга тенглаштирилади.

Даъво муддати харидор (олувчи) томонидан унга етказиб берилган махсулотлар (товарлар)нинг камчиликлари ёки бут эмаслиги зарур тартибда аниқланган кундан бошлаб хисобланади. Етказиб берилган махсулотнинг зарур сифатга эга эмаслигини ёки бут эмаслигини белгиловчи далолатнома ўз вақтида тузилмаган холларда даъво муддатини далолатнома тузилиши керак бўлган кундан бошлаб хисоблаш керак. Агар махсулотнинг тайёрловчиси бўлмаган етказиб берувчи махсулотлар (товарлар)нинг сифати ёки бутлигини уларни харидор (олувчи)га юклаб жўнатишдан олдин ялписига ёки танлаб (қисман) текшириши шарт бўлса, етказиб берувчи томонидан қайта жўнатилган махсулотлар (товарлар)нинг зарур сифатга эга эмаслиги ёки бут эмаслиги билан боғлик харидор (олувчи)нинг тайёрловчига даъвоси даъво муддати зарур сифатга эга бўлмаган ёки бут бўлмаган махсулот (товар) хақидаги далолатнома жўнатувчи томонидан тузилиши керак бўлган кундан бошлаб хисобланади. Агар бундай холда зарур сифатга эга бўлмаган ёки бутланмаган махсулот (товар) етказиб берилганлигидан келиб чиқувчи даъво харидор (олувчи) томонидан етказиб берувчига нисбатан қўзғатилса, ундай холда даъво муддати етказиб берилган махсулотлар (товарлар)нинг зарур сифатга эга эмаслиги ёки бутланмаганлигини белгиловчи далолатнома харидор (олувчи) томонидан тузилган ёки тузилиши керак бўлган кундан бошлаб хисобланади.


3. Махсулотлар (товарлар)ни тайёрловчи хисобланмайдиган етказиб берувчи унинг учун белгиланган тартибга мувофиқ ўз омборида тайёрловчидан олинган махсулотлар (товарлар)нинг сифатини ёки бутлигини текширишга мажбур бўлмаса, ундай холда харидор (олувчи) томонидан тайёрловчига, шунингдек етказиб берувчига нисбатан қўзғатиладиган даъво муддати мазкур банднинг 2- хат бошисида назарда тутилган тартибда хисоблаб чиқилади. 01.03.1997 йилдан бошлаб харакатдаги ЎзРФКни 150 моддасида кўрсатилган даъво муддати қўлланилади.


4. Савдо корхоналарининг товарларни кафолатли тузатишни амалга оширувчи маиший хизмат кўрсатиш корхонасининг маълумотномаси асосида фуқаролар томонидан товарларнинг қайтарилиши билан боғлиқ даъволари бўйича даъво муддати харидор  фуқаронинг маълумотномани илова қилган холда белгиланган тартибда савдо корхонасига мурожаат қилган кунидан бошлаб хисобланади.


5. Регресс даъволар бўйича даъво муддати даъвогар тегишли суммани учинчи шахсга ўтказиш тўғрисида банкка топшириқ берган кундан, ёхуд агар тан олинган суммани ўтказиш тўғрисида топшириқ берилмаган бўлса, эътироз тан олинган кундан, ёхуд хўжалик судининг регресс даъво кўзғатиш учун асос бўлган қарори олинган кундан, ёхуд тегишли суммани акцептсиз (шак-шубхасиз) тартибда хисобдан чиқариш тўғрисида банк билдиришномаси олинган кундан бошлаб хисобланади.


6. Ўзбекистон Республикаси ХПКни 27 моддасига мувофиқ сифатсиз ёки бут бўлмаган махсулотлар (товарлар) етказиб берилганлиги билан боғлик даъволар жавобгар турган жой бўйича кўриб чиқилади. Агар ишда бир неча жавобгар (тайёрловчи, тайёрловчилар ва етказиб берувчи) қатнашса, низо хўжалик суди томонидан даъвогарнинг танлови бўйича жавобгардан бирининг турган жойи бўйича ХПКни 28 моддасига асосан кўриб чиқилади.


7. Даъвогар сифатсиз ёки бут бўлмаган махсулотлар (товарлар) етказиб берилишидан келиб чиқувчи талабларни ва бошқа асослардан (масалан, камомаддан, нархлардаги тафовутдан) келиб чиқувчи талабларни, бу талаблар тайёрловчи (етказиб берувчи) нинг битта хисоб-китоб хужжати бўйича махсулот етказиб бериши билан боғлик бўлган холларда, бир даъво аризага бирлаштиришга хақлидир.


8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 30.01.1993 йилдаги 1-сон Баённомаси билан Ўзбекистон Республикасида накд пулсиз хисоб-китоблар тўғрисидаги Низом тасдиқланган. Низомнинг жорий этилиши билан 1993 йил 1 апрелдан бошлаб тўлов талабномаларидан фойдаланилган холда хисоб-китобларнинг инкасса шакли қўллаш бекор қилинди. Низомда сифатсиз ёки бут бўлмаган махсулотлар (товарлар) қийматини тўловчининг розилигисиз хисобдан чиқариб ташлашга харидорнинг хуқуқи назарда тутилмаган.


9. Зарур сифатга эга бўлмаган ёки бут бўлмаган махсулотлар (товарлар) етказиб бериш билан боғлик даъво беришда даъвогар даъво аризасига Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 114  моддасида назарда тутилган хужжатларни, шунингдек қуйидагиларни илова қилиши шарт:

- махсулотлар етказиб бериш назарда тутилган шартнома, битим, контракт ёки қайд этиб ўтилган хужжатлардан тегишли кўчирма;

- тайёрловчи (етказиб берувчи) дан олинган, етказиб берилган махсулотлар (товарлар) сифатини тасдиқловчи хужжат (сертификат, сифат тўғрисида, паспорт, гувохнома ва бошқалар);

- етказиб берилган махсулотлар (товарлар)нинг сифати ва бутлиги (комплектлилиги) стандартлар, техник шартлар, намуналар (эталонлар), шунингдек, шартномада назарда тутилган талабларга номувофиқлигини белгиловчи далолатнома; тижорат далолатномаси, агар транспортда амал қилувчи қоидаларга мувофиқ ана шундай далолатнома тузилган бўлса; агар тайёрловчи томонидан белгиланган тартибда унга қайтарилган махсулотлар (товарлар)ни қайта текшириш ўтказилган бўлса, ва бу қайта текшириш далолатномаси даъвогарда бўлса;

- зарур холларда  етказиб берилган махсулотлар (товарлар) номувофиқ келиши керак бўлган стандартлар ёки техник шартлар, ёхуд уларнинг тасдиқланган кўчирмалари, намуналар олиш ва лаборатория тахлиллари далолатномаси;

- ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги махсулотларни ва халқ истеъмоли молларини сифати бўйича қабул қилиб олиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага мувофиқ олувчи корхонанинг жамоат вакилининг ёки агар махсулотлар (товарлар)ни қабул қилиб олишда қатнашган бўлса корхона вакилининг гувохномаси;

- махсулотларни темир йўл, сув ёки хаво йўли билан етказиб беришда  транспорт накладнойи (коносамент), махсулотлар (товарлар) ни автомобиль транспортида етказиб беришда  товар  транспорт накладнойи ёки қайд этиб ўтилган хужжатларнинг тасдиқланган нусхалари;

- тайёрловчи (етказиб берувчи) ёки бошқа ташкилотларнинг вакилини махсулотлар (товарлар)нинг сифати ёки бутлигини текширишда қатнашиш ва далолатнома тузилиши учун чақириш тўғрисидаги хат, телеграмма ёки телефонограмманинг нусхаси хамда агар бундай чақириш қайд этилган Йўриқномада, томонлар учун мажбурий бўлган қоидалар шартномада назарда тутилган бўлса;

- тўлов талабнома-топшириғи, аккредитив, етказиб берувчи (тайёрловчи)нинг паттаси ёки унинг зарур даражада тасдиқланган нусхаси ва хақи тўланганлигининг исботи;

- даъво бўйича берилиши керак бўлган сумманинг асосли хисоб-китоби;

- махсулотлар  товарлар (нархи туширилганда ёки улар сифати бўйича пастрок тоифага ўтказилганда  уларнинг хақиқатда олинган сорт-сифат) бўйича кирим қилинганлиги тасдиқловчи хужжатлар.

Агар даъво савдо корхонаси томонидан берилган бўлса, қайд этиб ўтилган хужжатлардан ташқари у тегишли холларда нарх пасайтирилишининг истеъмолчига маълум қилинганлиги тўғрисидаги исботни, тез бузиладиган сифатсиз махсулотлар (товарлар)нинг қайта бахоланиши ёки йўқотилиши исботини, махсулотлар (товарлар)нинг улар ўтказилган сорт (сифат)даги нарх бўйича сотилганлиги тўғрисида ёки агар махсулотлар (товарлар) хали сотилмаган бўлса, қайта бахоланганлиги хақида корхона рахбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган маълумотномани, махсулотлар (товарлар)нинг қайта маркировка қилинганлиги тўғрисида ўша шахсларнинг имзоси қўйилган маълумотномани, тез бузиладиган сифатсиз махсулот йўқотилганлиги тўғрисидаги тегишли тартибда тузилган далолатномани ёки мана шу далолатноманинг тасдиқланган нусхасини тақдим этиши шарт.


10. Савдо корхонасига зарур сифатга эга бўлмаганлиги сабабли олинган махсулот (товар) қийматининг тўла ёки қисман тўланишини рад этганлиги учун даъво берилган холларда, савдо корхонаси тегишли холларда даъво аризасига муносабат билдиришда қайд этиб ўтилган маълумотномани ва далолатномани тақдим этиши шарт.

- товарлар кафолат муддати тамом бўлишидан олдин муддатидан илгари ишдан чиққан хамда ахоли уларни товарларни кафолатли тузатишни амалга оширувчи маиший хизмат кўрсатиш корхоналарининг маълумотномаси асосида савдо тармоғига қайтарган холларда, савдо корхоналари даъво аризаларига харидор-фуқаронинг аризасини ва қайд этиб ўтилган маълумотномаларни ёки бу хужжатларнинг нусхаларини илова қиладилар;


11. Судья зарур сифатга эга бўлмаган ёки бут бўлмаган махсулотлар етказиб бериш билан боғлик ишларни хал этишда, материалларни тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 122 моддасида назарда тутилган харакатларни, жумладан қуйидагиларни амалга оширади:

- мазкур қарорнинг 10  бандида санаб ўтилган материалларни талаб қилиб олади, агар улар даъво аризасига қўшиб топширилмаган бўлса, хамда низони тўғри ва ўз вақтида кўриб чиқиш учун зарур бўлган бошқа хужжатларни талаб қилиб олади;

- хисоб-китобларда қатнашувчи, лекин олувчи хисобланмаган харидорни ёки махсулотлар (товарлар)ни қайта жўнатган корхонани жавоб берувчи сифатида жалб этади.

- хўжалик суди мажлисини ташкилот жойлашган жойда ўтказиш тўғрисидаги масалани хал этади.


12. Хўжалик суди хўжалик низосини кўриб чиқишда зарур сифатга эга бўлмаган ва бут бўлмаган махсулотлар (товарлар) етказиб берилганлиги фактини аниқлаш билан чекланиб қолмасдан, ишнинг барча холатларини хар томонлама ва пухта аниқлайди, зарур сифатга эга бўлмаган ва бут бўлмаган махсулотлар (товарлар) ишлаб чиқиш ва етказиб бериш сабаблари ва шароитларини аниқлайди. Зарур холларда хўжалик суди махсулотлар (товарлар) сифатини экспертиза қилишни тайинлайди, махсулотлар (товарлар)ни жойнинг ўзида текширувдан ўтказади, шунингдек махсулотни тайёрлаш ва унинг сифатини назорат қилиш билан бевосита боғлик мансабдор шахслар (цех, смена бошлиқлари, мастерлар, товаршунослар ва бошқа шу кабилар)ни ёки махсулотлар (товарлар) сифати ёхуд бутлигини текширишда ва далолатнома тузишда иштирок этган мутахассисларни, махсулот сифати тўғрисида хулоса берган экспертларни, иш юзасидан тарафлар бўлмаган корхоналар мансабдор шахсларини хўжалик низосининг мохияти бўйича тушунтиришлар бериш учун мажлисга чақиради.

- Иш юзасидан тараф хисобланувчи корхоналарнинг жамоат ташкилотлари ва мехнат жамоалари вакиллари, уларни вакил қилган ташкилотлар ва жамоаларнинг хал этилаётган низо хусусидаги фикрини судга баён қилиш учун хўжалик низоларини хал этишда қатнашишига суд томонидан йўл қўйилади. Суд экспертиза ўтказиш топшириладиган ташкилотни белгилашда айрим стандартлар, техник шартлар, шунингдек шартномалар билан махсулотлар (товарлар) сифати тўғрисида низолар пайдо бўлганда экспертиза ўтказиш топшириладиган ташкилотлар назарда тутилиши мумкинлигини хисобга олади.


13. Низоларни хал этишда хўжалик суди юкни қабул қилиб олувчи томонидан транспорт ташкилотларидан юкларни қабул қилиб олишнинг белгиланган қоидаларига риоя қилинганлигини текширади, тижорат далолатномаларини, ташиш пайтида махсулотлар (товарлар) сифати сақланиши таъминланганлиги ёки йўқлигидан далолат берувчи бошқа хужжатларни бахолайди.


14. Олувчи корхона транспорт органидан юкларни қабул қилиб олишнинг барча холларида тарнспортда амал қилувчи қоидаларга мувофиқ ташиш пайтида юкнинг сақланиши таъминланганлиги ёки йўқлигини текшириши шарт, жумладан транспорт воситаларида жунатувчининг тамғаси (пломбаси) бор-йўқлигини таранинг созлигини текшириш керак.

Юкнинг шикастланиши ва бузилишидан сақлашни таъминловчи ташишнинг белгиланган қоидаларига риоя қилинган  қилинмаганлигини, етказиб бериш муддатларини текшириши керак, шунингдек юкни кўздан кечиришни амалга ошириши керак.


15. Ишдаги мавжуд материаллар, шу жумладан экспертиза, илмий-тадқиқот институтлари, вазирликлар ва идораларнинг хулосалари хўжалик суди томонидан танқидий бахоланиши керак. Суд, жумладан, махсулотлар (товарлар)ни сифат ва бутлиги бўйича қабул қилиб олишда стандартлар, техник шартлар, бошқа норматив-техник хужжатларга риоя қилинишини, шу жумладан синаш ва намуна учун олишларга нисбатан, текширилади; махсулотлар (товарлар) сифатини ва бутлигини текширишда катнашувчи, шунингдек иш бўйича томонлар ўртасида пайдо бўлган келишмовчиликлар мохияти бўйича хулоса берган шахслар томонидан махсулотларни синаб кўриш усулларини текширади.


16. Махсулотлар  (товарлар) сифатини танлаб текшириш натижалари, агар бундай текшириш харидор (олувчи) томонидан стандартлар, техник шартлар ва томонлар учун мажбурий бўлган бошқа қоидалар ёки шартнома асосида ва белгиланган тартибга риоя қилинган холда амалга оширилган бўлса, бутун туркумга тааллуқли бўлади. Қолган холларда танлаб текшириш натижалари етказиб берилган бутун туркумга ёйилмайди ва фақат махсулотлар (товарлар)нинг текширилган қисмига нисбатан қўлланилиши мумкин.


17. Агар стандартлар, текник шартлар, шартнома билан ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги махсулотларни ва халқ истеъмол молларини сифати ва бутлиги бўйича қабул қилиб олиш тартиби, шунингдек махсулотлар (товарлар) тараси белгиланган бўлса, харидор (олувчи) ушбу норматив хужжатларда белгиланган барча талабларни аниқ бажариши шарт.


18. Зарур сифатга эга бўлмаган ва бут бўлмаган махсулотлар (товарлар) етказиб берилган холларда хўжалик суди Ўзбекистон Республикаси Фуқоролик Кодексининг 451моддасига мувофиқ тайёрловчи (етказиб берувчи)дан белгиланган жаримадан ташқари, бундай хилдаги етказиб бериш натижасида харидор (олувчига) га етказилган зарарни жарима хисобига ўтказмасдан ундиради.


19. Агар махсулот (товар) шартномага, стандартга ва бошқа норматив-техник хужжатларга мувофиқ келса, лекин қабул қилиб олиш пайтида унинг сифатини тасдиқловчи хужжатда кўрсатилганидан паст сортда (сифатда) бўлса, бу қоида бузилиши учун, шунингдек, зарур даражада маркировка қилинмаганлиги хақиқатдагидан юқорирок сорт кўрсатилганлиги учун, агар улар шартномада назарда тутилган бўлса, мулкий жазо (санкция) хўжалик суди томонидан қулланилиши мумкин.

Харидор (олувчи) бундай холда етказиб берувчидан (тайёрловчидан) унга етказилган зарарни, шу жумладан шартнома мажбуриятлари зарур даражада бажарилмаганлиги муносабати билан товарнинг нархи пасайтирилиши кўринишида етказилган зарарни тўлашни талаб қилишга хақлидир. Харидор (олувчи)нинг нарх пасайтирилиши суммасини ундириш тўғрисидаги талаби хўжалик суди томонидан фақат харидор (олувчи) нарх пасайтирилиши истеъмолчига етиб боргунча амалга оширилганлигининг, ёхуд товар қайта бахоланганлигининг исботи тақдим этилгандагина қондирилиши мумкин.


20. Зарур сифатга эга бўлмаган ёки бут бўлмаган махсулотлар (товарлар) ишлаб чикариш ва етказиб бериш факти буйича тайёрловчи корхона хизмат текшируви ўтказади. Хизмат текшируви материаллари суднинг талаби бўйича жунатилади.


21. Хўжалик суди қарорда бракка йўл қўйган корхона рахбарига зарарни белгиланган тартибда айбдорлардан ундириб олиш зарурлигини кўрсатади.


22. Агар харидорнинг етказиб берувчига брак қилинган ва етказиб берувчига қайтарилган махсулот (товар)нинг қийматини қайтариш тўғрисидаги даъвосини хал этишда, махсулот (товар) у томонидан асоссиз равишда брак қилинганлиги аниқланса, хўжалик суди берилган даъвони қондиришни рад этган холда ўша қарор билан харидорга унга тегишли бўлган ва етказиб берувчининг масъул сақланишида бўлган махсулотлар (товарлар)ни муайян муддатда тасарруф этиш мажбуриятини юклаши керак.


23. Махсулот етказиб берувчи харидорнинг фармойишини бажаришдан бош тортган холда харидор даъво муддати давомида махсулот учун тўланган суммани қайтариш тўғрисида етказиб берувчига нисбатан даъво кўзғатишга хақлидир. Бу муддат харидор томонидан махсулот (товар)нинг етказиб берувчига қайтариб берилган кундан бошлаб хисобланади.