ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 24.09.2012 й. 11-1229/8441-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

24.09.2012 й.

N 11-1229/8441


(КЎЧИРМА)




Моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси "Мурод таъмир сервис" МЧЖ манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Ёқуб" хусусий корхонасидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 5032000 сўм асосий қарз, 2516000 сўм пеня ва 603840 сўм банк фоизини ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 3032000 сўм асосий қарз, 352240 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга оширилмаганлиги, суд томонидан жавобгар тақдим этган тўлов топшириқномаси асос қилиниб, асосий қарзни қисман қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага келинганлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорини ўзгартириб, асосий қарзни тўлиқ ундириш, протестда эса жавобгар томонидан ҳақиқатда тўлов амалга оширилганлиги ҳолати текширилмаганлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони кўрмасдан қолдириш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикояти ва протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2011 йил 20 июнда хизмат кўрсатиш тўғрисида 16-сонли ҳамда 22-сонли шартномалар тузилган. Ушбу шартномаларга кўра, даъвогар жавобгарнинг топшириғига биноан унга ишониб топширилган юкларни ўзига тегишли транспорт воситалари билан ташиб бериш, жавобгар эса бажарилган транспорт хизмати ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.

Даъвогар томонидан шартномаларнинг шартлари тўлиқ бажарилиб, жами 5032000 сўмлик хизматлар кўрсатилган.

Бироқ, жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳақи тўлаб берилмаган. Оқибатда даъвогар олдида 5032000 сўмлик дебитор қарздорлиги вужудга келган.

Биринчи инстанция суди томонидан даъво талабининг 603840 сўм банк фоизини ундириш қисмини рад этиш ҳақида тўғри хулосага келинган. Шунингдек, 2516000 сўм пеня Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига асосан, 352240 сўмга камайтирилиб қонуний тўхтамга келинган.

Бироқ, биринчи инстанция суди жавобгар томонидан 2012 йил 6 июлдаги 204-сонли тўлов топшириқномаси билан 2000000 сўм тўланганлигини асос қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 3032000 сўм асосий қарзни ундириш ҳақида барвақт хулосага келган.

Чунки, даъвогар томонидан тақдим этилган ОАТ "Турон банк"нинг 2012 йил 22 августдаги маълумотига кўра, 2012 йил 1 январдан 13 августга қадар "Ёқуб" хусусий корхонаси томонидан "Мурод таъмир сервис" МЧЖ ҳисоб рақамига 2000000 сўм келиб тушмаганлиги маълум қилинган.

Aммo, суд томонидан мазкур тўлов ҳақиқатда амалга оширилганлиги ҳолати, тўлов топшириқномасининг ҳаққонийлиги ўрганилмасдан, даъво талабининг асосий қарзни ундириш қисмини 3032000 сўмга қаноатлантирилиб хатоликка йўл қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 188-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига кўра, моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 1-бандида ҳам тушунтириш берилган.

Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация протестини қисман қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорининг жавобгардан 3032000 сўм асосий қарзни ундириш ҳақидаги қисмини "жавобгардан 5032000 сўм асосий қарз ундирилсин" деб ўзгартиришни, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 330-моддасига асосан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси давлат божи тўлашдан озод этилганлиги боис, кассация инстанцияси судида ишни кўриш билан боғлиқ давлат божини ундирмасликни, тўланган 7200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2014 й., 11-сон




















Время: 0.0251
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск