ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 28.03.2012 й. 10-1114/12231-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

28.03.2012 й.

N 10-1114/12231


(КЎЧИРМА)




Қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир


Даъвогар - МЧЖ шаклидаги "Golden Star of Azia" хорижий корхонаси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - МЧЖ шаклидаги "My lovely Azia Co" хорижий корхонасига нисбатан 2010 йил 19 июлдаги 3-сонли, 2009 йил 25 июлдаги 1-сонли, 2009 йил 1 октябрдаги 2-сонли, 2009 йил 30 декабрдаги 3-сонли, 2010 йил 1 апрелдаги 2-сонли шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда шартномалар ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб, 120181360,12 сўм маблағни қайтаришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида мазкур низо хўжалик суди судловига тегишли эмаслиги сабабли суд қарорларини бекор қилиб, хўжалик иши бўйича иш юритишни тугатиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Golden Star of Azia" хорижий корхонаси ва "My lovely Azia Co" хорижий корхонаси ўртасида 2010 йил 19 июлда 3-сонли, 2009 йил 25 июлда 1-сонли, 2009 йил 1 октябрда 2-сонли, 2009 йил 30 декабрда 3-сонли, 2010 йил 1 апрелда 2-сонли шартномалар имзоланган.

Тарафлар ўртасида 2010 йил 19 июлда тузилган 3-сонли шартномага кўра, "Golden Star of Azia" хорижий корхонаси "My lovely Azia Co" хорижий корхонасига 25000000 сўм маблағни 3 йил муддатга қайтариб бериш шарти билан 2010 йил 20 июлдаги 78-сонли тўлов топшириқномаси билан ўтказиб берган.

Шунингдек, тарафлар ўртасида 2009 йил 25 июлда тузилган 1-сонли шартномага кўра, "Golden Star of Azia" хорижий корхонаси томонидан "My lovely Azia Co" хорижий корхонасига 2009 йил 1 августдаги 25/1-сонли ҳисоб-фактура билан 23940 сўмлик, 2009 йил 1 октябрдаги 2-сонли шартномага кўра 2009 йил 9 октябрдаги 34/1-сонли ҳисоб-фактура билан 399850 сўмлик, 2009 йил 30 декабрдаги 3-сонли шартномага кўра 2009 йил 30 декабрдаги 39-сонли ҳисоб-фактура билан 10224 сўмлик, 2010 йил 1 апрелдаги 2-сонли шартномага кўра 2010 йил 3 апрелдаги 1, 2, 3-сонли ҳисоб-фактуралар билан 94747346,12 сўмлик, жами 95181360,12 сўмлик турли хилдаги хом ашёлар берилган.

2009 йил 30 декабрда тарафлар ўртасида 1-сонли қўшимча келишув тузилган. Унга кўра, 2009 йил 25 июлдаги 1-сонли шартноманинг 5.1-бандига ўзгартириш киритилиб, шартноманинг амал қилиш муддати 2010 йил 30 июлга қадар узайтирилган.

Юқорида қайд этилган шартномалар тузилаётган вақтда "Golden Star of Azia" хорижнй корхонаси директори лавозимида Абдул Салам Тарават Абдул Раҳмон ишлаб келиб, шу билан бирга у "My lovely Azia Co" хорижий корхонасида 100 фоиз улушга эга бўлган таъсисчи ҳисобланган. Аммо, низоли шартномаларни тузишда корхона директори жамият умумий йиғилишининт розилигини олмаган.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарзга берилган хом ашёларнинг қайтариб бериш муддати ўтиб кетган бўлса-да, жавобгар томонидан улар қайтарилмаган, ўз эҳтиёжлари учун ишлатилиб, даромад олинган.

Тарафлар ўртасидаги 2010 йил 19 июлдаги 3-сонли, 2009 йил 25 июлдаги 1-сонли, 2009 йил 1 октябрдаги 2-сонли, 2009 йил 30 декабрдаги 3-сонли, 2010 йил 1 апрелдаги 2-сонли шартномаларни расмийлаштиришда "Golden Star of Azia" хорижий корхонаси уставининг 13.1-банди талаблари бузилиб, яъни корхонанинг умумий йиғилиши хабардор қилинмасдан, шартномалар имзоланган.

Ўзбекистон Республикасининг "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонунининг 43-моддасига кўра, тузилишидан манфаатдорлик бўлган ва ушбу моддада назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда тузилган битимлар жамиятнинг ёки унинг иштирокчисининг даъвоси асосида суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 116-моддасига асосан, қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан, олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.

Шу сабабли, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган.

Апелляция инстанцияси суди эса, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қонуний тўхтамга келган. Аммо, ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 1222595 сўм давлат божи ундирилмай қолган.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, МЧЖ шаклидаги "My lovely Azia Co" хорижий корхонасидан қўшимча равишда ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 1222595 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2014 й., 6-сон






















Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск