ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 31.10.2011 й. 12-1105/8654(8)-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

31.10.2011 й.

N 12-1105/8654(8)


(КЎЧИРМА)




Суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли


"Qo`ziboy-Ota-sulolasi" хусусий корхонаси (кейинги ўринларда - даъвогар) даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилиб, "Guliston Madad Qurilish" хусусий корхонаси (кейинги ўринларда - жавобгар)дан 36178607 сўм асосий қарз, 18089303 сўм пеня ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 33315637 сўм асосий қарз, 9044651 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад қилинган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2009 йил 1 июнда 12-сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра, даъвогар "Боёвут пахта заводи"да 250000000 сўмлик, Гулистон шаҳар Педагогика коллежида 60000000 сўмлик қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш, жавобгар эса - унинг қийматини тўлаш мажбуриятини олган.

Даъвогар 129 130 662 сўмлик қурилиш ишларини амалга оширган бўлса-да, жавобгар унинг 95 815 055 сўмини ҳисоб-китоб қилиб, қолган 33 315 607 сўмини тўлашни кечиктириб келганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда - ФК) 236-моддасига кўра мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шу боис, биринчи инстанция суди томонидан асосли равишда даъвонинг 33315607 сўм асосий қарзни ундириш талаби қаноатлантирилган.

"Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига кўра, шартномада мажбуриятни бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланмаган бўлса, ушбу Қонуннинг 25 - 32-моддаларида назарда тутилган жавобгарик қўлланилади.

Тарафлар ўртасида тузилган шартномада мажбуриятни бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланмаганлиги сабабли даъвогар мазкур Қонуннинг 32-моддасига мувофиқ тўлови кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган сумманинг 0,4 фоизи миқдоридан ҳисоблаб, асосий қарзнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда 18089303 сўм пеня ундиришни сўраган.

ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган.

Юқоридагиларга мувофиқ, биринчи инстанция суди даъво талабининг пеня миқдорини 9044651 сўмга камайтириб тўғри хулосага келган. Шу боис, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини асосли равишда ўзгаришсиз қолдирган.

Бу ҳолда судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса, қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2012 й., 11-сон























Время: 0.0133
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск