ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 05.09.2011 й. 10-1117/8519-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

05.09.2011 й.

N 10-1117/8519


(КЎЧИРМА)




Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради


Даъвогар - "Ўзпахтамаш" ОАЖ хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - "Raimjon halol savdo" МЧЖдан 1960188 сўм асосий қарз ва 980094 сўм пеня ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Даъвогар фойдасига "Raimjon halol savdo" МЧЖдан 1960188 сўм асосий қарз ва 720526 сўм пеня ундирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиш, тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш, 653396 сўм маблағни ва 4 та контейнерни қайтариш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан қўринишича, "Ўзпахтамаш" ОАЖ ва "Raimjon halol savdo" МЧЖ ўртасида 2009 йил 4 февралда 3ЭУ-2009-сонли биноларни ижарага бериш тўғрисида ижара шартномаси тузилган. Унга кўра йиллик ижара ҳақи 3920370 сўм миқдорида келишилган. Шу куни бинони топшириш - қабул қилиш далолатномаси тузилиб, у тарафлар томонидан имзоланган.

Ижара шартномаси Тошкент шаҳар ер ресурслари ва кадастр бошқармасида рўйхатдан ўтказилган.

Ижара шартномасига кўра ижарачи ижарага берувчи томонидан тақдим этилган ҳисоб-фактура суммасидан келиб чиқиб шартномада келишилган миқдорда ойига 326698 сўм ижара тўловини тўлаб бериши лозим бўлган.

Даъвогар 2010 йил 8 июнда 030/417-сонли ва 2010 йил 24 сентябрда 030/727-сонли талабномалар билан жавобгарга мурожаат қилиб, ижара ҳақини ва тўловнинг кечиктирилганлиги учун пеняни тўлаб беришни сўраган. Лекин жавобгар томонидан ушбу талабномаларга жавоб берилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 574-моддасига кўра, бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси тарафлар имзолайдиган битта ҳужжат тарзида ёзма шакдда тузилади.

Бино ёки иншоотни ижарага берувчи томонидан топшириш ва ижарага олувчи томонидан қабул қилиб олиш тарафлар имзолайдиган топшириш далолатномаси ёки топширишга доир бошқа ҳужжат бўйича амалга оширилади.

Ушбу Кодекс 578-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қонунда ёхуд бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ижарага берувчининг бино ёки иншоотни ижарага олувчига топшириш мажбурияти бино ёки иншоот ижарага олувчининг эгалигига ёки фойдаланишига топширилганидан ва тарафлар топшириш тўғрисидаги тегишли ҳужжатни имзолаганларидан кейин бажарилган ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилиб, асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилинган деб ҳисоблаб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2012 й., 9-сон














Время: 0.0359
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск