ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 28.09.2009 й. 10-0713/13253-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

28.09.2009 й.

N 10-0713/13253


(КЎЧИРМА)




Тарафлар ўз ўрталаридаги дастлабки мажбуриятни бошқа нарсани ёки бошқача ижро этиш усулини назарда тутувчи янги мажбурият билан алмаштириш (мажбуриятни янгилаш) ҳақида келишиб олсалар, мажбурият бекор бўлади


Даъвогар - "АМU POLVON SOHILI" фермер хўжалиги хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - "Кўприкқурилиш" трести 67-Кўприкқурилиш отрядидан 12688000 сўм ижара ҳақи ва 1268800 сўм пеня ундириб беришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 21 июлдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгартиришни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2005 йил 2 декабрда 02/12-сон билан тузилган ижара шартномасига асосан даъвогар - "АМU POLVON SOHILI" фермер хўжалиги жавобгар - "Кўприкқурилиш" трести 67-Кўприкқурилиш отрядига "ТО-18" русумли юк кўтарма (погрузчик)ни 2006 йил 31 декабрга қадар ижарага берган.

Ушбу шартноманинг 2.1-бандига мувофиқ, ижара ҳақи ойига 2537600 сўм миқдорида белгиланган.

Жавобгар ижарага берилган "ТО-18" русумли юк кўтарма (погрузчик)дан фойдаланиб, 2005 йил декабрь - 2006 йил март ойлари учун ижара ҳақини тўлаб берган.

2006 йил 1 мартда тарафлар ўртасида "ТО-18" русумли юк кўтарма (погрузчик)нинг олди-сотди шартномаси имзоланиб, унга кўра мазкур транспорт воситасининг баҳоси 18000000 сўм қилиб белгиланган. Шартнома шартларига кўра, жавобгар - сотиб олувчи ушбу суммани тўлаб бериши, даъвогар - сотувчи эса жавобгарга кўрсатилган воситани тегишли ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда топшириши лозим бўлган.

Жавобгар олди-сотди шартномаси бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш юзасидан 2006 йил 13 мартдаги 470-сонли тўлов топшириқномаси билан даъвогарнинг ҳисоб рақамига 18000000 сўм пул ўтказиб берган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 347-моддасининг биринчи қисмига кўра, тарафлар ўз ўрталаридаги дастлабки мажбуриятни бошқа нарсани ёки бошқача ижро этиш усулини назарда тутувчи янги мажбурият билан алмаштириш (мажбуриятни янгилаш) ҳақида келишиб олсалар, мажбурият бекор бўлади.

Шунинг учун судлар даъвогарнинг жавобгардан ижара ҳақини ундириш тўғрисидаги талабини рад этиб, асосли хулосага келган.

Судлар томонидан қарор қабул қилишда процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилган.

Даъвогар даъво талабида жавобгардан 12688000 сўм ижара ҳақи ва 1268800 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Бироқ, суд қарорларининг асослантирувчи ва хулоса қисмларида ижара ҳақи 12688000 сўм ўрнига 1268800 сўм деб кўрсатилиб, хатоликка йўл қўйилган. Бунинг натижасида давлат божи харажатлари 12688000 сўмдан эмас, балки 1268000 сўмдан ҳисобланган.

Шунинг учун судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгартиришни, кассация шикоятини эса қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2010 й., 10-сон






















Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск