ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 22.07.2009 й. 11-0809/20639-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

22.07.2009 й.

N 11-0809/20639


(КЎЧИРМА)




Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак


Тошкент вилоят адлия бошқармаси "Пискент тумани пахта тозалаш заводи" очиқ турдаги акциядорлик жамияти манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, "ABDULAZIZ SARBON" фермер хўжалиги хисобидан 4585305 сўм жарима ундириб беришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2008 йил 13 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

"ABDULAZIZ SARBON" фермер хўжалигининг янги очилган ҳолат бўйича берган аризаси асосида биринчи инстанцияси судининг 2009 йил 16 мартдаги ажрими билан 2008 йил 13 ноябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган ва 2009 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари рад этилган ҳамда хусусий ажримлар чиқарилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 22 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ва хусусий ажримлар бекор қилиниб, даъво қаноатлантирилган.

Кассация шикоятида апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикояти важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Пискент тумани пахта тозалаш заводи" очиқ турдаги акциядорлик жамияти ва "ABDULAZIZ SARBON" фермер хўжалиги ўртасида 2008 йил 20 январда давлат эҳтиёжи учун пахта хом ашёси харид қилиш бўйича 133-сонли контрактация шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 1.2-бандига асосан хўжалик (жавобгар) давлат эҳтиёжи учун тайёрловчи (даъвогар)га 2008 йил ҳосилидан жами 68,7 тонна пахта хом ашёси топшириш мажбуриятини олган. Бироқ, фермер хўжалиги томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаган ва даъвогарга 42,65 тонна пахта хом ашёси топширилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.

Мазкур Кодекс 466-моддасининг биринчи қисмига кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шарт.

Кодекснинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.

Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида хўжалик шартнома шартларига мувофиқ маҳсулот етказиб беришдан асоссиз равишда бўйин товлаган тақдирда, тайёрловчига топширилмаган маҳсулот қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлаши белгиланган.

Фермер хўжалигининг шартнома тузилмаганлиги тўғрисидаги важлари билан келишиб бўлмайди. Чунки, иш ҳужжатларида контрактация шартномаси асосида унинг 400 кг. уруғлик чигит олганлиги тўғрисида юк хати мавжуд. Бундан ташқари, контрактация шартномаси асосида 2008 йил ҳосили учун ДТ "Халқ банки"дан 5 498 700 сўм имтиёзли кредит олганлиги билан ҳам "Пискент тумани пахта тозалаш заводи" очиқ турдаги акциядорлик жамияти ва "ABDULAZIZ SARBON" фермер хўжалиги ўртасида 2008 йил 20 январда давлат эҳтиёжи учун пахта хом ашёси харид қилиш бўйича 133-сон контрактация шартномаси тузилганлиги ўз исботини топган.

Шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаганлиги учун апелляция инстанцияси суди томонидан даъвони қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келиниб, асосли равишда ҳал қилув қарори ва хусусий ажримлар бекор қилинган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2010 й., 6-сон





















Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск