ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 30.06.2009 й. 10-0814/15293-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

30.06.2009 й.

N 10-0814/15293


(КЎЧИРМА)




Буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт


"Республика синов ва сертификатлаштириш маркази" давлат корхонаси хўжалик судига мурожаат қилиб, Тошкент шаҳар божхона бошқармасидан 50 286 898,75 сўм асосий қарз, 25143449 сўм пеня, 7040166 сўм олинмай қолган даромад, 502870 сўм давлат божи ва 5000 сўм почта харажатлари, жами 82978383,75 сўм ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан Тошкент шаҳар божхона бошқармасидан 50286898,75 сўм асосий қарз, 7543035 сўм пеня, 510070 сўм суд харажатлари ундирилган. Қолган даъво талаблари рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2007 йил 12 январда хизмат кўрсатиш тўғрисида 2-сон шартнома тузилган. Унга кўра "Республика синов ва сертификатлаштириш маркази" давлат корхонаси Тошкент шаҳар божхона бошқармаси тақдим этган маҳсулотларнинг сифатини, ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодини аниқлаш ва сертификат бериш, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси эса шартлашилган нархларда кўрсатилган хизмат ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.

Шартноманинг 2.2-бандига кўра, жавобгар ҳисобварақ-фактураси тақдим этилганидан кейин беш кун ичида кўрсатилган хизмат ҳақини тўлаши лозим бўлган.

Ишга тақдим этилган топшириш-қабул қилиш далолатномалари ҳамда ҳисоб-варақ-фактуралардан кўринишича, даъвогар жавобгарга 2007-2008 йилларда жами 50286898,75 сўмлик хизмат кўрсаттан. Аммо жавобгар кўрсатилган хизмат ҳақини тўламаган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 705-моддасининг биринчи қисмига асосан буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Шу сабабли суд жавобгардан даъвогарга кўрсатилган хизмат бўйича юзага келган 50286898,75 сўм асосий қарзни тўғри ундирган.

Даъвогар жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги учун 25143449 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасини қўллаб, ундирилиши лозим бўлган пеня миқдорини 7543035 сўмгача камайтирган.

Олинмай қолган даромад, яъни 7040166 сўм зарарни ундириш ҳақидаги талаб даъвогар томонидан исботланмаган. Зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради. Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак.

Ушбулар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4 ва 19-бандларида тушунтириш берилган.

Апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини асосли равишда ўзгаришсиз қолдирган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун тўланган 5000 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2010 й., 3-сон
























Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск