ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 02.06.2008 й. 14-0706/12326-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

02.06.2008 й.

N 14-0706/12326


(КЎЧИРМА)




Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт


Даъвогар - "Залина" масъулияти чекланган жамияти даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат этиб, жавобгар - Давлат мулк қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасидан 2000000 сўм асосий қарзни ва 2000000 сўм моддий ва маънавий зарарни ундириб беришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво аризаcи қисман қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Давлат мулк қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси кассация шикояти билан Олий хўжалик судига мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Залина" масъулияти чекланган жамияти билан Давлат мулк қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ўртасида 2006 йил 26 декабрда 2-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган. Шартномага кўра "Залина" масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан Давлат мулк қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг ҳисобига 2006 йил 27 декабрдаги 430-сонли тўлов топшириқномаси билан 2000000 сўм ўтказилган.

Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.2-бандида бажарувчи Давлат мулк қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси буюртмачи "Залина" масъулияти чекланган жамиятини сотиладиган "Фарҳод" ЁҚИДЭ корхонаси билан таништириш, даъвогарга объектни кўздан кечириш учун шароит яратиб бериш, объект тўғрисида маълумотлар етказиб туриш, олди-сотди шартлари билан таништириш мажбуриятини олган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 116-моддасида қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир деб, ушбу Кодекснинг 114-моддасида битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлса, унинг қийматини пул билан тўлаши шартлиги белгиланган.

Давлат мулк қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси 2007 йил 30 апрел-даги 10-па-сонли "Ҳудудий бошқарманинг давлат мулкларини савдога чиқариш тўғрисидаги айрим буйруқларига ўзгартириш киритиш ва бекор қилиш ҳақида"ги буйруғининг 2-бандида 2006 йил 28 ноябрдаги "Фарҳод" ЁҚИДЭ корхонасини танлов савдоларида сотиш тўғрисидаги 72-пр-1-сонли буйруғи прокурорнинг протестига асосан бекор қилинганлиги кўрсатилган.

Тарафлар ўртасидаги шартнома эса айнан танлов бекор қилинган "Фарҳод" ЁҚИДЭ корхонасининг танловга қўйиш бўйича тузилган, объектни танловга қўйиш ҳақидаги буйруқнинг ноқонунийлиги сабабли бекор қилинганлиги тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келади.

Шу боис, даъвогарнинг жавобгардан 2000000 сўм ундириб бериш тўғрисидаги талаби биринчи инстанция суди томонидан асосли равишда қаноатлантирилган. Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида тўғри хулосага келган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 9-сон













Время: 0.0206
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск